Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.99K subscribers
50K photos
5.52K videos
25 files
8.37K links
Download Telegram
Янгиланган Конституцияда Сенатга маҳаллий кенгашларнинг қарорлари қонунчиликка мувофиқ бўлишини таъминлаш бўйича катта масъулият юклатилган.

Биргина ўтган йилнинг ўзида ушбу кенгашлар 34 минг 400 та қарор қабул қилганини ҳисобга оладиган бўлсак, бу қанчалик муҳим вазифа экани яққол аён бўлади.

Сенат бу борада очиқлик ва шаффофликни, қонунийликни таъминлаш бўйича самарали тизим яратиши кераклиги таъкидланди.

Сенат қўмиталари – юқори палатанинг юраги, ҳаракатлантирувчи кучидир. Ҳар бир қўмита жойлардаги муаммоларни ўрганиш ва уларнинг ечими юзасидан ўтган беш йил давомида ўртача 37 тадан назорат-таҳлил тадбири ўтказган.

Лекин назорат тадбирлари кутилган натижа бераяптими, улардан кейин жойларда аниқ бир муаммо ўз ечимини топаяптими, деган савол сенаторларни ўйлантириши керак.

Шу боис, қўмиталардаги эшитув институти асосларини қонун даражасида мустаҳкамлаб қўйиш вақти келгани таъкидланди.

Facebook|Instagram|X
Мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасида катта дастурлар амалга оширилмоқда.

Тўрт йил аввал 23 фоиз аҳолимизнинг даромади камбағаллик чегарасига ҳам етмас эди. Ўтган даврда 3,5 миллион фуқаро учун даромад олиш имконияти яратилиб, камбағалликни 11 фоизга туширишга эришилди. Келгуси уч йилда уни 7 фоизга тушириш режа қилинган.

Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида келгуси йили бюджетдан 500 миллиард сўм йўналтирилади.

Шунингдек, янги йилдан 65 турдаги ижтимоий хизмат ва ёрдамлар, 50 га яқин имтиёзларни ўзида мужассам этадиган ягона “Ижтимоий карта” тизими йўлга қўйилади.

Даромади ва соғлиғини йўқотиб, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш кўлами босқичма-босқич кенгайтирилади. Бунинг учун “Ижтимоий суғурта тўғрисида”ги қонун қабул қилинади.

Facebook|Instagram|X
Сўнгги беш йилда “Коррупциянинг мавжуд эмаслиги” кўрсаткичида Ўзбекистон 23 поғона юқори кўтарилиб, 2023 йилда 140 та мамлакат орасида 66-ўринни эгаллади ва Марказий Осиё минтақасида бу йўналишда сезиларли ижобий кўрсаткични намойиш этди.

Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг шаффофлигини баҳолаш бўйича “Очиқлик индекси” жорий этилди.

Бироқ, бу борада ҳали ечимини кутаётган масалалар ҳам етарли экани таъкидланди.

Ўтган йили коррупцияга оид жиноятлар 12 фоизга камайган бўлса-да, 6 минг 500 нафар шахс коррупцияда айбланиб, жавобгарликка тортилган.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича парламент назоратини, бутун жамиятимиз иштирокини янада кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Президент Сенатни аҳоли ва давлат хизматчиларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасизлик муҳитини шакллантириш, ёш авлод онгига қонунга ҳурмат, тўғрилик ва ҳалол меҳнат тушунчаларини сингдириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқишга чақирди.

Facebook|Instagram|X
Сенат томонидан Судьялар олий кенгашининг барча аъзоларини сайлаш тизими йўлга қўйилгани суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашга хизмат қилади.

Сенатнинг ушбу конституциявий ваколати фақат номзодларни тасдиқлаш билан чекланиб қолмаслиги кераклиги таъкидланди.

Юқори палата қўмиталарида номзодларнинг фаолияти билан танишиш ва баҳо бериш, улар ҳақида хулоса бериш амалиётини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ.

Шу билан бирга, судьяларнинг мақоми ва судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосини, суд тизимини молиялаштириш учун маблағлар ажратишда ушбу ҳамжамиятнинг иштирок этиш кафолатларини алоҳида қонунлар билан белгилайдиган вақт келгани қайд этилди.

Facebook|Instagram|X
Мажлисда Сенат Раиси ва унинг ўринбосарларини сайлаш тўғрисидаги ташкилий масала кўриб чиқилди.

Конституциянинг 101-моддасига мувофиқ, Президент Олий Мажлис Сенати Раиси лавозимига сенатор Танзила Нарбаева номзодини тақдим этди.

Танзила Нарбаева давлат ва жамоат бошқарувида бой тажрибага эга экани, ўтган даврда шу лавозимдаги самарали фаолияти натижасида мамлакатимизда хотин-қизлар, болалар ҳуқуқларини таъминлаш ва уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вазият сезиларли равишда яхшилангани таъкидланди.

Шунингдек, Сенат Раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сенатор Содиқ Сафоев, Сенат Раисининг ўринбосари лавозимига сенатор Аманбай Оринбаев номзодлари тавсия этилди.

Айни пайтда мажлис давом этмоқда. Сенат фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш ҳамда Президентнинг сенаторлар билан мулоқоти бошланди.

Facebook|Instagram|X
#Таъмирлаш

"Veolia Energy Tashkent" МЧЖ ХК ходимлари томонидан айни пайтда туманимизнинг "Меҳржон" маҳалласи 17-сонли кўпқаватли уйнинг олдидан ўтган ҳамда "Навбаҳор" маҳалласи ҳудудидаги иссиқлик қуввати тармоқларини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.


🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Яшил_макон_умуммиллий_лойиҳаси_Чилонзорда

Хабар берганимиздек, туманимизнинг саноат ҳудуди бўйлаб кўчатлар ўтқазиш ишлари давом этмоқда. Бугун ҳам ҳудуддаги Тошкент-Самарқанд поезд йўли атрофига турли манзарали дарахтлар кўчатлари ўтқазилди.

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Халқаро_ҳамкорлик

Тошкент шаҳар делегациясининг Хитой Халқ Республикасидаги хизмат сафари давом этмоқда


Чилонзор тумани ҳокими ўринбосари Абдуҳамид Абдукодиров ҳам Шанхай шаҳрида йирик Хитой компаниялари билан икки томонлама учрашувлар ва истиқболли лойиҳалар бўйича музокараларда иштирок этмоқда.

Шунингдек, бугун хитойлик ҳамкорлар билан қуёш панеллари, инвенторлар ва электр ҳисоблагичлари ишлаб чиқарувчи “Ningbo Polycrown Solar Yenergy Technology Co.,Ltd.” ҳамда “Solar Grade Co.,Ltd.” компания вакиллари билан Тошкент шаҳрида қуёш панеллари шоурумини ташкил қилган ҳолда сервис хизматларини ташкил этиш ҳамда кейинчалик қуёш панеллари ва инвенторлари ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан музокаралар олиб борилди.

👉👉👉 Делегация ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi