#Билдириш
Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларида ахборот хизматларини ташкил этиш жараёни изчил давом этмоқда
Шу муносабат билан жойларда ҳокимликларнинг расмий каналлари ўз фаолиятини бошлаяпти. Айни вақтга қадар Тошкент ва Зангиота тумани ҳокимлиги масъуллари томонидан расмий телеграм канали фаолияти йўлга қўйилди.
Ҳурматли фуқаролар! Сиз бу ресурслар орқали ҳудуд ҳаётидаги янгилик ва ўзгаришларни, ОАВ да чоп этилган танқидий мақолаларга мутасаддиларнинг тезкор жавобларини ўқишингиз мумкин.
Тошкент вилояти жамоаси ҳудудда кучли жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида, шахдам қадамлар ташлашни бошлади. Ҳурматли мутасаддилар! Ҳар бир сўзингиз ва ишингизни халқимиз, кенг жамоатчилик синчиклаб кузатиб турганини асло ёдддан чиқарманг!
Зангиота тумани ҳокимлигининг расмий канали:
@Zangiotatumanihokimligi
Тошкент тумани ҳокимлигининг расмий канали:
@toshkenttumanihokimligi
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди
Қарорга мувофиқ Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мурожаати инобатга олиниб, мамлакатимизда 2019 йил 11 август Қурбон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланиши белгиланди.
Ҳокимликларга “Нуроний” жамғармаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда Қурбон ҳайитининг жойларда юқори савияда, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга ошириш юкланди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Telegram
Huquqiy axborot
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.
▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme

Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг мулк ҳуқуқи кафолатланишини сўзсиз таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент фармойиши қабул қилинди (03.08.2019й., Ф-5491)
Фармойишга кўра, 2019 йил 5 августдан бошлаб, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ер участкаларини олиб қўйиш ҳамда кўчмас мулк объектларини бузиш ишлари қуйидагича 3 босқичда амалга оширилади:
👉 ҳокимлар томонидан бузилиши режалаштирилган ҳудуд бўйича материаллар тўплами Вазирлар Маҳкамасига киритилади;
👉 Вазирлар Маҳкамасида шаҳарсозлик талаблари бўйича ва молиявий ҳисоб-китоблар бўйича хулосалар тайёрланади;
👉 хулоса Бош вазирга кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун киритилади.
✅ Шунингдек, Фармойиш билан:
👉 ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига етказилган зарар миқдорини хатловдан ўтказиш бўйича республика мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳи ва ҳудудий ишчи гуруҳлар таркиби;
👉 хатловдан ўтказишга кўмаклашиш учун ҳудудларга бириктириладиган масъуллар рўйхати;
👉 хатловдан ўтказиш ҳамда уларни қоплашда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.
✅ Хатловдан ўтказиш бўйича ишчи гуруҳга:
👉 фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарларни жойларга чиққан ҳолда хатловдан ўтказиб, уларнинг қонунчиликка мувофиқ бозор қиймати асосида ҳаққоний ва адолатли миқдорини белгилаш;
👉 етказилган зарарларни қоплашнинг аниқ манбалари белгиланиш, агар зарар мансабдор шахснинг ноқонуний қарори қабул қилиниши оқибатида етказилган бўлса – мазкур мансабдор шахслардан регресс тартибида ундириб олиш;
👉 айбдор мансабдор шахсларга жавобгарлик чоралари кўриш ҳамда қонун ҳужжатлари нормаларини янада такомиллаштириш юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқилиш вазифаси топширилди.
✅ Ҳукумат томонидан бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи қарор қабул қилинади:
👉 давлат дастурлари, йирик инвестиция ва бошқа лойиҳаларни ҳудуддаги кўпчилик аҳолининг фикрини инобатга олган ҳолда амалга ошириш;
👉 ер участкалари олиб қўйилишида уларда жойлашган кўчмас мулк объектларининг мулкдорлари билан очиқ муҳокамалар ўтказган ҳолда, биринчи навбатда, эскирган ва авария ҳолатидаги уй-жой фонди объектлари, шу жумладан фойдаланилмаётган объектлар билан банд бўлган ер участкаларини танлаб олиш;
👉 ҳокимлар томонидан ер участкаларини олиб қўйиш ҳақида қарор қабул қилиш учун ушбу ҳудудда жойлашган турар ва нотурар кўчмас мулк объектлари мулкдорларининг розилигини олиш ҳамда ер участкаси олиб қўйилиши оқибатида етказилган зарарни қоплаш бўйича ёзма келишув тузиш.
Ер участкалари ноқонуний олиб қўйилганлиги муносабати билан мулкдорларга зарар етказилганлиги учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш юзасидан Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Мазкур тартиб фармойишда кўрсатилган ер участкаларини олиб қўйиш ва мулкдорларга етказилган зарарларни қоплаш тартибини белгиловчи Ҳукумат қарори қабул қилингунига қадар амал қилади.

“Яллама” чегара-божхона пости орқали юк автотранспортларидан тамагирлик қилиб келган жиноий гуруҳ фош қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 27 майдаги
ПФ-5729-сон Фармони ижроси доирасида Давлат божхона қўмитаси томонидан тизимда коррупцияга қарши самарали ва муросасиз кураш олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 5 август куни Давлат божхона қўмитаси Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара-божхона постига туташ ҳудудда ўтказилган тезкор тадбир давомида жисмоний шахслар ва божхона ходимларидан иборат жиноий гуруҳ фаолияти фош қилинди.
Жиноий гуруҳ аъзолари юк автотранспорт воситаларини мазкур пост орқали навбатсиз ва тезлаштирган ҳолда ўтказишни ваъда қилиб, автотранспорт воситалари ҳайдовчилари ва тадбиркорлардан тамагирлик йўли билан пора олиб келишган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 5 август куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-тезкор ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси республикамиз чегара-божхона постлари орқали ҳаракатланаётган юк автотранспорт воситалари ҳайдовчилари
ва ташувчиларни пост орқали навбатсиз ва тезкорлик билан ўтказишни ваъда қилувчи фирибгарларнинг алдовларига ишонмасликларини сўраб қолади.
Жиноят ишининг тергов натижалари ҳақида қўшимча маълумот бериб борилади.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати

Бугун Чиноз туманида 1700 та янги иш ўринлари яратилди. Шу муносабат билан ишсиз ёшларни ишга жойлаштириш мақсадида бандлик, Ёшлар иттифоқи, маҳалла ва корхона ташкилотлар билан бирга ишсиз ёшлар аниқланди.
Биринчи семинар "BIRUZA GROUP" МЧЖ хорижий корхонасида ўтказилди. Бунда ёшлар иш шароити ва технологияси билан танишдилар. Ишлаш истагини билдирган 18 нафар ёшлар ишга кириш учун ариза беришди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
ТАДБИРКОРГА ЙЎЛ БЕРИНГ
Ўзбекистонда шу йил 1 июндан бошлаб, Бош вазир Абдулла Ариповнинг 201 та қабулхонаси очилди. Бош вазир қабулхонаси тадбиркорлардан келган мурожаатларни кўриб чиқади.
Бугун, 8 август куни туманимиздаги бош вазир қабулхонасида туман ҳокими Акмалхон Мадиев тадбиркорларни қабул қилди.
бу қабулхоналарда мурожаатларнинг кўриб чиқиш муддати одатдагидан фарқ қилиниши айтилмоқда.
Яъни йўналтирилиши керак бўлган ҳар бир масала 2 кунда, мазмун жиҳатдан кўриб чиқиладиган мурожаатлар эса 7 кун ичида кўриб чиқилиши белгиланган.
Бош вазир зарурат туғилганда чет эллик инвесторларни шахсан ёки видеоконференцалоқа тарзида қабул қилиши ҳам мумкинлиги айтилмоқда.
Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:
- тадбиркорлик субъектларини ҳамда хорижий инвесторларни, шу жумладан, видеоконференцалоқа воситасида қабул қилиш, шунингдек, сайёр қабуллар ўтказиш;
- тадбиркорлик субъектларининг, шу жумладан, хорижий инвесторларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш;
- тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик, шу жумладан, ер участкалари ва бинолар, банк кредитлари ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш ва бошқа масалалардаги тўсиқларни бартараф этиш;
- тадбиркорликни ривожлантиришга ва чет эл инвестицияларини жалб этишга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни мониторинг қилиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш, шунингдек бу соҳадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
- тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида уларни қабул қилиш, умумлаштириш, мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш учун самарали платформа жорий этилишини назарда тутувчи “business.gov.uz” ягона интерактив портали фаолият кўрсатишини таъминлаш.
Туманимизда фаолият юритаётган 15 нафар тадбиркорлар ҳоким қабулида бўлиб, ўз муаммоларини баён этишди. Унда ер участкалари, бинолар, кредитлар ажратиш, рухсат берувчи хужжатларни олиш ва бошқа масалалар кўтарилди. Тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммоларни тегишлича ҳал этиш чораларини кўриш учун мутахассисларга топшириқлар берилди.

Forwarded from ЧИНОЗ ҲАЁТИ (Аҳмедова Сурайё)
Бандлик
“АШРАФ РАМАЗОН”ДА СЕМИНАР
Момоларимиз “Ҳар жойни қилма орзу, ҳар жойда бор тошу тарозу”, дея бежиз таъкидлашмаган. Айни пайтда хорижга ишлаш учун отланган юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш учун Президентимиз томонидан кенг имкониятлар яратилиши алоҳида эътирофга лойиқ. Бироқ ўзимиз истаган шароит ва имкониятларни, энг аввало, ўз юртимизда яратиш учун ҳаракат қилганимиз маъқул эмасмикин?.. Мавжуд муаммолар ва камчиликларни бартараф этиш учун бугун ўзимиз курашмасак, ким курашади? Фарзандларимизнинг эртанги камолоти, юртимиз равнақи билан боғлиқ орзуларимизни ўзимиз рўёбга чиқаришимиз керак эмасми?..
Бундан икки уч йил муқаддам ёшларни иш билан таъминлаш энг долзарб муаммолардан бири эди. Минг шукурки, бушгун ундай эмас.
"Юртимизда ишсизларнинг аксарият кўпчилик қисмини битирувчилар ташкил этмоқда. Масалан, 2019 йилда тумианимизни 924 нафар ёш йигит-қиз битириб чиққан ва уларнинг 400 нафари олий ўқув юртларига хужжат топширишгани тўғрисида маълумот берилган.
Туман ҳокимлиги ёшларни иш билан таъминлаш масаласига бошқачароқ ёндошди. Яъни авваллари ёшлар иш сўраб келганда фалон жойда иш бор, ойлиги фалонча сўм дейилса, ҳали уни бориб кўрмай туриб инкор этишарди. Ҳокимлик график бўйича ҳар бир янги очилган хусусий корхоналарга ишсиз ёшларни ташрифини ташкил этишди.
-Бундан кўзланган мақсад –дейди ҳоким ўринбосари Насиба Қорабоева-фарзандларимиз у ерни ўз кўзи билан кўриб, жарённи кузатсин, шароитлар билан танишиб, ишчилар билан суҳбатлашсинда маъқул келса шу куннинг ўзидаёқ ариза ёзиб ишга тушсин.
Шу ўринда икки оғиз “Ашраф Рамазон” масъулияти чекланган жамияти ҳақида маълумот берсак. Макарон ишлаб чиқарадиган ушбу фабрика замонавий техникалар билан жиҳозланган.Фабрика директори Воҳид Назарийнинг таъкидлашича, хозирча саккис турдаги макарон маҳсулотлари “Рамазон” бренди остида ишлаб чиқарилиб, 70 фоиз маҳсулот Афғонистонга экспорт қилинар экан. Бугунги кунда 60 дан ортиқ ишчи-хизматчилар мехнат қилаётган жамоага яна 30 яқин ишчи кучи керак бўлади. Хозирча битта линия ишлаётган бўлса бироз вақт ўтиб иккинчи линия ҳам ишга тушиш арафасида. Ишчилар учун етарлича шароитлар яратилган. Тоза ва озода иш жойлари, тушлик, куннинг иккинчи ярмидаги кичик тушлик (полдник) ва ҳокозо. Фабрика янги очилгани боис ҳали тўла қувват билан ишламаяпти. Шароитлар бундан ҳам мукаммаллашади. Йўллар асфальтланади. Ишчилар учун автоуловлар қўйилади. Хуллас бугун ишлайман пул топаман деганга имконият бор. Ишламайдиганлар эса баҳона қидираверади.Уларга инсоф берсин.