#1_июнь_Халқаро_болаларни_ҳимоя_қилиш_куни
Айни пайтда Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Чилонзор тумани ҳокимлиги ва боғ маъмуричти ҳамкорликда ташкил этган халқ сайли давом этмоқда.
🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ДХХ_кубоги_Чилонзорда
Куни кеча футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубогининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Маҳаллалар ва секторлар кесимида бўлиб ўтган баҳсларда ғолиб чиққан жамоалар ўртасидаги мусобақаларда:
Мини футбол бўйича қизлар жамоалари ўртасида
1-ўрин “3-Катта Чилонзор” маҳалласи жамоасига;
Мини футбол бўйича ўғил болалар жамоаси ўртасида:
1-ўрин “Қозирабод”
2-ўрин “Хирмонтепа”
3-ўрин “Катта Қозирабод” маҳаллари жамоаларига
Футбол бўйича эса:
1-ўрин “Новза”
2-ўрин “Дўмбирабод”
3-ўрин “Хирмонтепа” маҳаллалари жамоаларига насиб этди.
Мусобақа ғолиблари туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, туман ДХХ раҳбари, сектор раҳбарлари томонидан кубок ва турли қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
👉👉👉Мусобақалар жараёнидан қисқача лавҳа

Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Муносабат
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “Тошкентда бир гуруҳ фуқаролар DREAM-TOWERS томонидан алданмоқда” номли видео мурожаат ўрганиб чиқилганда қуйидагилар маълум бўлди.
Аниқланишича, Чилонзор тумани, 8-мавзе, 21-уй манзилида жойлашган стационар клиника биноси ёнидан кўп қаватли турар жой биноси қуриш бўйича Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши ишчи органининг хулосасини олмасдан, Қурилиш соҳасида назорат инспекциясидан рўйхатдан ўтмасдан фуқаролар билан турар-жой биносига сармоя киритиш бўйича шартнома тузганлиги ва пул маблағларини қўлга киритганлиги ҳолати юзасидан “DREAM TOWERS” МЧЖ директори А.З.Каримов ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилиб, жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилган.
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 05.10.2023 йилдаги оқлов ҳукмига кўра, А.З.Каримов ва бошқаларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатлари бўлмаганлиги ва жиноий ҳодиса юз бермаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖПК 83-моддасининг 1 ва 2-бандларига асосан оқланган ва реабилитация қилинган.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 13.02.2024 йилдаги ажримига кўра, биринчи инстанциянинг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.
Чилонзор тумани, Қатортол кўчаси, 21-уй манзилида жойлашган мавжуд маъмурий бинони пастки қаватида кўп қаватли стационар клиника ва кўп қаватли турар жой биносига қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш бўйича “DREAM TOWERS” (“ASIA ART DUNYO”) МЧЖнинг буюртмаси асосида “ARCH LAB” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган лойиҳага Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасининг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши ишчи органи томонидан 09.08.2023 йилда 79035-сонли хулоса берилган.
Шунингдек, мазкур лойиҳага “Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” ДУК томонидан 13.09.2023 йилда 121487-сонли йиғма эксперт хулосаси берилган.
Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объект Қурилиш соҳасида назорат инспекциясидан 18.09.2023 йилда рўйхатдан ўтказилган.
“DREAM TOWERS” МЧЖ директори А.З.Каримов ўзининг тушунтиришида, ҳозирда янги инвестор билан биргаликда қурилиш ишларини олиб бораётганлигини, фуқаролар билан қўшимча келишув тузган ҳолда қурилиш якунлангандан сўнг уларга хонадонларни топширишини ёки уларнинг ихтиёрига кўра тўлаган пулини қайтаришини маълум қилди.

Бугун Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни туманииизда кенг нишонланмоқда.
Шунингдек, туманимизда жойлашган Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази болалар бўлимида даволанаётган болажонлар учун ҳам Чилонзор тумани ҳокимлиги, туман Маънавият бўлими ва туман Маданият бўлимлари томонидан байрам тадбири ташкил этилди.
Байрам тадбирида туман ҳокими ўринбосари Алишер Хатамов иштирок этиб, болажонларни туман ҳокими ва ҳокимлик жамоаси номидан байрам билан қутлади.
Туман Маданият бўлими хонандаларининг шўх куй ва қўшиқлари болажонлар ва тадбир иштирокчиларига хуш кайфият бахш этди.
Тадбир якунида болажонларга турли ўйинчоқлар ва ширинликлар тарқатилди.
Видеолавҳамизда тадбирдан қисқача лавҳа