Chinoz tumani hokimligi
2.26K subscribers
18.6K photos
2.23K videos
22 files
4.97K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
Ёшларга 25 сотихдан ер майдони ажратиб берилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор тарзида бўлиб ўтган учрашувида ҳар бир вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарларига ҳамда ҳокимларга ёшлар билан ишлаш, уларни меҳнатга жалб қилиш, ижтимоий ҳимоялаш бўйича алоҳида вазифалар белгилаб берилган эди.

Кўрсатмалар ижросини таъминлаш юзасидан Чиноз туманида бир қанча ишлар амалга ошириляпти. Жумладан, 2021 йилнинг 6-8 феврал кунлари “У.Носир” "Мевазор", Шалола, Сохибкор, Очамайли, Чинмасжит, Яллама, Каттатепалик, Йўлтушган, Янгихаёт, Ёввош, Хўжа, Ахиллик, Яхшиният, Истиқлол, Тонг юлдузи, Сутбулоқ, Бирлик МФЙда истиқомат қилувчи 251 нафар Ёшлар дафтарига киритилган ҳамда уюшмаган ёшларнинг хоҳишидан келиб чиққан ҳолда уларга 62.8 гектар ер майдони ажратиб берилди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйилди.

♻️ Чиноз тумани ҳокимилиги, туман Халқ таълими бўлими, Мактабгача таълим бўлими, Нуроний жамғармаси, 75559-сонли ҳарбий қисм, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Чиноз туман Кенгаши ҳамда фаол ёшлар томонидан буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан Чиноз тумани "Навоий" ҳудудида қад ростлаб турган Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиш маросими ташкил этилди.

🔰 Тадбирда Чиноз тумани ҳокими Б.Алимбеков сўзга чиқди ва хазрат Навоийни нафақат шоир, сўз мулкининг султони балки, ўз ҳаёт йўли билан бугунги ёшларга намуна бўла оладиган буюк инсон эканлигини қайд этиб ўтди.

❇️ Тадбир давомида ўқувчи ёшлар томонидан буюк мутафаккирнинг ғазал ва рубоийларидан намуналар ўқилди.

✔️ Байрам тадбирлари барча ташкилотлар, таълим муассасаларида давом этмоқда.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати