Chinoz tumani hokimligi
2.11K subscribers
18K photos
2.16K videos
22 files
4.78K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
#Чиноз_тумани

“Беш ташаббус олимпиадаси” оммавий спорт мусобақаларининг иккинчи мавсуми доирасида Миллий кураш мусобақаларига старт берилди.

Тошкент вилояти Чиноз туманидаги “Эшонобод” маҳалласида ўтказилаётган мусобақа жараёнларидан фотосуратлар битта саҳифада.
Эслатиб ўтамиз мусобақаларда ёшларимиз 2 та ёш ва 3 та вазн тоифасида ўзаро беллашмоқдалар.
Мусобақа ғолиблари сектор босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.


Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Самарқанддаги ШҲТ саммитининг телеграмдаги қамрови сони 340 миллиондан ошди

@daryo_live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Репортёр
❗️Аҳоли учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

🏡
Бизнинг маҳалла:
Facebook | Instagram | Telegram | Uztv.tv
#Чиноз_тумани
#Бир_миллион_дастурчи

Мактабларга замонавий компютер жиҳозлари топширилди

Жорий йилда Чиноз туманидаги 21,23,28,35,36-умумтаълим мактабларига "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29-ноябрдаги 716-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан синф компютер жамланмалари топширилди.

Компютер жамланмаларини туман ҳокими ўринбосари Н.Қорабоева, туман ХТБ мудири Р.Койгелдиев ва Таълимни рақамлаштириш шўбаси раҳбари Б.Саидовлар тантанали равишда топширишди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чиноз_тумани
Хотин - қизларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
#Чиноз_тумани
#Аёллар_дафтари

Аёллар доим эътиборда

Фуқароларнинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида қонунчиликда юзага келадиган, бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар фуқаролар фойдасига талқин қилинади.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси "Аёллар дафтари" комиссияси томонидан Тошкент вилояти Чиноз туманига бириктирилган вакил А.Йўлдошев билан биргаликда тумандаги "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга кўрсатилган ёрдамлар таҳлилий ўрганилмоқда.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
🔰Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Унда hudud_inform канали айнан Сиз учун. Каналга қуйидаги линк орқали аъзо бўлишингиз мумкин:

https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Урушга чақирув қоғози

Россия Федерацияси фуқароларига сафарбарлик бўйича чақирув хатлари кела бошлади. Аввалроқ Путин қисман сафарбарлик эълон қилганди.

‼️‼️‼️‼️
Россиядаги юртдошларимиз ва уларнинг яқинлари диққатига!
‼️‼️‼️‼️

Ўзбекистон Жиноят кодексининг 154-моддасига биноан, моддий манфаатдорлик ёки бошқа бирон шахсий манфаатни кўзлаб, ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиши 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шунингдек, «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонуннинг 25-моддасига кўра, чет давлатнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик органларига хизматга кирганлар Ўзбекистон фуқаролигидан маҳрум қилинади.

Мабодо сиз Россияда ишлаётган бўлсангиз, пулга қизиқиб ёки турли ёлғон пропагандаларга ишониб Украинага урушга бориб юрманг! Пул эвазига одам ўлдириш учун ёлланиш катта гуноҳ ва оғир жиноят. Боз устига сиз иккала давлат учун ҳам БЕГОНАСИЗ!

Урушга борсангиз, ёки итдай ўлиб кетасиз, ёки бир умрга ногирон бўлиб қоласиз, ёки мабодо соғ-омон қайтсангиз ҳам 10 йилга қамаласиз.

Эсингизни йиғинг! Бу ўйин ёки кино эмас. Бу — УРУШ!


👉 @xushnudbek 👈
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Нурафшон шаҳрига ташриф буюриб, Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг сессиясида иштирок этади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит город Нурафшан и примет участие в сессии Ташкентского областного совета народных депутатов.

Facebook|Instagram|Twitter
Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Давлатимиз раҳбари нутқининг аввалида иқтисодиётимиз ривожига салмоқли ҳисса қўшиб келаётган, меҳнаткаш, бағрикенг, кўпмиллатли пойтахт вилояти аҳлига чуқур ҳурмати ва энг эзгу тилакларини билдирди.

Тошкент вилояти ўзининг табиий ва қазилма бойликлари, саноат ва транспорт-логистика салоҳияти, барқарор энергия таъминоти, малакали меҳнат ресурслари билан ажралиб туриши таъкидланди.

"Мавжуд барча имкониятларни тўлиқ ишга солиб, вилоятга янада кўп инвестиция олиб келиш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги корхоналар ва иш ўринларини кўпайтириш, инфратузилмани яхшилаш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш доимо эътиборимиз марказида бўлади", деди Президент.

Сессияда Тошкент вилоятига ҳоким тайинлаш бўйича ташкилий масала кўриб чиқилмоқда.

Президентимиз 2021 йил ноябрь ойидан буён Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Мирзаев Зойир Тоирович номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.

Номзод бўйича муҳокамаларни бошлашдан аввал сўзни номзодга бериб, унинг 10 ой давомида вилоятда тўплаган тажрибаси ва хулосалари асосида келгусида ҳудудни жадал ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича режаларини эшитиш таклиф қилинди.

Facebook|Instagram|Twitter
#Чиноз_тумани
#МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Telegram тармоғининг “Rasul Kusherbayev” каналида фуқаро Р.Фозилованинг алимент ундириш масаласи бўйича ижро ҳужжати таъминланмаётгани танқидга олинган.

Фуқаро X.Г.Фозилованинг мурожаати юзасидан қуйидагиларни маълум киламиз.
Аниқланишича фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг 2016 йил 24 февраль кунидаги 317-сонли суд буйруғига асосан, қарздор Фозилов Махсуджон Раимовичдан ундирувчи Фозилова Хилола Тўлқинжоновна фойдасига 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро хужжати бўлим иш юритувига 2016 йил 9 март куни келиб тушган бўлиб, шу куннинг ўзида давлат ижрочиси томонидан амалдаги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро ишини қўзғатиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниб, томонларга қарор нусхаси юборилган.
Бундан ташқари, фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчик туманлараро судининг 2018 йил 13 декабрь кунидаги СБ-3344/18-сонли суд буйруғига асосан, қарздор Фозилов Махсуджон Раимовичдан ундирувчи Фозилова Хилола Тўлкинжоновна фойдасига 1/4 кисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро хужжати бўлим иш юритувига 24.08.2022 йил куни келиб тушган бўлиб, шу куннинг ўзида давлат ижрочиси томонидан амалдаги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро ишини қўзғгатиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниб, томонларга қарор нусхаси юборилган.
Ижро харакатлари давомида қарздор М.Р.Фозилов ундирувчи Х.Т.Фозилова фойдасига жами 19 449 000 сўм алимет пуллари ундирилган.
Шундан сўнг қарздор М.Р.Фозилов “DIL YAZ BIZNES” МЧЖ корхонасида ишлаётганлиги аниқланган ва ижро хужжати 22.03.2022 йил куни амалдаги Қонуннинг 25-моддасига асосан Бюронинг Тошкент вилоят бўлимига юборилган.
Ушбу ижро ҳужжати 20.07.2022 йил куни Қонуннинг 25 моддасига асосан Бюронинг Тошкент вилояти Чиноз туман бўлимига келиб тушган.
Шунингдек ундирувчи X.Т.Фозилова томонидан 24.08 2022 йил куни Фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг 2018 йил 13 декабрь кунидаги СБ-3344/18 сонли суд буйруғига асосан, қарздор Фозилов Махсуджон Раимовичдан ундирувчи Фозилова Хилола Тўлқинжоновна фойдасига 1/2 қисмда алимент ундириш тўғрисидаги ижро хужжати бўлим иш юритувига топширилган.
Ҳозирда қарздор М.Фозиловнинг алимент қарздорлиги 2022 йил октябрь ойига қадар 45 090 085,4 сўмни ташкил қилиб, қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига асосан Жиноят ишлари бўйича Чиноз туман судининг 15.09.2022 йилдаги қарорига асосан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланганини маълум қиламиз.


Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Таълим, суд, тадбиркорлик, тиббиёт ва сув таъминоти.

✔️Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев яқин йилларда мамлакатни ривожлантириш стратегияси этиб, ана шу энг оғриқли ва асосий йўналишларни танлади.

Ушбу соҳалардаги муаммоларни ҳал этишда Сиз ҳам иштирок этишингиз мумкин!

📲 Агар Сизда ушбу соҳалардаги муаммоларни ҳал этишга қаратилган ёки бошқа масалаларга оид таклифлар бўлса – биз билан боғланинг! Таклифларингизни taklif2023.uz сайти ҳамда @taklif2023_bot манзили орқали юборинг.

🔎 Президент Администрацияси таклифларингизни қабул қилишга тайёр! Юборилган таклифларнинг барчаси махсус ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилади.

‼️Унутманг Сизнинг таклифингиз – Ўзбекистон учун муҳим!

https://t.iss.one/hudud_inform