Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.31K subscribers
49.7K photos
5.49K videos
24 files
8.32K links
Download Telegram
Бухорода энг асосий масала – хизматларни ривожлантириш экани таъкидланди.

Қайд этилганидек, соҳани ривожлантириш муҳандислик ва фармацевтикада 23 фоиз, электротехникада 30 фоиз ўсишни таъминлайди.

Бухорода 584 та меҳмон уйлари, 122 та умумий овқатланиш, 18,5 мингта савдо, 30 та саломатлик ва фитнес марказлари бор. Лекин ҳар минг кишига ошхона ва ресторанлар сони Самарқанддан 10 карра кам.

Шофиркон аҳолиси 200 мингга яқинлашиб, вилоятда учинчи ўринга чиқди. Шундай бўлса-да, туман хизмат кўрсатиш бўйича вилоятда энг охирги ўринда.

Вобкент, Ромитан, Жондор туманларида олиб борилаётган намунали ишларни қайд этиб, Президент бошқа туманларда ташаббускорлик кўринмаётгани, марказий кўчалар ва массивларга янги қиёфа олиб кириш сустлиги бўйича қатъий эътироз билдирди.

Facebook|Instagram|X
Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш мақсадида вилоятдаги 62 та массив ва 54 та кўчани ривожлантириш чора-тадбирлари тасдиқланди.

Бу кўчалар овқатланиш, саломатлик, меҳмонхона, ҳунармандчилик, савдо ва хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилади, уларда 4 минг нафар тадбиркор учун шароит яратилади ва 6 минг аҳоли бандлиги таъминланади. Уларда камида 5 та халқаро меҳмонхона ҳамда овқатланиш тармоқларини жойлаштириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, Президент саноат зоналарида ер ажратишни енгиллаштириш, бунга хизмат кўрсатишни ҳам қўшиш таклифини қўллаб-қувватлади. Ҳар бир тумандан саноат ва хизмат кўрсатишга 20 гектардан ерларни белгилаб, лойиҳаларни амалга оширишга кўрсатма берилди.

Бундан буён қурилган хизмат кўрсатиш жойларини сотиб олиш учун алоҳида кредит тури йўлга қўйилади. Мутасаддиларга “хизмат ипотекаси”ни жорий қилиб, кредит ажратишни бошлаш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Бухорода 900 миллион киловатт электр ва 400 миллион куб метр газни иқтисод қилиш имкони борлиги қайд этилди. Бу умумий истеъмолнинг 20 фоизига тенг.

Йирик корхоналарда ускуналарни янгилаш ва аудит ўтказиш орқали 25 фоизигача электр ва газни иқтисод қилиш мумкин.

Бухорода 200 минг кўчмас мулк объектида камида 3 киловаттли қуёш панели ўрнатиб, 600 мегаватт қувват яратиш мумкин. Бу билан вилоят электр истеъмолининг яна 20 фоизи иқтисод бўлади.

Лекин, ҳозиргача 2 минг хонадон ва 750 та тадбиркор панеллар ўрнатган бўлса-да, тармоққа берилган электр учун бор-йўғи 292 тасига пули тўлангани танқид қилинди. Оқибатда панель ўрнатганлар рағбат сезмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга хонадон, маҳалла, панель ўрнатувчини бир-бирига боғлаб, аҳолига тушунтириш, панель қўйганларга тўловларни ўз вақтида тушириш ишларини ташкил қилиб, йил якунигача кескин ўзгариш қилиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Бухорода ҳар бир туманни саноат тармоқларига ихтисослаштириш зарурлиги қайд этилди.

Вилоятда 3 та йирик газ-кимё лойиҳаси, 10 та қуёш ва шамол станцияси қурилаяпти. Уларга 1 миллиард долларлик эҳтиёт қисмлар керак бўлади.

Бу эҳтиёжни қондиришни ўйлаш ўрнига, вилоятда бир хил маҳсулот ишлаб чиқарилиб, янгисини яратиш ва инновация олиб келиш устида ишланмаётгани қайд этилди.

Вилоятда 1,5 миллион тонна мева-сабзавот тайёрланади. Бу – Бухоро эҳтиёжидан 2 баробар кўп. Лекин, уларни атиги 11 фоизи қайта ишланади, 30 фоизи ташишда исроф бўлади. Вилоятнинг 4 та кичик агрологистика маркази қуввати 66 минг тонна маҳсулотни қайта ишлашга етади, холос.

Мутасаддиларга ушбу захираларни ҳисобга олиб ҳар бир туманни ихтисослаштиришга қаратилган дастур тайёрлаш топширилди.

Бухоро пахтаси ташқи бозорда энг харидоргир. Хитойдан жалб қилинган олимлар билимидан фойдаланиб, келгуси йилда 50 фоиз майдонда ҳосилдор пахта ва ғалла етиштиришга ҳозирдан тайёргарлик қилиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|X
Йиғилишда айтилган муаммоларнинг сабаби ҳам, ечими ҳам профессионал кадрлар тайёрлаш билан бевосита боғлиқ, деди давлатимиз раҳбари.

Касбга ўқитиш меҳнат бозоридаги талаб ва ёшлар қизиқишини ҳисобга олмасдан, мавжуд ўқитувчилар доирасида амалга оширилаётгани кўрсатиб ўтилди. Ёшларнинг атиги 2 фоизи дуал таълим шаклида ўқитилади, вилоятдаги 30 минг корхонадан 350 таси билан ҳамкорлик йўлга қўйилган, холос. Натижада қуввати 28 минг ўқувчи бўлган коллеж ва техникумларга қабул 50 фоизга етмайди.

Шу муносабат билан қувватидан тўлиқ фойдаланмаётган ўқув бинолари ва хоналари тадбиркорларга тўғридан-тўғри ижарага берилиши белгиланди. Тушган маблағлар биноларни таъмирлаш ва ускуналар харид қилишга сарфланади. Ягона шарт – бу ерда ёшларни касбга ўқитиб, ишли қилиш.

Мутасаддиларга бу имкониятдан фойдаланиб, бу йил 30 та коллеж ва техникумда хусусий ўқув курсларини бошлаш топширилди.

Мактаб, коллеж, техникум ва олийгоҳларда ёшлар ишлаб чиқараётган товарларни давлат хариди платформаларида сотишдаги чекловни олиб ташлаш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|X
Йиғилишда туман ташкилотларида самарали фаолият йўлга қўйилмагани туман даражасида ишни яхши юритишга энг катта тўсиқ бўлаётгани қайд этилди.

Жумладан KPI белгиланмаган, рақамлаштириш чала, янгиликларга ўқитиш йўқ.

Йирик корхоналарни солиққа тортиш Солиқ қўмитаси томонидан юритилгани билан уларнинг айрим тўловлари маҳаллий бюджетга тушади. Лекин, йирик корхоналар солиқ прогнозини бажармагани учун маҳаллий бюджет қўшимча даромадларсиз қолиб кетаяпти. Шу муносабат Солиқ қўмитасига йирик корхоналарнинг маҳаллий бюджетга тўловларини ҳисобга олиш тартибини жорий қилиш топширилди.

Барча вазирлар ўз тизимида методология, регламент ва рақамлаштиришни йил якунигача тартибга келтириши зарурлиги тўғрисида огоҳлантирилди. Вазирлар Маҳкамаси 1 октябргача ҳар бир вазирликнинг тумандаги ташкилотларида методология, регламент ва рақамлаштириш бўйича ҳисоботини қабул қилиб олиши белгиланди.

Йиғилиш якунида мутасаддиларнинг ахбороти тингланди.

Facebook|Instagram|X
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О повышении размеров заработной платы, пенсий и пособий"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#Кун_ҳикмати

☝️☝️☝️ Кимки жаҳон аҳлида инсон эрур,

👉👉👉 Билки, нишона анга иймон эрур.

(Кимдаки имон бўлса, у инсон саналади. Имони йўқ одам инсон саналмайди)

Алишер Навоий


🌞 Кунингиз хайрли ўтсин, азиз тумандошлар!

🔵@Chilonzor_tumani_hokimligi
#ЭЪЛОН

Ҳурматли тумандошлар!


⚡️ Вақтинча газ таъминоти тўхтатилади

Туманимиздаги "Дўмбиробод" МФЙ Дилхуш, Серқуёш, 2-тор Дилхуш кўчаларида жойлашган паст босимли Д-100ммли газ зулфинини қайта таъмирлаш ва Дилхуш кўчаси 114-уй ёнидаги Д-108 ммли газ қувурини хавфсиз жойга кўчириш ишлари олиб борилиши муносабати билан "Чилонзортумангаз" газ таъминоти бўлими томонидан бугун 13-август соат 10-00дан 18-00га қадар:

🔷 Аҳоли истеъмолчиларидан "Дўмбиробод" МФЙ Дўмбиробод, Серқуёш, Гавҳар кўчаларида жойлашган 178 та ерли хонадон;

"Гавҳар" МФЙ 1-,2-,3-,4-Дилхуш тор кўчалари, Гўзал кўчаси, 1-,2-,3-Гавҳар тор кўчаларида жойлашган 140та ерли хонадонда, шунингдек


🔷 Улгуржи истеъмолчилардан айни манзилларда жойлашган 4 та нонвойхона, 8 та кафе ва ошхоналарда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Истеъмолчилардан вақтинча ноқулайлик учун узр сўраймиз.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿

Yangi qonun haqida muhim ma'lumotlar


📃 Ariza berilishi talab etilmaydigan, oʻzboshimchalik bilan egallangan yer uchastkalari hamda ularda qurilgan bino va inshootlarga boʻlgan huquqlarni eʼtirof etish boʻyicha tadbiq etilgan qonun haqida aniq va toʻliq maʼlumotlarga ega boʻlishni istasangiz muzkur videoni tomosha qiling! 👆

🌏 Qonuning toʻliq matni: https://lex.uz/pdfs/7049383

❗️Yodda tuting, qonun 2024-yil, 08-noyabrdan kuchaga kiradi.

#DavKadastrPalata #bilishingiz_muhim

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Web-sayt I Telegram I Instagram I YouTube I Facebook I Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Huquqiy axborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⭕️⭕️⭕️

Yangi o‘quv yili 4-sentabrdan boshlanadi


2023-yil 22-dekabrda “2024-yilda rasmiy sanalarni nishonlash davrida qo‘shimcha ishlanmaydigan kunlarni belgilash va dam olish kunlarini ko‘chirish to‘g‘risida” O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Farmoni imzolangan.

❗️Mazkur Farmonda Mustaqillik bayrami munosabati bilan qo‘shimcha dam olish kunlari belgilanganligini inobatga olib, umumiy o‘rta ta’lim muassasalarida yangi — 2024-2025-o‘quv yili joriy yilning 4-sentabr kunidan boshlanishini ma'lum qilamiz.
________

Новый учебный год в школах начнется 4 сентября

22 декабря 2023 года был подписан Указ Президента Республики Узбекистан "Об установлении дополнительных нерабочих дней в период празднования официальных дат и переносе выходных дней в 2024 году".

❗️
Учитывая, что настоящим Указом установлены дополнительные выходные дни в связи с праздником Независимости, сообщаем, что новый 2024/2025 учебный год во всех школах начнется с 4 сентября 2024 года.

Vazirlikning rasmiy sahifalariga ulanish:
Telegram 🌐 Facebook
🌐 Youtube 🌐 Instagram
🔎 Veb-sayt 😄 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Эрталабки_йўриқномалар

Туманимизда эрта тонгдан 4 та сектор кесимида маҳаллаларни ободонлаштириш юзасидан олиб бориладиган ишларни режалаштириб олиш мақсадида эрталабки йўриқномалар ўтказилди.

Йўриқномада секторлар раҳбарлари ва масъуллари бугун белгилаб олинган маҳаллаларни ободонлаштириш юзасидан олиб бориладиган ишлар бўйича йиғилганларга ўз кўрсатмаларини берди.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi