Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.38K subscribers
50.7K photos
5.56K videos
25 files
8.44K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
Бозорда байрамолди ярмаркалар ҳамда аҳоли учун бошқа қулайликлар яратилмоқда
🌲 Мана, юртимиз бўйлаб Янги йил байрамига тайёргарлик ишлари бошланиб кетди. Кўчалар, маиший хизмат кўрсатиш объектлари, умумий овқатланиш шаҳобчалари ва бозорлар ҳудудларида арчалар безатилиб, турли рангдаги ёритгичлар аҳолида байрамона кайфият уйғотмоқда.
🌲 Шунингдек, Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан барча аҳоли гавжум жойлардаги майдонларга ўрнатилган арчалар безатилиб, аҳоли учун озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ҳам ташкил этилмоқда.
👉Жумладан, аҳоли энг гавжум нуқталардан бири бўлган “Чилонзор буюм савдо комплекси” АЖ ҳудудида безатилган улкан арча айниқса, болажонларнинг кўзини қувнатиб, аҳолининг дилини яйратмоқда.
👉 Арча байрамига томошага келган болажонлар ва оналар учун барча шароитларга эга бўлган, шинам “Она ва бола” хоналари ҳам шай қилиб қўйилган.
👉Туман ҳокими Сарвар Махаметов ва тегишли масъуллар бозорда байрамолди даврда аҳоли учун яратилаётган шарт-шароитларни ўрганди ва бу борада яна амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича масъулларга керакли кўрсатмаларни берди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟣 Мамлакатимизда ижтимоий ҳимоя ва аҳолининг турли қатламини ҳар томонилама қўллаб-қувватлаш ҳамда фуқароларнинг осойишталигини таъминлаш йўлида турли ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
👉 Жумладан, куни кеча Чилонзор туман ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи ва Ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлимлари билан ҳамкорликда Конституциямизнинг 28 йиллик байрами муносабати билан тумандаги “Эъзоз” тантаналар залида имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган тумандошларимиз учун байрам тадбири ташкиллаштирилди.
Тадбирда таниқли санъаткорлар ҳам иштирок этиб, йиғилганларга кўтаринки кайфият улашишди.
Тадбир жараёнлари лавҳамизда
📣 Эълон!

➡️Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси раҳбарияти томонидан жорий йилнинг декабрь ойи давомида барча туманларда фуқароларни сайёр қабули ташкил этилиши режалаштирилган.
👉Жумладан, Чилонзор туманида истиқомат қилаётган фуқаролар учун 2020 йил 11декабрь куни Чилонзор туманидаги 162-сонли умумтаълим мактабда ушбу сайёр қабулни бўлиб ўтиши белгиланди.
👉Сайёр қабулда - Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси масъул ходимлари, Чилонзор тумани халқ таълими бўлими мудири, бўлим бошлиқлари, мактаб директорлари иштирок этадилар.

☑️ Сайёр қабул ўтказилиш манзили:
Чилонзор тумани, 3-катта Чилонзор МФЙ, 3-мавзе, 52-уй.
Мактаб директори Юлдошева Эльзана (90) 987-86-24
Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қайси соҳаларда коррупция кучли ва бу иллатни бартараф қилиш учун нималар қилинмоқда?

Тошкент шаҳрида ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш борасида қандай ишлар бажарилди, бу йўналишдаги режалар нималардан иборат?

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма саккизинчи сессиясидан тайёрланган лавҳамизда шу каби қатор саволларга жавоб оласиз.

***

В каких сферах распространена коррупция, что делается для устранения этой проблемы?

Какие работы реализованы для развития информационных технологий и коммуникаций, какие планы есть в этом направлении?

Ответы на эти и ряд подобных вопросов — в ролике, подготовленном с двадцать восьмой сессии Ташкентского городского Кенгаша народных депутатов.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️🌨 Қишнинг совуқ кунлари бўлишига қарамай, Ободонлаштириш бошқармаси ишчилари эрта тонгдан ишга отланадилар. Улар йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида барча йўлларни йўлакларни қордан тозалаб, сирпанчиқ бўлмаслиги учун қум сепади. Ҳар кунгидек кўчалар ва майдонларни йиғиштириб, тартибга солмоқдалар.
☑️ Энг савобли ишларни сидқидилдан амалга ошириб, халқ хизматида фидойиларча меҳнат қилаётган Чилонзор тумани Ободонлаштириш бошқармаси ходимларига миннатдорчилик билдирамиз.
👉 Лавҳамизда заҳматкаш соҳа вакилларининг иш фаолияти акс этган.
Маҳаллабай тизим: “Шарқ” маҳалласи қандай ривожлантирилади?
🔰 Президентимиз Чилонзор туманига ташрифи давомида ҳудуднинг бутун мамлакатимиз бўйича “Намунали туман”га айлантирилиши юзасидан туман ҳокимлиги мутасаддиларига бир қатор муҳим топшириқлар берганди.
👉 Бугун айни шу топшириқлар юзасидан туман ҳокими Сарвар Махаметов 1-секторга қарашли “Шарқ” маҳалласида бўлиб, аҳоли ва маҳалла масъуллари иштирокида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича мажлис ўтказди.
☑️ Йиғилишда маҳалла масъуллари ва аҳолининг маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича фикрлари ва таклифлари ўрганилди ва амалга оширилиши лозим бўлган ишлар кенг муҳокама қилинди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Ёлғиз яшовчи кексалар ҳолидан хабар олинди
☸️ Туғма ёки турли сабабларга кўра ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаётга бўлган иштиёқларини янада ошириш мақсадида юртимиз бўйлаб кенг миқёсда амалга оширилаётган тадбирлар барча фуқаролар давлат эътибори ва ҳимоясида эканликлари, ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмаётганлигидан далолат беради.
👉 Айниқса, бош қомусимиз бўлган Конститутциямиз қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан байрам арафасида туман ҳокимлиги томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож, якка-ёлғиз қариялар ҳолидан хабар олинди.
☑️ Жумладан, куни кеча туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими масъуллари томонидан бир неча фуқароларимизга ҳаракатланиш учун таянч воситалар топширилди.
Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 10 декабрь куни, Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинганига 28 йил тўлди!

