Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.99K subscribers
49.1K photos
5.4K videos
24 files
8.25K links
Download Telegram
#Сайёр_қабул

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхонаси ташаббуси билан Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида Чилонзор тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли 38-сонли оилавий поликлиникада "Ал-Хоразмий", "Баҳористон","Гулистон", "Бектўпи" маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси учун тиббий кўрик ва сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул ва тиббий кўрик давомида 235 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этишди, 2 нафар фуқароларга даволаниш учун ордер, 75 нафар фуқароларга дори-дармон берилди.

Фуқаролардан тушган мурожаатлар сони 27 тани ташкил этиб, шундан 9 таси жойида ижобий ҳал этилди. 12 нафар мурожаатчига мутасадди ташкилотлар томонидан тушунтириш берилди. Ижроси муддат талаб қиладиган 6 та мурожаатлар ўрганиб чиқилиши учун масъул ташкилотларга юборилди.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

Как вы знаете, сегодня в нашем городе начинается отопительный сезон. В связи с этим был проведен брифинг с участием специалиста Чиланзорского районного отделения ООО "Veolia Energy Tashkent".

👉👉👉 На брифинге были упомянуты аспекты, на которые жильцам следует обратить внимание при подключении системы отопления.

📣📣📣 Уважаемые жители района!

При подключении теплоснабжения, во избежание неполадок, необходимо выполнить следующее:

1. Произвести заполнение водой обратного трубопровода

2. Открыть подающий трубопровод.

👉👉👉 Постипенно будет поднят давлению и температуру по количестве подключённых объектов.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалигида сув ва энергия ресурсларидан
оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш
чора-тадбирлари
юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам рационального использования и снижения потерь водных и энергетических ресурсов в сельском хозяйстве.

Facebook|Instagram|X
#Сессия

Бугун Халқ депутатлари Чилонзор тумани кенгашининг учинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди

Унда Чилонзор тумани сайлов комиссияси раиси Раъно Носированинг жорий йил 27-октябрда бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Тадбирда халқ депутатлари Чилонзор тумани кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, кенгашнинг регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низоми тасдиқланди.

Маслаҳатлашувда Тошкент шаҳар ҳокими томонидан Чилонзор тумани ҳокими лавозимига Саидқаҳҳор Холхўжаев номзоди кўрсатилганлиги билдирилди.

Халқ депутатлари Чилонзор тумани кенгашининг қарори билан Холхўжаев Саидқаҳҳор Муҳаммадкарим ўғли Чилонзор тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
ТОП-100 Ёшлар етакчилари рейтинги: "Шарқ тонги" маҳалласи Ёшлар етакчиси муносиб ўрин олди

Маҳаллаларда ёшлар сиёсатини самарали амалга оширишда юқори натижадорликка эришаётган энг илғор етакчилар рўйхати ҳар чоракда эълон қилинади. (https://t.iss.one/yoshlaragentligi/9797). Бу гал 2024-йилнинг учинчи чораги натижаларига кўра шаклланган ТОП-100 ёшлар етакчилари рейтинги ҳам эълон қилинди.

Қувонарлиси, ушбу топ-100таликда туманимизнинг "Шарқ тонги" маҳалласи Ёшлар етакчиси Наргиза Ғуломова ҳам бор.

Чилонзор тумани ҳокимлиги номидан ўз куч ва имкониятларини тўлиқ ишга солиб, рейтингдан муносиб ўрин олган "Шарқ тонги" маҳалласи Ёшлар етакчиси Наргиза Ғуломовани самимий табриклаймиз ва ишларига янада катта муваффақиятлар тилаб қоламиз.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалигида сув ва энергия ресурсларидан унумли фойдаланиш масалалари юзасидан йиғилиш бошланди.

Жорий йилда мамлакатимиздаги сув омборларида ўтган йилга нисбатан кўп сув йиғилгани таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари бу ҳолат хотиржамликка берилмаслик лозимлигини қайд этди.

Дунёда бир вақтлар чўл бўлган ҳудудларда ёғингарчилик кўпайиб, бошқа жойларда қурғоқчилик кенгайиб бораётган шароитда мамлакатимизда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ва каналларни бетонлаш бўйича танланган йўл тўғри бўлгани таъкидланди.

Биргина 550 километр канал ва ариқлар бетонлангани ҳисобига 200 минг гектарда сув яхшиланди, йилига 450 миллион куб метр сув иқтисод бўлаяпти.

Сув бошқаруви ислоҳ қилиниб, туман даражасида сувни ҳисобга олиш тизими шаклланди, фермерлар сувни ҳисоб-китоб қилишни ўрганди. Шаффоф тизим туфайли бу йил ерга 2 карра кўп сув борди, яна 6 миллиард куб метр сув ҳисоби жой-жойига қўйилди.

Facebook|Instagram|X
Йиғилишда соҳада ҳали қилинадиган ишлар кўплиги кўрсатиб ўтилди.

Кластер ва фермерларга етказиб берилаётган ҳар бир куб метр сувга республика бўйича ўртача 212 сўм харажат қилинаяпти. Бухоро, Қашқадарё ва Наманган вилоятларида бу кўрсаткич 2-3 баробар юқори.

Охирги йилларда 1 миллиард доллар ҳисобига Қарши, Аму-Бухоро, Аму-Занг каби йирик насос станциялар модернизация қилинди.

Лекин, Бухоро, Қашқадарё, Наманган ва Сурхондарёда ўрта ва майда эскирган насослар янгиланмагани учун сув таннархи ошиб кетмоқда.

Бетонлаш ҳисобига йўқотиш 10-15 фоизга камайган бўлса-да, 20 та туманда йўқотишлар республикада энг юқори.

Facebook|Instagram|X
Йиғилишда Жиззах вилояти Дўстлик тумани мисоли кўриб чиқилди.

Туманда хитойлик инвесторлар билан сув бошқарувини ақлли тизимга ўтказиш бўйича лойиҳа якунига етказилди.

Сув тақсимланадиган 2 мингта нуқтага ҳисоблагич ва видеокамера ўрнатилиб, кимга қанча сув боргани аниқ кўринади. Автоматлашган бошқарув орқали 20 фоиз, суғориш тармоқларини таъмирлаш ҳисобига яна 10 фоиз сув тежалади. Сув бошқаруви хусусий секторга берилиб, фермерлар билан кооперация тузилади.

Вилоятлар ҳокимларига Дўстликдаги янги тизимни ўрганиш, вилоятидаги сув таъминоти оғир ва харажати қиммат 1 тадан туманда Дўстлик тажрибасини жорий қилиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Ноябрь-март ойлари каналларни бетонлаш учун энг қулай вақтлиги таъкидланди. Ҳали 18 минг километр магистрал ва 94 минг километр ички каналларни бетонлаш зарур.

Каналларда йилига 13 миллиард куб метр сув йўқотилаяпти. Бу – Андижон, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Сирдарёнинг бир йил ишлатадиган сувига тенг.

Шу сабабли келгуси йилда бетонлашга 800 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.

Масъул идораларга 66 та магистрал канал лойиҳаси ва экспертизасини якунлаб, қурилиш ишларини тез фурсатда бошлаш, бунга арзон цемент етказиб беришни ташкил қилиш топширилди.

Умуман, ҳокимлар олдига фермер ва кластерлар билан биргаликда 1 апрелгача 15 минг километр ички ариқларни бетон қопламага ўтказиш вазифаси қўйилди.

Мутасаддилар ҳар бир каналга ажратилаётган ҳар бир сўмни мақсадли, тежамкорлик билан тўғри ишлатиш зарурлиги ҳақида огоҳлантирилди.

Facebook|Instagram|X
Ҳар бир каналга Ирригация университети, Сув муаммолари илмий институти, 9 та техникумни “дуал таълим” асосида бириктириш муҳимлиги таъкидлади.

Улар лойиҳадан бетонлаш тугагунча бўлган барча жараёнларни илмий ёндашув асосида кузатиб, тавсия ва хулосасини беради.

Каналларни бетонлаш ҳисобига сув оқими тезлашади. Бу – кичик ГЭСлар қуриб, электр олиш учун катта имконият.

Масалан, Навоий вилояти каналларида 11 мегаваттли 148 та микро ГЭС қуриш бошланди. Бунда маҳаллий компонент юқори бўлган, Навоийни ўзида ишлаб чиқарилаётган ускуналардан фойдаланилмоқда.

Умуман, республикада 2 мингта мана шундай микро ГЭС қуриб, йилига қўшимча 600 миллион киловатт электр олиш мумкинлиги таъкидланди.

Вилоят ҳокимлари олдига Навоий мисолида ўз ҳудудларининг саноат салоҳиятини ишга солиб, маҳаллий компоненти юқори бўлган шундай микро ГЭСларни лойиҳалаштириш ва барпо этиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|X