Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.99K subscribers
50K photos
5.52K videos
25 files
8.37K links
Download Telegram
#JARAYON

Chilonzor tumanida noqonuniy reklama banerlarini bartaraf etish ishlari davom etmoqda.

Shu o’rinda tadbirkorlarimizdan tegishli ruxsatnomalari mavjud bo’lmagan reklama vositalarini o’zlari faoliyat olib borayotgan bino va inshootlar, savdo nuqtalari va boshqa joylarga joylashtirmasliklarini so’rab qolamiz.

➡️ Mazkur chora-tadbirlar tumanimiz, qolaversa poyaxtimizning ko‘rkini saqlash va tartibli muhit yaratishga qaratilgan.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳокимлик_табриги

🇺🇿🇺🇿🇺🇿Давлат байроғи Ўзбекистон давлат суверенитетининг рамзидир🇺🇿🇺🇿🇺🇿

🇺🇿🇺🇿🇺🇿18 ноябрь
“Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун. 🇺🇿🇺🇿🇺🇿

🇺🇿🇺🇿🇺🇿Чилонзор тумани ҳокимлиги барчангизни ушбу қутлуғ сана билан чин қалбдан табриклайди🇺🇿🇺🇿🇺🇿

🇺🇿🇺🇿🇺🇿Бир байроқ остида бирлашиб, тинч ва фаровон ҳаёт, мислсиз тараққиёт сари олға илдамлаётган халқимизга омад ёр бўлсин, шонли байроғимиз доимо юксак-юксакларда мағрур ҳилпираб турсин! 🇺🇿🇺🇿🇺🇿

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Байроғим_фахрим_автомарафони

🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Бугун давлатимиз рамзларидан бири-давлат байроғи қабул қилинган сана муносабати билан шаҳримиз бўйлаб байроғимизни мадҳ этувчи автомарафон ўтказилди. Автомарафон айни бизнинг туманимиз кўчалари бўйлаб ҳам ўтиб, Халқлар дўстлиги боғигача давом этди. Бу эса барча аҳолимизда байрам кайфиятини уйғотди.

🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Янги Ўзбекистонимизнинг шонли байроғи доимо юксакларда ҳилпираб турсин!🇺🇿🇺🇿🇺🇿

👉👉👉 Лавҳамизда автомарафон жараёнлари

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бугун_Давлат_байроғи_қабул_қилинган_сана

🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Ватан ҳимоясидек муқаддас бурчни мардона ўташ учун байроғимизни ўпиб қасамёд қилаётган ҳарбийларимизнинг қалбидаги оловни, кўзларидаги жўмардликни кўриб, фахрланамиз. Ана шундай лаҳзаларда ҳеч муболағасиз Ватанимиз байроғини кўзимизга тўтиё қилгимиз келади. Бу фахрланиш аслида юртга бўлган чексиз меҳр ва садоқатнинг ёрқин кўринишидир.

🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Ҳар бир инсон онгу шуурига Ватанимиз рамзларига нисбатан чуқур ҳурмат туйғуларини сингдириш, умуммиллий ва эҳтиром тимсоллари бўлган байроқ, герб ва мадҳиямизни улуғлаш ва ардоқлаш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.

👉👉👉 Давлатимиз байроғи қабул қилинган сана муносабати билан туманимиздаги барча ташкилотлар, ОТМ ва таълим муассасаларида байрамга бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда.

👉👉👉 Шунингдек, туманимизда жойлашган Низомий номидаги Педагогика университетида ҳам шонли байроғимизни улуғлаш, мадҳ этиш юзасидан катта байрам тадбирлари ташкил этилди.

👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Реклама_баннерларида_паспорт_рухсатномаси_бўлиши_шарт

Паспорт рухсатномаси бўлмаган реклама баннерлари бартараф этилмоқда


Бозор иқтисодиёти шароитида фаолият олиб боришда рекламанинг алоҳида ўрни бор. Шу боис, барча тадбиркорлар, савдо объектлари эгалари ўз биноси атрофига ёки катта йўллар чеккасидаги лед экранларга ўз рекламаларини жойлаштиради.

Лекин, бугунги кунда худди шу мақсадда ўрнатилган рекламалар қай даражада тартибли ёки қонунга мос келади?

Албатта, рекламаларни ўрнатиш тартиби ҳақида гап кетганда, қониқарли деб айтолмаймиз. Чунки аксарият реклама баннерлари шу йўналишда қабул қилинган қонунчилик меъёрларига амал қилинмаган ҳолда тартибсиз ва ноқонуний ўрнатилганлиги маълум бўлмоқда.

Шу боис, айни кунларда қонун доирасида паспорт рухсатномаси бўлмаган реклама баннерларини бартараф этиш ва уларни белгиланган тартиб асосида жойлаштириш юзасидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, Чилонзор тумани бўйлаб ҳам жорий йилда 1000 тадан кўпроқ турли ҳажмдаги паспорт рухсатномаси бўлмаган реклама баннерлари бартараф этилди.

Бугун ҳам "Катта Олмазор" маҳалласи Фурқат кўчаси бўйлаб жойлашган тадбиркорлик субъектларига тегишли биноларга ноқонуний ўрнатилган реклама баннерларини бартараф этиш жараёнлари олиб борилмоқда.

👉👉👉 Шу ўринда, ҳурматли тадбиркорларимиздан реклама баннерлари ўрнатаётганда қонун доирасида иш тутишларини, бу борада тегишли рухсатнома бериш ваколатига эга бўлган Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамлаштириш департаментига мурожаат қилишларини сўраймиз.

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi
Нуриддин Исмоилов Қонунчилик палатаси Спикери этиб сайланди

Батафсил: https://uza.uz/posts/658120

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Депутатлар Мавлуда Хўжаева, Раҳимжон Ҳакимов Спикер ўринбосарлари этиб сайланди

Батафсил: https://uza.uz/posts/658120

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлисида нутқ сўзламоқда.

Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловда депутат деган шарафли номга сазовор бўлганларни табриклади.

Бу юксак ишонч уларнинг бой билими ва ҳаётий тажрибаси, эл-юртимиз фаровонлиги йўлида қилаётган фидойи меҳнатига нисбатан халқимизнинг улкан ҳурмат ва эҳтироми ифодаси экани таъкидланди.

Ҳар қандай сайлов давлат ва жамият учун муҳим сиёсий жараён. Айниқса, жаҳондаги бугунги кескин ва таҳликали вазиятда бундай умумхалқ тадбирларини ўтказиш янада катта масъулият талаб этади. Турли минтақаларда уруш ва жанжаллар, қарама-қаршилик ва зиддиятлар авж олиб бормоқда.

Ана шундай ғоят мураккаб даврда сайловларни осойишталик шароитида, эмин-эркин ўтказганимиз юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорликдан далолат беради. Президент барчамиз бу бебаҳо бойлигимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлашимиз ва мустаҳкамлашимиз кераклигини қайд этди.

Хорижий ташкилотлар ва кузатувчилар ҳам бўлиб ўтган сайлов жараёнлари халқаро стандартларга тўла мос ҳолда ўтганини эътироф этиб, уларга юқори баҳо бергани таъкидланди.

Facebook|Instagram|X