Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.99K subscribers
49.2K photos
5.41K videos
24 files
8.26K links
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент топшириғига кўра, мутасаддилар масалани ичига чуқурроқ кирди, энг оғир маҳалладаги ночор оилаларга бориб, нимага кўпроқ эътибор бериш кераклигини ўрганди.

Бу масалада савдо, сервис, тўқимачилик, тиббиёт, овқатланиш, қурилиш, касаначилик, электротехника, транспорт соҳаси тадбиркорлари билан аниқ муҳокамалар ўтказилди.

Ўрганишлар камбағалликни фақат пул тарқатиш билан ҳал қилиб бўлмаслигини кўрсатмоқда.

Ҳозирда 3-5 миллион сўмгача ойлик бераман деган корхоналарда 250 мингта бўш иш ўрни бор. Лекин, камбағал оилани 35 фоиз ишга лаёқатли аъзоларида билим ва кўникма кам.

Бола парвариши билан банд бўлгани учун ишлаш хоҳиши бўлган аёлларнинг 43 фоизи ишга бора олмаяпти.

Камбағал оилаларнинг 83 фоизида катта томорқа бор. Лекин, уларнинг 62 фоизида – сув, 48 фоизида – электр муаммоси бор, яна 50 фоизи марказдаги бозорга боришга қийналмоқда.

Facebook|Instagram|X
Давлатимиз раҳбари камбағалликка тушиш сабаблари ҳар хил экан, ечими ҳам алоҳида-алоҳида бўлиши кераклигини кўрсатиб ўтди.

Ҳозирда камбағалликни қисқартириш бўйича кейинги йиллар учун жуда катта “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури тайёрланаётгани маълум қилинди.

Унда еттита имконият ва масъулият тамойили асосида Ўзбекистоннинг навбатдаги янги ёндашувлари белгилаб берилади.

Бундан буён камбағалликни қисқартириш умуммиллий ҳаракатга айланади.

Мутасаддиларга ҳар бир маҳаллани тўлиқ хатловдан ўтказиб, улардаги “камбағал оилалар портрети”ни ишлаб чиқиш топширилди. Камбағал оила бўйича индивидуал дастур бўлади, ҳар бир вазирликнинг аниқ вазифаси кўрсатилади.

Иқтисодий комплекс – Ж.Қўчқоров тизими оилаларни камбағалликдан олиб чиқиш билан шуғулланса, ижтимоий ҳимоя – М.Оллоёров тизими кимни реестрга киритиш, қайси оилани ундан чиқаришга жавоб бериши белгиланди.

Facebook|Instagram|X
#Кун_ҳикмати


☝️☝️☝️Инсон нимани изласа, ана ўшанга лойиқдир.


Жалолиддин Румий


🔵@Chilonzor_tumani_hokimligi
#Ўрганиш

Туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев гастрономик кўчанинг қурилиш жараёнларини кўздан кечирди


Хабарингиз бор, туманимизда куну-тун фаолият олиб борадиган гастрономик кўча қурилиши давом этмоқда. Кўпчилигимизга маълум бўлган Ал Хоразмий кўчасида барпо этилаётган ушбу сайилгоҳ мутлақо замонавий кўринишда ва аҳоли ва туманимиз меҳмонлари, туристлар сайр қилиши ва ҳордиқ чиқариши учун ҳар томонлама қулай бўлиши керак.

Шу боис, туман ҳокими ва тегишли масъуллар томонидан қурилиш ишларининг сифатига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Шунингдек, бугун ҳам туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев бошчилигидаги тегишли масъуллар гастрономик кўча қурилиши майдонида бўлиб, олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди ва ўрганишлар жараёнида аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича қурилиш ташкилотлари масъулларига ўз кўрсатмаларини бериб ўтди.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан, ички ишлар вазири Али Ерликая ва Миллий разведка хизмати директори Иброҳим Қалиндан иборат делегация билан учрашув ўтказади.

Туркия делегацияси Ўзбекистон Президентининг жорий йил 6-7 июнь кунлари ушбу мамлакатга амалга оширган расмий ташрифи давомида эришилган келишувларга мувофиқ Тошкентга ташриф буюрди.

Икки томонлама музокаралар ҳамда ташқи сиёсат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва махсус хизматлар раҳбарларининг қўшма учрашувини ўтказиш режалаштирилган.

Мамлакатларимиз етакчиларининг қарорларини амалга ошириш, хавфсизлик учун замонавий таҳдид ва хатарларга қарши курашда ўзаро мувофиқлашув ва амалий ҳамкорликни кучайтириш масалалари диққат марказида бўлади.

Таъкидлаш жоизки, бундай форматдаги учрашувлар илк бор ўтказилмоқда ҳамда Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларининг устувор йўналишларида тизимли ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган.

Сегодня состоится встреча Президента Шавката Мирзиёева с делегацией Турецкой Республики в составе министра иностранных дел Хакана Фидана, министра внутренних дел Али Ерликая и директора Национальной разведывательной службы Ибрагима Калына.

Турецкая делегация прибыла в Ташкент в соответствии с договоренностями, достигнутыми в ходе официального визита Президента Узбекистана в Турцию 6-7 июня этого года.

Запланировано проведение двусторонних переговоров и совместной встречи глав внешнеполитических, правоохранительных ведомств и спецслужб.

В фокусе внимания будут вопросы практической реализации решений лидеров двух стран, усиления координации и практического взаимодействия в борьбе с современными вызовами и угрозами безопасности.

Следует отметить, что встречи в таком формате проводятся впервые и нацелены на налаживание системного сотрудничества в приоритетных направлениях узбекско-турецких отношений всеобъемлющего стратегического партнерства.

Facebook|Instagram|X
#Эълон
#Пресс_тур

Субсидияга меҳнат қуроллари олган тумандошларимиз фаолияти самаралари ҳақида

Жорий йилнинг 13-сентябрь куни Чилонзор туманида аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари томонидан берилган тавсия асосида субсидияга меҳнат қуроллари олган фуқароларнинг иш фаолияти ҳақида батафсил ёритиш юзасидан пресс-тур бўлиб ўтади.

Пресс-тур давомида ОАВ вакиллари маҳаллаларда субсидияга меҳнат қуроллари олиб, ўзини-ўзи иш билан таъминлаган ва оиласига даромад олиб кираётган тумандошларимизнинг фаолияти билан таништирилади.

📣 Ҳурматли ОАВ вакиллари, журналистлар ва блогерлар, сизни ушбу пресс-турда кутиб қоламиз!

Манзил: Чилонзор тумани ҳокимлиги
Вақти: 13-сентябрь куни соат 09:30 да

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
Жорий йилнинг 11 сентябрь куни Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Т.Абдуллаев бошчилигида Тошкент шаҳар ҳокимиятида масъул идора ва ташкилотлар иштирокида Тошкент шаҳар Чилонзор ва Учтепа туманларида йўл инфратузилмасини такомиллаштиришга қаратилган йиғилиш ўтказилди.

Батафсил

©️ИИВ ЖХД Ахборот хизмати

Telegram I YouTube I Instagram I Facebook