Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.63K subscribers
50.4K photos
5.54K videos
25 files
8.42K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
Чилонзор туманида электр таъминоти сифати яхшиланмоқда

➡️ Чилонзор тумани Электр таъминоти корхонаси томонидан иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш шунингдек, истеъмолчиларини электр энергияси билан узлуксиз ҳамда сифатли таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
👉Хусусан, Чилонзор туман Электр таъминоти корхонаси жамоаси Давлат дастурлари асосида белгилаб олинган аниқ чора-тадбирлар иш режасига мувофиқ жойлардаги мавжуд электр энергиясини тақсимлаш пунктларида мукаммал таъмирлаш ишлари, улардаги аниқланган носозликларни бартараф этиш, қолаверса, мавсумга тайёргарлик каби ишларни тизимли равишда олиб борилмоқда.
👉Жумладан, Чилонзор туманига қарашли «Бешёғоч» маҳалласи худудида жойлашган ТП-40-сонли трансформатор пунктидан чиқувчи 0,4 кВ ҳаво тармоқлари таъмирланди ҳамда 40 дан ортиқ ёғоч устунлар темир бетон устунларга алмаштирилди. Бундан ташқари, ҳаво тармоқларидаги эски альюмин симларни янги 2000 м ортиқроқ янги замонавий СИП симларига алмаштириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

👉Эслатиб ўтамиз, Чилонзор туманида электр энергиясини истеъмол қилувчи аҳоли истеъмолчилари сони 72 минг 687 та, юридик истеъмолчилар сони эса 3 минг 199 тани ташкил қилади.
Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун давлатимиз рамзларидан бири ҳисобланган Ўзбекистон давлат Мадҳияси қабул қилинганлигига 28 йил тўлганлиги муносабати билан бутун республикамизда бўлгани каби Чилонзор туманида ҳам бир қатор байрам тадбирлари ўтказилмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири туманда жойлашган Ўзбекистон Миллий гвардияси тасарруфидаги ҳарбий қисмида бўлиб ўтди. Тадбир Туман ҳокимлиги, Миллий гвардия, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ёшлар иттифоқининг туман бўлими ҳамда туман Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда ўтказилди.
👉Тадбирда 200 га яқин мактаб ўқувчиларииштирок этди.
Тадбир тафсилотлари билан лавҳамиз орқали танишишингиз мумкин
#МУНОСАБАТ Ижтимоий тармоқда танқид қилинган ҳудудда тозалаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди
➡️ Кеча “BUGUNUZ” телеграм каналида Чилонзор туманидаги Қатортол мавзесидаги кўчаларда чиқиндилар тўпланиб қолгани ҳақидаги танқидий хабар чоп этилган эди.
👉 Чилонзор тумани ҳокимининг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари К. Ҳамроевнинг берган маълумотига кўра, бугун тегишли ташкилотлар вакиллари кўрсатилган манзилга чиқиб, ҳолатни ўрганган ва туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан ушбу ҳудуд тозаланиб, тўпланган чиқиндилар олиб чиқиб кетилган.
👉 Масъулларнинг маълум қилишича, туман ҳокимлиги томонидан айни ҳудудда аҳоли гавжумлиги эътиборга олиниб туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг тегишли масъулларига ва Ободонлаштириш бошқармаси мутасаддиларига ушбу ҳудуднинг тозалигига доимий эътибор қаратиш юзасидан огоҳлантириш берилган.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Forwarded from Toshkent | Kun.uz
Қатортол кўчаси намунавий кўчага айлантирилмоқда

Чилонзор туман ҳокими Сарвар Маҳаметов, туман ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича ўринбосари А.Усмонов ва бошқа тегишли масъуллар намунавий кўчага айлантирилиши режалаштирилган Қатортол кўчасида олиб борилаётган таъмирлаш жараёнларини жойига чиққан ҳолда ўрганди.

Ўрганишлар жараёнида масъулларга тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.

👉 Пойтахт хабарлари
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
НОГИРОНЛИКНИ БЕЛГИЛАШ ЮЗАСИДАН ЭЪТИРОЗЛАР БЎЛСА, ҚАЕРГА МУРОЖААТ ҚИЛИШ МУМКИН?

CCB Матбуот хизмати саволларига Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси бошлиғи Умарали Назарматов жавоб беради:

— “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунга кўра, ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома:
📌 боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинлаш;
📌пенсияларга устамалар қўшиш;
📌 болаликдан ногиронларга ва иш стажига эга бўлмаган меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш учун асос ҳисобланади.

Ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома бериш икки қисмдан иборат:

❗️Тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК) томонидан хулоса чиқарилган кундан тиббий текширилувчига ТМЭК маълумотномасининг Б қисми берилади.

❗️ногиронлик тўғрисидаги маълумотноманинг А қисми ТМЭК томонидан хулоса чиқарилган кундан бошлаб етти кун муддатда, истисно ҳолларда эса, туманнинг узоқда жойлашганини ҳисобга олган ҳолда ўн кун муддатда пенсия ва нафақа тайинлаш учун Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этилади.

Маълумот учун:
ҳозирда барча ТМЭКларда “ТМЭК электрон дастури” мавжуд бўлиб, ушбу дастурга ногиронлик белгиланган шахслар тўғрисидаги маълумотлар узоғи билан 3 кун ичида киритилади ва автоматик тарзда Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси билан ўзаро электрон маълумот алмашилади.

❗️Бу ўз навбатида нафақалар вақтида тайинланишига олиб келади.

Агар қайта тиббий кўрикдан ўтказишда ногиронлик гуруҳи белгиланмаса, ногиронлик гуруҳини олиб ташлаш тўғрисида маълумотнома расмийлаштирилади.
Бу маълумотнома Пенсия жамғармаси бўлимига ҳам тақдим этилади.

🔽Норозилик бўлган тақдирда...

Тиббий кўрикдан ўтказилувчи ТМЭК қарорига рози бўлмаган тақдирда, бир ой мобайнида бош ТМЭКга мурожаат қилиши мумкин.

Ариза тушгандан кейин 3 кун мобайнида туман, туманлараро, шаҳар, ихтисослаштирилган ТМЭКлар қайта тиббий текшириш далолатномасини бош ТМЭКга беради, 15 кун мобайнида ариза берувчини қайта тиббий кўрикдан ўтказади ва ўз хулосасини чиқаради.

Фуқаро бош ТМЭК хулосасига ҳам рози бўлмаган тақдирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агенлигининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясига ёки судга мурожаат қилишга ҳақли.

📌Ногиронликни белгилаш билан боғлиқ саволларингизга Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясининг қуйидаги телефон рақамига мурожаат қилган ҳолда жавоб олишингиз мумкин:
(71) 277-28-95;
ССВ Матбуот хизмати маълумотлари асосида тайёрланди.
#Kун_ҳикмати

Ҳамма ишни бирданига бажаришга уриниш — ҳеч нарса қилмаслик билан баб-баробар.

ЛИХТЕНБЕРГ
Пайшанба –ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни

➡️ Дунё психологлари томонидан инсон ривожланиши жараёнидаги энг қийин давр сифатида ўсмирлик даври эътироф этилади. Бу даврда инсон болалаликдан катта ҳаётга томон илк қадамларини кўя бошлайди.Айни шу паллада айрим болалар билиб-билмай хато қилиб, кейинчалик эса қилган ишлари учун пушаймонлик ҳиссини туйишади.
👉 Пайшанба - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни муносабати билан Чилонзор туманидаги 195А-умумтаълим мактабида профилактика инспектори ва ёшлар етакчиси бошчилигида ички рўйхатда турувчи ўқувчи-ёшлар билан суҳбат ўтказилди.
👉 Суҳбат давомида ўқувчилар билан тушунтириш ишлари олиб борилди ва уларга амалдаги қонунчилик борасидаги тегишли маълумотлар берилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Туман ҳокими фуқароларни қабул қилди
💠 Чилонзор тумани ҳокимлигида туман ҳокими Сарвар Махаметов ва ҳокимлик мутасаддилари иштирокида фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
💠 Қабулда 10 га яқин фуқаролар ўз мурожаатлари билан қатнашди.
👉 Қабул жараёнида фуқаролар уй-жой билан таъминлаш, саломатликни тиклашда амалий ёрдам, оилавий мажоролар, имтиёзли кредитлар ажратиш каби масалаларда мурожаат қилди.
👉 Ҳар бир мурожаат юзасидан қонун доирасида тушунтиришлар берилиб, муддат талаб қиладиган мурожаатлар ижроси назоратга олинди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Маҳаллабай тизим: "Дилобод" маҳалласи тумандаги энг илғор маҳаллалардан бирига айлантирилади
🔰Президентимиз Чилонзор туманига ташрифи давомида тумандаги «ўсиш нуқталари»ни аниқлаб, иқтисодиётни комплекс ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш бўйича туман мутасаддилари олдига бир қанча вазифаларни қўйган эди.
👉Айни кунларда мазкур топшириқлар юзасидан туман ҳокими ва ҳоким ўринбосарлари туман бўйлаб мунтазам равишда сайёр ўрганишлар олиб бормоқда.
Хусусан, туман ҳокими ўринбосари И.Мамараимов “Дилобод” маҳалласида бўлиб, аҳоли ва маҳалла масъуллари иштирокида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича мажлис ўтказди.
👉 Йиғилишда маҳалла масъуллари ва аҳолининг маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича фикрлари ва таклифлари ўрганилди ва амалга оширилиши лозим бўлган ишлар кенг муҳокама қилинди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
Давра суҳбати: “Одам савдоси-давр муаммоси”
💠 Ижтимоий тармоқларни кузатадиган бўлсак, бутун дунё бўйича одам савдосининг турли кўринишлари содир этилаётганлиги ҳақидаги турли маълумотларга кўзимиз тушади.
💠Ҳа, бу жиноятчилик шу даражага бориб етмоқдаки, ҳаётдаги ҳар хил ҳою-ҳавасларга эришиш учун она ўз фарзандини сотиш ҳолатлари ҳам кейинги пайтларда тез-тез учраб турибди.
💠 Албатта, ўз яқинларини хориждан иш топиб бериш ваъдаси билан алдаб қул қилиб сотаётганлар, миллат шаънини ҳам ўйламасдан ёш қизларни, аёлларни паст ниятларда хорижга юбориб, жирканч ишларга жалб қилаётганлар сафи ҳам, афсуски, камаймаяпти.
👉Шуларни эътиборга олиб Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан ёшлар ўртасида турли жиноятчиликларнинг олдини олиш бўйича тизимли тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
👉Жумладан, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ёшлар иттифоқи туман бўлими ҳамда туман ХТБ ва мактаб маъмурияти ҳамкорлигида Чилонзор тумани 131-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган «Одам савдоси - давр муаммоси» мавзусидаги давра суҳбатида ҳам мутахассислар томонидан ўқувчиларга одам савдоси жинояти ва унинг салбий оқибатлари, ушбу қилмишларни содир этганларга нисбатан жиноий жавобгарликлар мавжудлиги ҳақида кенг тушунчалар берилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати