Chinoz tumani hokimligi
2.09K subscribers
18.3K photos
2.19K videos
22 files
4.86K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
Forwarded from Alisher Mavlonov
#коррупциясиз жамият сари
#Чиноз

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.01.2021 йилда ўтказилган селекторида белгиланган вазифалар бўйича Чиноз туманида йиғилиш бўлди. -Тошкент вилоятини коррупциясиз худудга айлантириш бўйича давлат рахбари томонидан топшириқ берилган эди. Ўрганиш учун Олмалиқ шахри ва Чиноз туманлари танланган. Бугунги кунда вилоятнинг барча туман шахарлари ўрганилмоқда.-деди Чиноз тумани ҳокими Ботир Алимбеков.
Хокимнинг кириш сўзидан сўнг сўз туман прокурорига берилди.
-Коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг иши-деди туман прокурори Улуғбек Ғаниев - Бироқ баъзи ташкилотларда бу чуқур илдиз отганини хам очиқ айтишимиз керак.
Йиғилишда туман ҳокими ва прокурори томонидан барча ташкилот ва корхоналарнинг раҳбарлари расман огоҳлантирилди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Forwarded from ДИЛШОДА
Диққат, диққат!

Мутахассислигингиз бўлса-да, иш тополмаяпсизми? 500 доллар ойликка нима дейсиз?

Шошилинг, иш ўринлари чегараланган. Айтганча, олий маълумот талаб қилинмайди.

Унда ушбу манзилга мурожаат қилинг:👇👇

👉Криллда ўқиш учун

👉Лотинда ўқиш учун
Ҳурматли корхона ва ташкилот рахбарлари ва ҳисобчилари!
Тошкент вилоят Чиноз туман статистика булими Сиздан 2020- йил учун "1-invest (asosiy)" аввалги 2-invest shakli" йиллик) «ИНВЕСТИЦИЯ ФАОЛИЯТИ, БИНО ВА ИНШООТЛАРНИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИШ ТЎҒРИСИДА ҲИСОБОТ» давлат статистик хисоботини белгиланган муддат - 2021 йилнинг 15 февралдан кечиктирмасдан тақдим этишингиз зарурлигини эслатади.
Ҳисобот тақдим этувчилар: Барча иқтисодий фаолият турларни амалга оширувчи юридик шахслар, қурилиш хўжалик бошқарув органларини қўшган ҳолда (кичик корхоналар, микрофирмалар, фермер хўжаликлардан, нотижорат ташкилотлардан ташқари) .
Маълумот учун телефон: 71-202-87-10, 97-775-64-54
Электрон почта манзили: [email protected]
Чиноз туман статистика булими
#Онлайн
#Ёшлар бандлиги
#Чиноз

ЕРНИ АЛДАБ БЎЛМАЙДИ

Президентнинг видеоселектордаги топшириғини бажариш мақсадида туман раҳбарлари ёшларга ер ажратиб бериш масаласини хал этдилар.Туман бўйича "Темир дафтар"да, "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"да рўйхатда турган 543 нафар йигит-қизларга хосилдорлиги юқори бўлган, мехнат қилса арзийдиган, бири икки бўладиган 136 гектар ер ажратиб бериладиган бўлди.
Куни кеча Мевазор маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган "Турсуной ая"фермер хўжалигининг (раҳбари Абдусамат Акромов) унумдор ерларидан 15 нафар ёшларнинг хар бирига 0,25 гектардан ер берилди.
Топшириқку бажарилди, бироқ ёшлар ишончни оқлай олишармикан. Буни вақт кўрсатади.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги

НАЗМ ВА НАВО

Тадбир Чиноз шахридаги Навоий маҳалласида бўлди.
Кечада Алишер Навоий ғазалларидан намуналар ўқилди. Навоий ғазаллари билан айтиладиган мумтоз қўшиқлар янгради.
Туман маданият бўлими, Ёшлар агентлиги, Мусиқа ва санъат мактаби, ХТБ, "Чиноз ҳаёти" газетаси тахририяти ҳамда 1-сонли умумтаълим мактаби ҳамкорликда ўтказилган тадбир сценарийсини туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ўринбосари Карим ака Орзиқулов тайёрлади.

Тошкент вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси Навоий ғазалларидан тузилган викторинада фаол бўлганларга ғолибларига совғалар тақдим этди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати