Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.99K subscribers
49.2K photos
5.41K videos
24 files
8.26K links
Download Telegram
#Prokuror_va_yoshlar_uchrashuvi

Chilonzor tumani 2-sektor rahbari tuman prokurori v.v.b N.D.Norboyev tomonidan yoshlar bilan uchrashuv Toshkent davlat iqtisodiyoti universitetida tashkil etildi.

Chilonzor tumanida tashkil qilingan yoshlar bilan uchrashuvda yoshlarning muammolari o’rganildi va yoshlarning turli xil takliflari bo’yicha muhokamalar bo’lib o’tdi.

2-sektor rahbari tomonidan ko’rsatilgan yordamlar tyfayli amalga oshirayotgan ishlari va olayotgan daromadlarini aytib yoshlar o’z minnatdorchiligini bildirdi.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Кун_ҳикмати

Қилинган хато учун ақлли одам ўзини, ақлсиз одам дўстини айблар.

Халқ мақоли
#Электр_таъминоти_яхшиланмоқда

Электр қувватидан самарали фойдаланиш, аҳолига электр қувватини узлуксиз етказиб бериш сифатини яхшилаш йўналишида туманимизда тизимли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Шуниндек, “Катта Дўмбиробод” маҳалласидаги 1548-сонли трансформаторидан аҳоли хонадонларига СИП кабеллар тортилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида шу йилнинг июль ойида ўтган асосий тадбир ва воқеалар

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#ХАБАРДОР_БЎЛИНГ

⚡️Ташаббусли бюджетда кетма-кет ғолиб бўлган маҳаллалар кейинги икки мавсумда қатнашмайди

📌 Ташаббусли бюджетда кетма-кет икки маротаба ғолиб деб топилган маҳаллалар (ташкилотлар) учун навбатдаги иккита мавсум доирасида лойиҳа киритиш имконияти чекланади. Овоз беришдан аввал 7 кунлик тарғибот босқичи ўтказилади. Овоз бериш босқичи 20 кундан 10 кунга қисқартирилди.

👉👉👉 Ташаббусли бюджет жараёнларини ўтказиш ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ча қўшимчалар киритиш тўғрисида Сенат кенгаши қарори қабул қилинди.

📌 Қарор билан саралашдан ўтган лойиҳалар бўйича 7 кунлик тарғибот босқичи киритилди ва овоз бериш босқичи 20 кундан 10 кунга қисқартирилди. Тарғибот босқичи саралаш босқичи якунларидан сўнг ўтказилади Бунда ташаббускорлар лойиҳаларига овоз тўплаш учун ўз лойиҳаларини тарғиб қиладилар.

👉👉👉 Тарғибот босқичи бошлангунга қадар келиб тушган барча лойиҳалар саралашдан ўтказилишига шахсан Ишчи комиссия масъул ҳисобланади. Тарғибот босқичи якунларига кўра Порталда овоз бериш ўтказилади.

📌 Босқичларнинг давомийлигига ваколатли орган томонидан ҳар бир мавсумнинг ўзига хослигидан ҳамда технологик шартларни инобатга олган ҳолда аниқлик киритилиши мумкинлиги белгиланди.

📌 📌📌 Киритилган ўзгартиришга кўра, барча маҳаллалар учун ғолиб бўлиш имкониятини яратиш мақсадида ташаббусли бюджет доирасида сўнгги мавсумларда кетма-кет икки маротаба ғолиб деб топилган маҳаллалар (ташкилотлар) учун навбатдаги иккита мавсум доирасида лойиҳа киритиш имконияти чекланади.

👉👉👉 Шунингдек, ижтимоий соҳа ташкилотлари бино ва иншоотларини таъмирлаш ёки жиҳозлаш, унда ташаббусли бюджет жараёнида иштирок этиши рухсат этилган ташкилотлар рўйхати ваколатли орган томонидан ҳар мавсум бошида «Очиқ бюджет» ахборот порталида эълон қилиб борилади.

👉👉👉 Лойиҳалар маҳаллий давлат ҳокимияти, давлат органларининг биноларини, шунингдек, ушбу органлар балансида бўлган объектларни қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлашга қаратилган бўлмаслиги кераклиги ҳам белгиланди.

📌📌📌 Овоз бериш жараёни давомида фуқаролар томонидан лойиҳаларга мажбурий овоз тўплашга жалб этилиши юзасидан шикоятлар келиб тушса, ваколатли орган томонидан мазкур ҳолатга аниқлик киритиш юзасидан тегишли туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашига тақдимнома юборилади.

👉👉👉 Агар ҳолат ўз тасдиғини топса туман (шаҳар) халқ депутатлари кенгашларига мажбурий овоз тўпланган лойиҳаларни овоз бериш босқичидан четлатиш ёки ғолиблар рўйхатидан чиқариш ваколати берилади. Бунда, лойиҳа ғолиб лойиҳа сифатида аниқлангандан сўнг Кенгаш томонидан мажбурий равишда овоз тўплаган деб топилиб рад этилганда, рад этилган лойиҳага ажратилиши лозим бўлган маблағлар доирасида кейинги ўриндаги лойиҳа (лар) ғолиб деб эълон қилинади.

📌📌📌 Ғолиб лойиҳалар аниқлангандан сўнг халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларига маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан кейинги ўринлардаги лойиҳаларни қўшимча тарзда ғолиб деб эълон қилиш ваколати берилади.

👉👉👉 Бунда тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари Жамғармага маблағлар ўтказилганлиги ҳамда қўшимча ғолибларни аниқлаш юзасидан ваколатли органга овоз бериш жараёни якунланган кундан бошлаб 10 кун ичида мурожаат юбориши лозим.

📌📌📌 Ишлар тўлиқ якунланган лойиҳаларни ташаббускорлар, маҳалла раиси ва фаолларининг иш сифати юзасидан розилиги олинганидан кейингина фойдаланишга топширилади.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Чилонзорда_яна_янги_ташаббус
#Юртимиз_мустақиллигининг_33_йиллик_байрамига_бағишлаб

«Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!» шиори остида

📚📚📚Чилонзор туманида 1-августдан 30-августгача “Китобхонлик ойлиги” ўтказилади


📚📚📚Туман ҳокими тавсиясига кўра 5 та асарни ўқинг ва совринга эга бўлинг!


☝️☝️☝️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2020 йилдаги “2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда ёзги таътил кунларида болаларнинг ва ёшларнинг таътилни мазмунли ўтказиши, шунингдек, аҳоли орасида китобхонлик маданиятини янада юксалтириш мақсадида Мустақиллик байрамига бағишлаб Чилонзор тумани ҳокимлиги, туман ҳокимлиги Матбуот хизмати ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Чилонзор туман бўлинмаси томонидан “Китобхонлик ойлиги” эълон қилинади.

👉👉👉 Танловнинг бошланиш қисмида туман ҳокими томонидан китобхонлик йўналишида шахсий намуна сифатида ўқиш учун 5 та китоб тавсия этилади.

Кейинги босқичларда туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда аҳоли орасидан тавсия этилган китобларни ўқиган китобхонлар ўқиган асари тўғрисида қисқача маълумот беради ва ўзи ҳам ўқиш учун 5 та китобни тавсия қилади.

👉👉👉 “Китобхонлик ойлиги” якунида қисқача савол-жавоб ўтказилади ҳамда ғолибларга эсталик совғалари топширилади.

📚📚📚 Туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаевнинг тавсия қилган китоблари:

1) Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг "Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси" номли китоби;

2)Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” романи;

3) Чўлпоннинг "Кеча ва кундуз" романи;

4) Абдулла Қодирийнинг “Меҳробдан чаён” романи;

5)Теодор
Драйзернинг «Молиячи», «Титан» ва «Матонатли» трилогияси;

👉👉👉 Туман ҳокими тавсия қилган китобларни ёки китоблардан бирини ўқиган ҳамшаҳарларимиз китобни ўқиб олган таассуротларини (97) 2600819 рақамига телеграм орқали жўнатиши мумкин.

Китобни ўқиб, ўзингиз ҳам бошқа китобхонлар ўқиши учун тавсия қиладиган китобларингиз номини ёзиб юборасиз.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi