Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.31K subscribers
49.7K photos
5.49K videos
24 files
8.32K links
Download Telegram
#Кўп_қаватли_уйларнинг_йўлаклари_пиёдалар_йўлаклари_музламалардан_тозаланмоқда

"Дўмбиробод" маҳалласи еттилиги ҳам кўп қаватли уйлар, ерли ҳонадонлар олдидаги пиёдалар йўллари, кириш йўлакларини қор ва музлардан тозалаш бўйича ишларни ташкил қилмоқда ва аҳолига қулайлик яратилмоқда.

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Ижтимоий_объектлар
#Қор_ва_музлардан_тозалаш

Туманимиздаги барча мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларининг атрофидаги йўллар, майдонлар қор ва музлардан тозаланмоқда.

👉👉👉 Шунингдек, туманимиздаги 179-сонли мактаб атрофи ҳам тозаланди ва ўқувчиларга қулайлик яратилди.

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Ўрганиш

Президент Администрацияси масъул ходими "Бўрижар" маҳалласида бўлди

Айни дамда юртимизда совуқ об-ҳаво шароити ҳукм сурмоқда. Ҳар фаслнинг ўз фазилати ва ўзига хос ташвишлари бўлгани каби, кумуш қишда ҳам инсонлар учун ноқулайлик жиҳати бор. Мана шу ноқулай об-ҳаво даврида аҳоли талофат кўрмаслиги учун коммунал хизмат тизимлари фаолиятига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Йўловчилар қийналмаслиги учун йўллар тозаланиб, қулайликлар яратилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг берган қатъий топшириқлари асосида Президент Администрацияси масъуллари томонидан ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар ўрганилиб, аниқланаётган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўрилмоқда.

Шунингдек, туманимизнинг "Бўрижар" маҳалласида аҳолига коммунал хизматлар кўрсатилиши сифатини ўрганиш учун Президент Администрациясининг масъул ходими Азиз Холмирзаев келди ва маҳалладаги кўпқаватли уйларнинг иситилиш тизими ҳамда йўллар ва йўлакларнинг қор ва музлардан тозаланиб, аҳолига қулайлик яратилиши юзасидан олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди ҳамда маҳаллага бириктирилган Бошқарув сервис компаниясининг фаолияти билан танишди.

Ўрганишлар жараёнида Бск масъулларига аҳолининг мурожаатларидаги муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш чораларини кўриш юзасидан кўрсатма ва тавсиялар берилди.

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi