Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.52K subscribers
56.7K photos
6.33K videos
27 files
9.25K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_ҳимоя

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари “Гепатит-А” хасталигига қарши эмланмоқда

Чилонзор туманида жойлашган туман Марказий поликлиникаси ва 7 та оилавий поликлиникаларда болалар орасида турли юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида эмлаш тадбирлари тизимли равишда олиб борилмоқда.

Шунингдек, айни пайтда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 2 ёшдан 14 ёшгача бўлган фарзандлари “Гепатит” касаллигининг А турига қарши эмланмоқда.

👉👉👉Лавҳамизда жараёнлар

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Европа Комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйенни ушбу лавозимга қайта сайлангани муносабати билан табриклади ва энг эзгу тилакларини билдирди.

Давлатимиз раҳбари ўз мактубида сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан кенг қамровли муносабатларини сифат ва мазмун жиҳатидан мутлақо янги босқичга кўтаришда, мамлакатимиздаги ортга қайтмас тус олган демократик ва иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда Еврокомиссия Президентининг улкан шахсий ҳиссаси борлигини алоҳида таъкидлади.

Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан ҳамкорлик барча устувор йўналишларда янада юксак босқичга кўтарилишига ишонч билдирилди.

Ўзбекистон Европа Иттифоқи билан муносабатларда мутлақо янги саҳифа очадиган Кенгайтирилган ҳамкорлик ва шериклик тўғрисидаги битимни тез орада имзолаш тарафдори экани қайд этилди.

“Яқин келажакда Самарқанд шаҳрида биринчи “Марказий Осиё - Европа Иттифоқи” саммити ўтказилиши минтақавий алоқаларимизни манфаатли лойиҳалар ва дастурлар билан бойитиш йўлида муҳим амалий қадам бўлишига аминман",

- дейилади Президентимиз мактубида.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев поздравил Президента Европейской Комиссии Урсулу фон дер Ляйен в связи с переизбранием на эту должность и выразил ей наилучшие пожелания.

В своем послании глава нашего государства особо отметил огромный личный вклад Президента Еврокомиссии в поднятие в последние годы всеобъемлющих отношений между Узбекистаном и Европейским Союзом на качественно и содержательно новый уровень, всемерную поддержку необратимых демократических и социально-экономических реформ в стране.

Выражена уверенность, что совместными усилиями сотрудничество по всем приоритетным направлениям будет выведено на более высокий уровень.

Подчеркнута приверженность Узбекистана скорейшему подписанию Соглашения о расширенном сотрудничестве и партнерстве, которое откроет совершенно новую страницу в отношениях между нашей страной и Европейским Союзом.

"Уверен, что проведение первого саммита "Центральная Азия - Европейский Союз" в городе Самарканде в ближайшем будущем станет важным практическим шагом на пути обогащения наших региональных связей взаимовыгодными проектами и программами,"

- говорится в послании Президента.

Facebook|Instagram|X
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кибер_маданиятни_юксалтириш_ойлиги_Чилонзорда

Чилонзор туманида "Кибер маданиятни юксалтириш ойлиги - Cyber month Tashkent" доирасида ушбу жиноятларнинг олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда.

Жумладан, бугун Чилонзор тумани ҳокимлигида туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари учун
Тошкент шаҳар ИИББ вакиллари, туман ҳокимлиги мутасаддилари иштирокида тарғибот- ташвиқот тадбири ўтказилди.

👉👉👉 Лавҳамизда тадбир жараёнлари
🔥2
#Ўрганиш

Хабар берганимиздек, туманимизнинг “Ал Хоразмий” маҳалласида “Обод хонадон-обод кўчв-обод маҳалла” мезони доирасида кенг қамровли қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Бугун туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва тегишли масъуллар айни маҳаллада бўлиб, амалга оширилаётган ишларни ўрганди.

Ўрганишлар жараёнида қурувчи ташкилотлар масъулларига керакли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍41
#Инвестиция_Чилонзорда

Туркиялик инвесторлар билан музокаралар олиб борилди

Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва туман ҳокими ўринбосари А.Абдукодиров биргаликда Туркия давлатидан ташриф буюрган "REFORM GLOBAL" МЧЖ ҚК таъсисчиси KOCAMAN MUHAMMET бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Қабул жараёнида икки томонлама учрашувлар ва истиқболли лойиҳалар бўйича музокаралар олиб борилди.

Чилонзор тумани билан Туркия давлати инвесторлари ўртасидаги кенг қамровли  шериклик муносабатлари ва кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Туркиялик инвесторлар томонидан истиқболли инвестиция лойиҳаларини ўрганиб чиқиб, ўз таклифларини беришга келишиб олинди.

"REFORM GLOBAL" МЧЖ ҚК билан икки томонлама учрашувлар ва музокаралар давом этади.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍1👏1
#Кун_ҳикмати

Ахлоқ бўлмаган ерда, қонун ҳеч нарса қилолмайди.

Наполеон Бонапарт

Кунингиз хайрли ўтсин!

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍3
#Асфальтлаш

“Навбаҳор” ва “Кўтарма” маҳаллаларидаги ички йўлларга асфальт ётқизилди


Чилонзор туманида маҳаллаларда ички йўллар таъмирланиб, аҳолига қулайликлар яратилмоқда.

Шунингдек, “Навбаҳор” ва “Кўтарма” маҳаллаларидаги ички йўллар, кўп қаватли уйларнинг атрофидаги майдонлар ва кириш йўлаклари асфальт қилинди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍5