Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.97K subscribers
50K photos
5.52K videos
25 files
8.37K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
Бугун мамлакатимизда “Энергетиклар куни” нишонланмоқда
Ҳа, бугун мамлакатимиз бўйлаб уйларимизни чароғон, оғиримизни енгил қилаётган энергетика соҳасида ишловчи ходимларнинг касб байрами нишонланмоқда.
Шу муносабат билан Чилонзор туманида энергетика соҳасида фаолият олиб бораётган барча ходимларни ушбу кун билан табриклаб, халқ хизматидаги соҳа вакилларининг олиб бораётган ишларини бугун чин дилдан эътироф этамиз.
Чилонзор тумани Электр таъминоти корхонаси томонидан жорий йилда 0,4 кВ- ҳаво линиясининг умумий 54 минг 701 километри жорий, 25 минг 079 километр қисми мукаммал таъмирланди.
Туманда кўпгина трансформатор пунктлари эскирганлигини ҳисобга олиб, 6-10 кВ 61 та трансформатор нимстанциялари мукаммал, 132 таси эса жорий таъмирдан чиқарилди.
Бундан ташқари, “2 - Катта Чилонзор” маҳалласига, Арнасой кўчасига, Юқумли касалликлар шифохонасига жами 4 та янги трансформатор подстанциялари ўрнатилди.
Юқори кучланишли кабеллар ётқизилди, 11 та темир-бетон таянчлари устунлари ўранатилди.
Ўзбекистон Республикаси Презиндентининг 2016 йил 23 ноябрдаги 2661-сонли қарорига асосан, жорий йилда Чилонзор тумани аҳоли турар- жой массивлари электр тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш буйича ҳам қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан 2 та маҳаллада янги трансформатор ўрнатилди. 15 та пунктларда паст кучланишли ер ости кабеллари янгиларига алмаштирилди.
👏👏👏 Биз Чилонзор тумани Электр таъминоти корхонаси жамоасини, шу соҳада фаолият олиб бораётган барча юртдошларимизни касб байрамлари билан яна бир бор табриклаймиз ва уларнинг ишларига омад тилаймиз. 👏👏👏
Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ИНТЕРВЪЮ
Инсон омили... Бугунги кунда жамиятимизда инсонпарварлик ғояларига амал қилиш энг муҳим қоидага айланмоқда. Инсон қонун учун эмас, қонун ва қоидалар инсон учун хизмат қилиши кераклиги бўйича амалий ишлар қилинмоқда.
Жумладан, судларнинг тарбиявий-профилактик ролини ошириш учун маҳаллаларда, иш ва хизмат жойларида, таълим муассасаларида сайёр суд мажлислари ўтказиб, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик холатларини кенг муҳокама қилиш тажрибаси кенг йўлга қўйилган.
Бу борада сайёр суд мажлисларини ўтказишда ҳуқуқбузарлик ёки низо кўп учраётган ҳудудларни қамраб олиш, айниқса, бундай суд жараёнларини ёшлар иштирокида ўтказиш, қарор ёки ҳукм чиқаришда кенг жамоатчиликнинг фикрини эътиборга олиш йўналишида суд идоралари томонидан тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
✔️Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор тумани суди раиси вазифасини бажарувчиси Дурдона Дадахонованинг бизга берган интервьюсида айнан шу мавзуда сўз юритилади.
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
Маҳаллабай тизим: Туман ҳокими “Шараф”, “Ал-Хоразмий” ва “Бектўпи” маҳаллаларини ўрганди
🇺🇿 Президентимиз Чилонзор туманига ташрифи давомида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан туман ҳокимлиги мутасаддиларига бир қатор муҳим топшириқларни берганди.
👉Бугун айни шу топшириқлар юзасидан туманда ишлар бошлаб юборилган. Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари маҳаллаларда юриб ўрганиш ишларини олиб бормоқда.
👉Жумладан, туман ҳокими Сарвар Махаметов ва бошқа масъуллар биргаликда “Шараф”, “Ал-Хоразмий” ва “Бектўпи” маҳаллаларини ўрганди. Туман ҳокими дастлаб, маҳаллаларда юритилаётган "Темир дафтар", “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтар”лари билан танишди.
👉 Сўнгра ўрганишлар жараёнида аҳоли ва маҳалла масъуллари билан биргаликда маҳаллада ҳудудида иш ўринлари яратиши мумкин бўлган объектлар, бўш турган ва самарасиз фойдаланилаётган биноларни ҳам бориб кўрди. Маҳалла аҳли ва фаоллари билан мулоқотда бўлиб, маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍎🍋🥩 Чилонзор туманидаги “Чилонзор деҳқон бозори” МЧЖдаги “Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари байрам савдо ярмаркаси”да нарх-наво қандай?

🎥 Бу ҳақда лавҳамиздан батафсил маълумотларни билиб оласиз.
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Сизнингча, жорий йилда қайси туман ҳокими яхши фаолият олиб борди?
📣Ҳурматли чилонзорликлар! Кун.уз ижтимоий тармоғи орқали ўтказилаётган ушбу сўровномада иштирок этиб, ўз муносабатингизни билдиришингизни сўраймиз. Чилонзор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
#КУН_ҲИКМАТИ
Ҳар қандай вазиятда инсоннинг ўзини-ўзи оқлайвериши –ўз ўзини алдашдир. Иғво қилишни, шикоят қилишни ва ўзингизни болаларча тутишни тўхтатинг. Ўзини айбсиз ҳисоблаб, фақат ўзгалардан айб излаш- одамни ҳам маънавий, ҳам моддий қашшоқликка етаклайди.
РОБЕРТ КИЁСАКИ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👉 Чилонзор туман Тиббиёт бирлашмаси кўптармоқли марказий поликлиникасида Президентимизнинг “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Ушбу тиббий муассаса фаолияти билан лавҳамиз орқали танишинг
Мактабларда фильмлар намойиш этилмоқда

👉Умумтаълим муассасаларида ноодатий методлар асосида, интерактив усуллардан фойдаланган ҳолда дарсларни олиб бориш бугунги кун талаби ҳисобланади. Хусусан дарс жараёнларида видео ва аудиоматериаллардан фойдаланиш таълим жараёнида самарадорликни оширибгина қолмай ўқувчиларнинг тасаввур оламини ҳам кенгайтиришга ёрдам беради.
👉 Айни кунларда Чилонзор туманидаги 128-162-103-188-195-114-163-126-280-183-200-173-131-182-179-умумтаълим мактабларида “Ибрат”, “Исломхўжа” бадиий фильмлари “Бир дона мих” номли ҳужжатли фильмлар ўқувчиларга намойиш этилди.
👉 Мазкур лойиҳа Чилонзор туман ҳокимлиги, Ёшлар итттифоқи ва Ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлими ҳамда туман Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, келгусида тумандаги қолган мактабларда ҳам ушбу амалиёт жорий этилиши кўзда тутилган.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
📣Ҳурматли чилонзорликлар ва туманимиз меҳмонлари!

🎄 Авваламбор, барчангизни кириб келаётган Янги йил байрами билан табриклаган ҳолда, Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан Миллий (собиқ Бунёдкор) стадиони олд майдонида 25-декабрь сананасида 20 метр баландликдаги Янги йил арчасининг очилиш маросимига таклиф қиламиз!
🎄 Янги йил сайилгоҳимизда Сиз, турли байрам томошалари, концерт дастурлари, болалар ўйингоҳлари, эртакнамо чиқишлардан баҳраманд бўласиз. “Madagaskar Life” фирмасининг улкан айиқлар жамоаси болажонлар учун рақс тушади. Бундан ташқари халқимизга янада қулайликлар яратиш мақсадида ҳудудда турли савдо шаҳобчалари ҳам фаолият олиб боради.
🎄 Мазкур байрам томошалари 25-декабрдан 10-январгача давом этади. Концерт дастурлари ва бошқа томошаларда иштирок этиш мутлақо бепул.
Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Oyiga 250 ming kitob nashr etiladi 🔥 @hududtv
Чилонзор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан ўтказилган Медиа-тур тафсилотлари ОАВларида кенг ёритилмоқда.