Chinoz tumani hokimligi
2.11K subscribers
18.2K photos
2.18K videos
22 files
4.83K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
#Онлайн
Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий кенгаши раиси Хусан Ботиров бошчилигидаги ишчи гурухнинг Тошкент вилояти Чиноз тумани ўқув спорт техника клуби фаолияти билан танишиш жараёни.

Даставвал Х.Ботиров хамкор ташкилотлар билан йўлга қўйилган алоқалар, ўқув спорт техника клуби фаолиятидаги ютуқ ва камчиликлар билан танишди.

Шунингдек ишчи гурух аъзолари томонидан ,,Ватанпарвар" ташкилоти ва Ёшлар ишлари агентлиги ўртасида имзоланган меморандум га мувофиқ жорий йилнинг 1 апрелидан ,,Темир дафтар" ,,Аёллар дафтари" ва ,,Ёшлар дафтари"га киритилган оилаларнинг фарзандларини ЎСТК ташкилотидаги ўқув курсларида касбга тайёрлаш бўйича бепул ўқитилиши билан боғлиқ тайёргарлик ишлари ўрганилди.

Ташриф якунида мавжуд камчиликлар тахлил қилиниб, сохани ривожлантиришга қаратилган чора- тадбирлар белгиланди.
Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
ЧИНОЗДА ЭМЛАШ БОШЛАНДИ

Республикамизда 1 апрель кунидан бошлаб COVID-19га қарши вакцинация жараёни бошланди, шу жумладан туманимиз ахолисини эмлаш учун 1000 доза AstraZeneca (Хиндистондан келтирилган Covishield), хамда 1500 доза ZF-UZ-VAK2001(хитой –ўзбекистон) вакцинаси келтирилиб, туманда 09.04.2021 йилдан бошлаб эмлаш жараёнлари бошланди.Уни самарали ва сифатли ўтказиш учун пухта тайёргарлик кўрилди. Эмлаш жараёнлари учун тажрибали ходимлар жалб қилиниб, улар махсус ўқув курсларидан ўтишди. Эмлаш пунктларида фуқароларимиз учун барча шарт-шароитлар ва хафвсизлик чоралари кўрилган.Бугунги кунда коронавирус инфекциясига карши эмлаш ишлари туманимиз кўп тармоқли марказий поликлиникасида амалга оширилмокда. Поликлиникада рўйхатдан ўтиш,вакцина олиш,кузатув ва тиббий ёрдам кўрсатиш хоналари тайёрлаб қўйилган. Вакцинациядан олдин фуқаролар малакали мутахасис томонидан тиббий кўрикдан ўтказилади. Эмланган фуқаролар холатини назорат қилиш мақсадида кузатув хонаси ташкил этилган. Фуқаролар эмлангандан сўнг 30 дақиқа шифокор кузатувида бўлиб, кейин уйига жавоб берилади. Эмлашдан сўнг СанКМ 0239-07 талаблари асосида 3 кун давомида худудий шифокор ва патронаж хамширалари томонидан кузатувда бўлишади. Бизнинг туманда ҳам энг биринчилардан бўлиб хавф гуруҳига кирувчи аҳоли қатлами яъни 65 ёшдан юқори бўлган фуқаролар ва тиббиёт ходимлари эмлаш жараёнига жалб қилинмоқда.

Тиббиёт ходимларига ҳам, аҳолига ҳам вакцина қилиш ихтиёрий , улар танлаш ҳуқуқига эга.
Вакциналар иммун тизимини мустахкамлаб, юқиши мумкин бўлган инфек-
цияларга қарши курашишда иштирок этади.
Хурматли туманимиз фуқаролари ўз саломатлигингизни ва оила аъзоларингиз саломатлигини ўйлаган ҳолда эмлаш жараёнларида иштирок этишингизни сўраймиз. Биз эмлаш орқали нафақат ўзимизни, балки атрофимиздагиларни ҳам химоя қиламиз.
Саломатлигингиз ўз қўлингизда, унга бефарқ бўлманг!

Манзил: Чиноз тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси.
(1-этаж 13-хона)
Маълумот учун: Чиноз тумани санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими
тел:70-593 27 58

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#аёллар дафтари
#Чиноз

АЁЛЛАР МУАММОЛАРИ ТИЗИМЛИ ХАЛ ЭТИЛМОҚДА

Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича туман хокими, камбағалликни қисқартириш, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва бошқа масьуллар билан биргаликда маҳаллабай юриб аёллар дафтарига киритилган хотин-қизлар билан бирма- бир суҳбат ўтказилмокда. Жумладан, 10 апрель куни Гулзаробод, Хўжа маҳалла фуқаролар йиғинлари худудида яшаётган 23 нафар аёлларнинг 12 нафарини муаммоларига ечим топилди. Бундан хурсанд бўлган хотин- қизлар хукуматимиздан миннатдор эканликларини билдиришди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#Онлайн
Чиноз
#Табиатни_бирга_асраймиз

Ҳашар элга ярашар

😉Табиат. Бу гўзаллик бизга берилган энг буюк неьметлардан. Уни асраш хар биримизнинг инсоний бурчимиздир.

Бугун Чиноз тумани марказидаги "Ёшлар богида" туман ҳокимлиги вакиллар, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги тумани бўлими, Ўзбекистон ёшлар ишлар иттифоқи туман Кенгаши, Маданият бўлими, Ободонлаштириш бўлими маъсуллари ҳамда Сарбозор МФЙ фаоллари томонидан "Яшил келажак" акцияси ташкил этилди.

🌳Акция давомида туман марказидаги "Ёшлар боғида" мевали ва манзарали кўчатлар экиш, атроф муҳитни ободонлаштириш, ёшлар билан шу ернинг ўзида турли акция ва лойиҳалар ўтказилди.

Бугунги бўлиб ўткан ҳашарда 100 нафардан ошиқ фаолар ёшлар ва кўнгилилар иштирок этишди.

Каналга обуна бўлинг👇🏻
https://t.iss.one/joinchat/SuU3KWrmgFDkzT2s