Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.83K subscribers
50.1K photos
5.53K videos
25 files
8.38K links
Download Telegram
#Чилонзор_тажрибаси

“Чилонзор тажрибаси”: Қандай натижалар кутилмоқда

🔶 Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъуллари томонидан “Чилонзор тажрибаси” асосида туманда амалга оширилаётган ишлар бўйича маҳаллаларда ўрганишлар ўтказилди.

🔶 Ўрганишлар жараёнида мутасаддилар томонидан 2021 йилда туманда амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди. Ўрганишлар натижасида тўпланган хулосалар асосида вазифалар белгилаб олинди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
#КУН_ҲИКМАТИ

Агар сизда битта олма, менда битта олма бўлса ва биз уларни алишсак, ҳар иккимизда биттадан олма қолади. Агар менда битта ғоя, сизда битта ғоя бўлса ва биз уларни алишсак, икковимизда ҳам иккитадан ғоя бўлади.

Бернард Шоу
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тиббий_соҳадаги_ислоҳотлар

🇺🇿Президентимиз Чилонзор туманига ташрифи давомида туманда аҳолига тиббий хизмат сифатини яхшилаш борасида ҳам масъулларга вазифа белгилаб берган эди.

👉🏻Хўш, бугунги кунда туман тиббиёт тизимида қандай ўзгаришлар бўлди? Тиббий хизмат сифати яхшиланмоқдами?

💠«O`zbekiston 24» телеканали датурларида намойиш этилган “Махсус репортаж” кўрсатуви орқали айни шу саволларга батафсил жавоб олишимиз мумкин.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_сиёсати_амалда

🔷 Чилонзор туманида "Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор" тамойили асосида 1+1 дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича бир хафталик ўқув курслари ташкил этилди.

🔷 Мазкур, ўқув курсига "Ёшлар дафтари"га киритилган ишсиз ёшлар жалб қилинган бўлиб, 6 кун давомида ёшларга 48 соатлик дарс машғулотлари тақдим этилмоқда.

🔷 Ўқув курси давомида ёшларга бизнесга кириш йўллари,тадбиркорликни ташкил этиш ва унинг ҳуқуқий асослари ҳамда бизнес-режани қандай ишлаб чиқиш тўғрисида маълумотлар берилади.

🔷 Туман ҳокимлиги, Савдо-саноат палатаси туман бўлими масъуллари, тумандаги банк филиали мутассаддилари томонидан ташкил этилган маҳорат дарслари ҳам ёшларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
#Ёшларни_қўллаб_қувватлаш_ва_аҳоли_саломатлигини_мустаҳкамлаш_йили

Ёшлар декадаси: Баскетбол бўйича мусобақалар давом этмоқда

🏀Чилонзор ёшларини эзгу мақсад йўлида жам қилиш, спорт, китобхонлик ва соғлом турмуш тарзини улар ўртасида кенг тарғиб этиш мақсадида туман бўйлаб йўлга қўйилган Ёшлар декадаси давом этмоқда.

🏀Айни кунларда тумандаги барча мактабларда спортнинг баскетбол тури бўйича жамоавий баҳслар бўлиб ўтмоқда. Мусобақа ғолиблари турли эсдалик совғалари, диплом ҳамда кубоклар билан тақдирланмоқда.

🏀Чилонзор тумани бўйлаб Ёшлар декадаси доирасида амалга оширилаётган қизиқарли тадбирлар давом этади.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Ёшлар_учун_тадбир

🟧 Чилонзор тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан “Республика иқтисодиёти тармоқлари, кўп қаватли уйлар, уй-жой фонди ва ижтимоий соҳани 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги баён талабларини бажариш мақсадида “Очиқ эшиклар” куни ўтказилди.
➡️ “Фавқулодда вазиятлар бошқармасида бир кун” мавзусида ташкил этилган тадбирга тумандаги мавжуд давлат умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари таклиф этилди.
Тадбирда ўқувчиларга, фавқулодда вазият нима ва у содир бўлганда тезкор ҳаракатланиш кўникмалари ва ёнғинларни олдини олиш борасида тушунчалар берилди. Ўт учирувчилар томонидан ёнғин чиққанда тезкор ҳаракатланиш ва уни бартараф этиш ҳамда жабирланганларни қутқариш жараёнларини акс эттирган кўргазмали чиқишлар кўрсатиб берилди.
☑️ Тадбир жараёнида ўқувчилар фавқулодда вазиятларда ва ёнғин содир бўлганда уни бартараф этишда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар ва махсус техникалар ва уларнинг имкониятлари билан таништирилди.
Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#СОЛИҚ_ВА_СОЛИҚ_ТЎЛОВЧИЛАР

«Солиқчи тадбиркорга кўмакчи» лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди

🔲 Чилонзор тумани Давлат солиқ инспекцияси ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси томонидан 2021 йилдан солиқ қонунчилигига киритилган янгиликларни тадбиркорлик субъектларига етказиш мақсадида Чилонзор туманида «Солиқчи тадбиркорга кўмакчи» лойиҳаси доирасида амалий семинар ташкил этилди.

🔲 Тадбирда Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси масъуллари ва Чилонзор тумани давлат солиқ инспекцияси раҳбар ходимлари, ҳудудда фаолият юритаётган 60 дан зиёд корхона раҳбарлари, хисобчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

👉 Иштирокчиларга 2021 йилдан солиқ қонунчилигига киритилган янгиликлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Жумладан,
▪️ Қўшилган қиймат солиғи – 15 фоиз;
▪️ Фойда солиғи – 15 фоиз (айрим тоифалар учун 20 фоиз);
▪️ Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи – 12 фоиз;
▪️ Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи – 2 фоиз;
▪️ Қишлоқ хўжалиги ерлари учун ер солиғи – 0,95 фоиз;
▪️ Ижтимоий солиқ: хўжалик юритувчи субъектлар – 12 фоиз, бюджет ташкилотлари – 25 фоиз;
▪️ Оборот солиғи (базавий ставка) – 4 фоиз эканлиги ҳақидаги муҳим маълумотлар тадбир иштирокчиларига батафсил етказилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
#ЭЪЛОН

📣 ҲУРМАТЛИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ!

⚡️ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизматининг хабарига кўра бугунги кунда пойтахт истеъмолчиларига янада қулайлик яратиш мақсадида, «Toshkent shahar ЕТК» AJ тизимидаги туман электр таъминоти корхоналари қошида электр энергияси таъминоти билан боғлиқ мурожаатларга тезкорлик билан жавоб қайтариш учун алоҳида телефон рақамлари бириктирилган.

⚡️ Эндиликда Чилонзор тумани электр энергияси таъминоти, хусусан, авария ҳолатлари юзасидан ёҳуд бошқа мурожаатлар бўйича ТЭТК диспетчерлик хизматларида жорий этилган + (71) 200-01-42 телефон рақами орқали тўғридан-тўғри уланиб, вазиятга ойдинлик киритиш имконияти янада кенгайди.

⚡️ Бундан ташқари республика бўйича фаолият юритаётган 1154 қисқа рақамли Сall-марказига қўнғироқ қилиб, шикоят, мурожаат ва таклифларингизни ҳам йўллашингиз мумкин.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
#Ноқонуний_қурилма

“Бектўпи” маҳалласидаги ноқонуний қурилма ва ўрамалар бартараф этилмоқда

Шаҳримиз бўйлаб ноқонуний қурилма ва иншоатларни аниқлаб, уларнинг ўрнига аҳоли учун бир қатор қулайликлар яратиши мумкин бўлган биноларни барпо этиш бўйича олиб борилаётган ишлар давом этмоқда.

Хусусан, Чилонзор туманидаги "Бектўпи" маҳалласида ҳам ана шу каби ҳудуд кўринишига салбий таъсир кўрсатиб келаётган ва ноқонуний тарзда аҳоли томонидан қурилган енгил конструкция ва ўрамалар бартараф этилди ва бу жараёнда тўпланган чиқиндилар махсус техникалар ёрдамида ҳудуддан олиб чиқиб кетилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
#Ижтимоий_соҳа

Қандай оилалар фарзандлари учун нафақалар тўланмоқда?

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳар доим давлатимиз сиёсатининг асосий йўналишларидан бири бўлиб келмоқда. Жумладан, 2020 йил 1- декабрдан эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандларига ва кам таъминланган оилаларга нафақа тайинлашнинг соддалаштирилган тизими жорий этилди.

Айни шу масалада Чилонзор тумани Пенсия жамғармаси раҳбари Гулнора Муротова “Меҳржон” маҳалласида тарғибот тадбири ўтказиб, нафақалар қандай тартибда ва қандай оилаларга берилиши ҳақида йиғилганларга батафсил маълумотлар берди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Telegram|Instagram|Facebook|YouTube