🔷 Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг матни ва мусиқаси Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 10 декабрдаги 768-ХII-сонли Ўзбекистон Республикасининг “Давлат мадҳияси тўғрисида”ги қонуни билан тасдиқланган.
🎼 Мадҳиямиз Мутал Бурхонов мусиқаси ва Абдулла Орипов шеъри асосида яратилган.

👉 Ўзбекистон Республикасининг “Давлат мадҳияси тўғрисида”ги қонуннинг 2-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир”, деб белгилаб қўйилган.

Она ватанимиз мадҳияси ҳамиша ғуруримиз, шонимиз рамзи бўлиб, дилларда ва тилларда баралла жаранг сочаверсин!
#Kун_ҳикмати

Ўйларинг сўзларингга, сўзларинг феълингга, феълинг тақдирингга нуқс этади. Гўзал ўйла, гўзал яша.

Жалолиддин Румий
Маҳаллабай тизим: “Шуҳрат” маҳалласида қандай ўзгаришлар бўлади?

🔰 Президентимиз Чилонзор туманига ташрифи давомида туманда «ўсиш нуқталари»ни аниқлаб, иқтисодиётни комплекс ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш бўйича туман мутасаддилари олдига бир қанча вазифаларни қўйган эди.
👉 Бугун айни шу топшириқлар юзасидан туман ҳокими Сарвар Махаметов 1-секторга қарашли “Шуҳрат” маҳалласида бўлиб, аҳоли ва маҳалла масъуллари иштирокида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича мажлис ўтказди.
☑️ Йиғилишда маҳалла масъуллари ва аҳолининг маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича фикрлари ва таклифлари ўрганилди ва амалга оширилиши лозим бўлган ишлар кенг муҳокама қилинди.
Йиғилишдан сўнг “Шуҳрат” маҳалласи ҳудудида амалга оширилаётган ишлар ва келажакда мўлжалланаётган режалар бўйича ўрганишлар ўтказилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Чилонзор туман ҳокимлиги Матбуот хизмати телеграм каналида чоп этилган туман ҳокимлиги фаолиятига доир хабарлар оммавий сайтлардан бири бўлган daryo.uz сайтида ҳам эълон қилинди.
Туман бўйлаб ободонлаштириш ишлари бўлиб ўтмоқда
Кўчалардаги тозаликни сақлаш узлуксиз давом этадиган муҳим вазифадир. Катта кўчалар бир кун қаровсиз қолса ҳам, дарров чиқиндилар тўпланади.
👉 Шу боис, Чилонзор тумани Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари совуқ кунларда ҳам тинимсиз меҳнат қилади. Барча кўчаларни тозалаб, тартибли ва обод сақлашдек масъулиятли ишини давом эттиради.
👉 Жумладан, бугун ҳам туманнинг кўплаб ҳудудларида, шунингдек, “Яккатут”, “Шухрат”, “Ал-Хоразмий” маҳаллалари, марказий кўчалар ҳамда Бунёдкор, Бешёғоч ва Фурқат кўчалари бўйлаб тозалаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
Чилонзор туманида электр таъминоти сифати яхшиланмоқда

➡️ Чилонзор тумани Электр таъминоти корхонаси томонидан иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш шунингдек, истеъмолчиларини электр энергияси билан узлуксиз ҳамда сифатли таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
👉Хусусан, Чилонзор туман Электр таъминоти корхонаси жамоаси Давлат дастурлари асосида белгилаб олинган аниқ чора-тадбирлар иш режасига мувофиқ жойлардаги мавжуд электр энергиясини тақсимлаш пунктларида мукаммал таъмирлаш ишлари, улардаги аниқланган носозликларни бартараф этиш, қолаверса, мавсумга тайёргарлик каби ишларни тизимли равишда олиб борилмоқда.
👉Жумладан, Чилонзор туманига қарашли «Бешёғоч» маҳалласи худудида жойлашган ТП-40-сонли трансформатор пунктидан чиқувчи 0,4 кВ ҳаво тармоқлари таъмирланди ҳамда 40 дан ортиқ ёғоч устунлар темир бетон устунларга алмаштирилди. Бундан ташқари, ҳаво тармоқларидаги эски альюмин симларни янги 2000 м ортиқроқ янги замонавий СИП симларига алмаштириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

👉Эслатиб ўтамиз, Чилонзор туманида электр энергиясини истеъмол қилувчи аҳоли истеъмолчилари сони 72 минг 687 та, юридик истеъмолчилар сони эса 3 минг 199 тани ташкил қилади.
Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати