Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.95K subscribers
49.4K photos
5.44K videos
24 files
8.27K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасида амалга оширилган ишлар ва 2025 йилдаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Facebook|Instagram|X
#Ноқонуний_реклама_баннерлари_бартараф_этилмоқда

Паспорт рухсатномаси бўлмаган реклама баннерлари бартараф этилмоқда


Бозор иқтисодиёти шароитида фаолият олиб боришда рекламанинг алоҳида ўрни бор. Шу боис, барча тадбиркорлар, савдо объектлари эгалари ўз биноси атрофига ёки катта йўллар чеккасидаги лед экранларга ўз рекламаларини жойлаштиради.

Лекин, бугунги кунда худди шу мақсадда ўрнатилган рекламалар қай даражада тартибли ёки қонунга мос келади?

Албатта, рекламаларни ўрнатиш тартиби ҳақида гап кетганда, қониқарли деб айтолмаймиз. Чунки аксарият реклама баннерлари шу йўналишда қабул қилинган қонунчилик меъёрларига амал қилинмаган ҳолда тартибсиз ва ноқонуний ўрнатилганлиги маълум бўлмоқда.

Шу боис, айни кунларда қонун доирасида паспорт рухсатномаси бўлмаган реклама баннерларини бартараф этиш ва уларни белгиланган тартиб асосида жойлаштириш юзасидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Бугун ҳам туманимизнинг Қатортол ва Чилонзор кўчалари бўйлаб жойлашган тадбиркорлик субъектлари томонидан ноқонуний ўрнатилган реклама баннерларини бартараф этиш жараёнлари олиб борилмоқда.

👉👉👉 Шу ўринда, ҳурматли тадбиркорларимиздан реклама баннерлари ўрнатаётганда қонун доирасида иш тутишларини сўраймиз.

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi
Forwarded from Huquqiy axborot
#Амал_қилинг

🔰 Қонунчиликка кўра, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистондан олиб чиқиш, ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача (5 млн 625 минг сўмдан 11 млн 250 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

✔️ Шунингдек, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки Ўзбекистонга олиб кириш, ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, БҲМининг 25 бараваридан 50 бараваригача (9 млн 375 минг сўмдан 18 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#MTTlar_faoliyatidan

🚦🚦🚦Chilonzor tumanidagi "Shodlik" nomli  526-sonli DMTTning 1-tayyorlov "Kamalak" guruhida "Ehtiyotkor piyoda" mavzusida ochiq mashg’ulot o'tkazildi.🚘🚖

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi
Бош прокурор Чилонзор туманида ўрганиш ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Юлдашев, Тошкент шаҳар ва Чилонзор тумани прокурорлари ҳамда туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаевлар туманимиз ҳудуди бўйлаб иситиш тармоқларининг ишлаш ҳолатларини, коммунал тизимдаги муаммоларни тезкорликда бартараф этиш бўйича БСКлар ва коммунал хизматлар корхоналаридаги тунги навбатчиликларнинг иш тизимларини ўрганди.

Шунингдек, туман ҳудудидаги қозонхоналарнинг ишлаш ҳолатлари ҳам кўздан кечирилди.

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi