Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: Президент Бокуда БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференциясида нутқ сўзлади. Барқарор энергия таъминоти давлатимиз раҳбарининг эътиборида. Янги чақириқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ўзининг биринчи мажлисини ўтказди
—
Ҳәптениң ең әхмийетли ўақыяларына шолыў: Президент Бакуда БМШның климат өзгериўи бойынша конференциясында шығып сөйледи. Турақлы энергия тәмийнаты мәмлекетимиз басшысының итибарында. Жаңа шақырық Олий Мажлис Нызамшылық палатасы өзиниң биринши мәжилисин өткерди
—
Обзор важнейших событий за неделю: Президент выступил на конференции ООН по изменению климата в Баку. Стабильное энергообеспечение в центре внимания главы государства. Законодательная палата Олий Мажлиса нового созыва провела первое заседание
Facebook|Instagram|X

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатининг парламент сайловидан кейинги биринчи мажлисида иштирок этади ва нутқ сўзлайди.
—
Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев примет участие и выступит на первом после парламентских выборов заседании Сената Олий Мажлиса.
Facebook|Instagram|X
—
Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев примет участие и выступит на первом после парламентских выборов заседании Сената Олий Мажлиса.
Facebook|Instagram|X
Forwarded from AntiFake.uz
UZ: Телеграм мессенжерида "Сизга 1 йиллик муддатга Telegram Premium обунаси совға сифатида юборилди" каби ёзувли хабар билан бирга сохта ҳавола келтирилган маълумотлар тарқатилмоқда. Ушбу зарарли ҳаволаларда фойдаланувчи қурилмасидаги барча аккаунтлар ва шахсий маълумотларни қўлга киритиш имконини берувчи вируслар бўлиши мумкин.
Фуқароларни бу каби сохта ҳаволаларга кирмасликка, виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.
‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆
RU: В мессенджере Telegram массово рассылаются фишинговые сообщения с приглашением перейти по ссылке для получения приза с фразой: «Вам отправили подарок — подписка на Telegram Premium сроком на 1 год». Эти вредоносные ссылки могут содержать вирусы, позволяющие похищать все аккаунты и персональные данные пользователя на его устройстве. Просим граждан не поддаваться на манипуляции мошенников и не переходить по вредоносным ссылкам.
‼️ Напоминаем Вам об ответственности за распространение недостоверной информации 👆
Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Telegram

Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Эрталабки_саф_йиғилиши
Гастраномик кўча ва "Ботирма" маҳаллаларида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини жадаллаштириш ишлари режа қилинди
Хабарингиз бор, туманимизнинг Ал Хоразмий кўчасида деярли 1,5 километр узунликдаги гастраномик кўча қурилиши ишлари ҳамда "Ботирма" маҳалласида "Обод хлнадон-обод кўча-обод маҳалла" тамойили доирасида кенг қамровли таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари қизғин давом эттирилмоқда.
Бугун эрталаб айни манзилда ҳоким ўринбосарлари, сектор раҳбарлари ва масъуллари, Маҳалла уюшмаси мутасаддилари, бириктирилган банклар филиаллари масъуллари, МФЙ еттиликлари, коммунал хизмат бошқарма ва бўлимлари масъуллари, БСКлар, ФВБ, МИБ туман бўлими, Кадастр палатаси туман бўлими, Кадастр агентлиги туман бўлими, туман архитектори, СЭО ЖСХ туман бўлими, Каналлар бўлими масъул ва мутасаддилари иштирокида саф йиғилиши бўлиб ўтди.
Саф йиғилишида гастраномик кўчада ва "Ботирма" маҳалласида олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишларини сифатли даражада ва жадаллик билан давом эттириш масаласи муҳокама қилинди ва бу борада режалар белгилаб олинди.
🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi

Президент Шавкат Мирзиёев янги чақириқ Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисида иштирок этмоқда.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида юксак ишончга сазовор бўлиб, Сенат аъзоси этиб сайланганларни самимий муборакбод этди. Сенаторлар Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз учун тинч ва осойишта, эркин ва фаровон ҳаёт яратиш йўлида бор билим ва тажрибасини, куч ва салоҳиятини ишга солишига умид билдирди.
Сайловлар натижасида бешинчи чақириқ Сенатнинг таркиби сифат жиҳатидан юқори даражада – кўплаб етакчи соҳа ва тармоқлар вакиллари, таниқли сиёсат, иқтисодиёт, илм-фан ва маданият намояндаларидан иборат бўлиб шакллангани таъкидланди.
Сенаторларнинг ҳар 3 нафаридан бири илмий даражага эга. Қарийб 27 фоизи ёки 16 нафари хотин-қизлар экани оила, оналик ва болалик, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, умуман, ижтимоий масалалар бўйича қонунчилик фаолияти ҳамда парламент назоратини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Мамлакатимизда бўлиб ўтган сайловлар маҳаллий кенгашлар фаолиятида ҳам янги даврни бошлаб бераётгани таъкидланди.
Янги сайланган маҳаллий кенгашлар таркиби ва мақомига кўра олдинги ҳолатдан мутлақо фарқ қилади. Уларнинг таркиби қарийб 60 фоизга янгиланиб, 3 мингдан ортиқ юртдошларимиз илк бор депутат бўлгани ҳам шундан далолат беради.
Айниқса, кенгашларда аёл депутатлар улуши 32 фоизга етгани, 30 ёшгача бўлган депутатлар сони 3,5 карра ошгани Сенат фаолиятини эндиликда янгича ёндашув ва қарашлар асосида ташкил этишда муҳим роль ўйнайди.
Турли минтақалардаги қонли тўқнашувлар, экологик ва техноген фожиалар, иқлим ўзгаришлари, иқтисодий инқирозлар, терроризм ва экстремизм таҳдидлари, қочоқлар муаммолари тобора кучайиб бормоқда.
Мана шундай таҳликали вазиятда фақат кучли ирода, бирлик ва ҳамжиҳатлик, қаттиқ меҳнат билангина юртимизда тинчлик ва тараққиётни таъминлашга эриша олишимиз таъкидланди.
Маҳаллий кенгашларга сайланган депутатлар ана шу ўткир ҳақиқатни, ўз зиммаларидаги улкан масъулиятни чуқур англаб иш олиб боришига ишонч билдирилди.

Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган улуғвор вазифаларни амалга оширишда юқори палатанинг аввалги таркиби муносиб ҳисса қўшгани таъкидланди.
Айниқса, аёллар ҳуқуқларини ишончли таъминлаш, хотин-қизлар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш масалаларида Сенат алоҳида фаоллик кўрсатди.
Охирги беш йилда юқори палата томонидан 106 марта ҳисоботлар эшитилди, ижро органларига 1 минг 300 та сўров киритилди.
Парламентнинг халқаро майдондаги нуфузи ҳам сезиларли даражада ошиб бормоқда. Ўтган даврда хорижий давлатлар билан парламентлараро дўстлик гуруҳлари сони 26 тадан 73 тага етди.
Сенат Осиё хотин-қизлар форуми, Марказий Осиё давлатлари парламентлараро форуми каби йирик халқаро тадбирларга мезбонлик қилди. Парламентлараро Иттифоқнинг 150- ассамблеяси, яъни юбилей анжумани келгуси йили пойтахтимизда ўтказилиши ҳам алоҳида эътиборга лойиқ.
Сенатда давлатлараро келишувлар ижроси устидан парламент назоратини таъминлаш бўйича илк бор ижобий амалиёт йўлга қўйилгани таъкидланди.

Конституциявий ислоҳотлар натижасида Сенат таркиби ихчамлашиб, унинг аъзолари сони 100 нафардан 65 нафарга қисқарди.
Айни вақтда сенаторларнинг ваколатлари ва масъулияти бир неча баробар ошди.
Хусусан, юқори палатанинг парламент назорати ва бир қатор муҳим давлат органларини шакллантиришдаги иштироки сезиларли равишда кенгайтирилди.
Илгари сенаторлар назорат тадбирларида ёки сайловчилар билан учрашувларда қонунларда аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича аниқ ваколатга эга эмас эди. Янгиланган Конституцияда Сенатга қонунчилик таклифини киритиш ҳуқуқи берилиши билан масала ўз ечимини топди.
Президент янги сайланган сенаторларимиз энди бу жараёнларда фаол бўлишига ишонч билдирди.
Facebook|Instagram|X
Айни вақтда сенаторларнинг ваколатлари ва масъулияти бир неча баробар ошди.
Хусусан, юқори палатанинг парламент назорати ва бир қатор муҳим давлат органларини шакллантиришдаги иштироки сезиларли равишда кенгайтирилди.
Илгари сенаторлар назорат тадбирларида ёки сайловчилар билан учрашувларда қонунларда аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича аниқ ваколатга эга эмас эди. Янгиланган Конституцияда Сенатга қонунчилик таклифини киритиш ҳуқуқи берилиши билан масала ўз ечимини топди.
Президент янги сайланган сенаторларимиз энди бу жараёнларда фаол бўлишига ишонч билдирди.
Facebook|Instagram|X
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Юқори палата ўз фаолиятида тўлиқ ишга солиши мумкин бўлган имконият ва йўналишларга тўхталиб ўтилди.
Конституцияда Сенат ҳудудий вакиллик палатаси экани белгилаб қўйилган. Шу билан бирга, олдинги чақириқда Сенат маҳаллий кенгашлар билан мулоқот ва ҳамкорлик борасида фақат дастлабки қадамларни қўйди.
Масалан, маҳаллий кенгашлар 15 дан ортиқ масалалар бўйича қарор қабул қилиш ваколатига эга бўлса-да, уларни тайёрлаш, келишиш ва тасдиқлаш бўйича ягона тартиб ҳалигача ишлаб чиқилмаган.
Бундан ташқари, маҳаллий кенгашларнинг энг яхши тажрибаларини бошқа ҳудудларда ҳам оммалаштириш, намунали кенгашларни эътироф этиш ҳам йўлга қўйилса, ишнинг самараси янада ошиши таъкидланди.
Асосий қонунимизга мувофиқ, Сенат 10 дан зиёд юқори мартабали мансабдор шахсларнинг ҳисоботларини эшитади. Лекин, ҳисоботлар кўп ҳолларда чуқур таҳлиллар ўтказмасдан кўриб чиқилаётгани қайд этилди.

Сўнгги йилларда кенг кўламли демократик ислоҳотлар туфайли Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни яхшиланиб бормоқда.
Мамлакатимиз рейтинги қонун устуворлиги бўйича 8, электрон ҳукумат бўйича 18, иқтисодий эркинлик бўйича 49, логистика ва инновация бўйича 10 поғона юқори кўтарилди.
Бундай муҳим ютуқларни эътироф этган ҳолда, айни вақтда бу йўналишларда ҳали яна кўп иш қилиниши зарурлиги таъкидланди.
Бугунги кунда Ўзбекистон нуфузли халқаро минбарлардан катта-катта ташаббусларни илгари сурмоқда.
Уларнинг мазмун-моҳиятини халқимизга, хорижий ва маҳаллий экспертларга етказишда сенаторларимиз фаол бўлишлари лозим. Аммо, афсуски, уларнинг бу борадаги роли етарли даражада сезилмаётгани қайд этилди.
Юқори палатанинг янги таркиби мазкур йўналишдаги фаолиятини яхшилашига умид билдирилди.