Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.83K subscribers
50.1K photos
5.53K videos
25 files
8.38K links
Download Telegram
#Ободонлаштириш_Чилонзорда

Катта кўчаларда тозалаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда


Чилонзор туманидаги барча катта кўчалар чеккалари, йўл четлари, йўллардаги автобекатлар, ирригация ариқлари туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан тозаланиб, ободонлаштирилмоқда.

Шунингдек, айни дамда Ал Хоразмий, Бунёдкор шоҳ кўчаси, Омазор кўчаси, М.Ғафуров ва бошқа кўчаларда тозалаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Президент_қарори

Мустақиллик байрами «Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!» шиори остида ўтади


«Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги Президент Қарори (ПҚ-264-сон, 18.07.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Мустақиллигимизнинг 33 йиллик шонли санаси чинакам умумхалқ байрами, озодлик ва саодат айёми сифатида кўтаринки кайфиятда кутиб олинади ҳамда мамлакатимизнинг бугунги тараққиёт даражаси, юксалиш суръатларига муносиб тарзда нишонланади.

Ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари «Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ҳолда ўтказилади.

Мустақиллик байрами Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, барча шаҳар ҳамда туманлар, қишлоқ ва овулларда муносиб нишонланиши таъминланади.

«Она диёр — ранглар жилосида», «Ватан учун яшайлик!», «Энг улуғ, энг азиз» каби анъанавий кўрик-танловлар юқори даражада ўтказилади.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi