Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.99K subscribers
49.3K photos
5.42K videos
24 files
8.27K links
Download Telegram
#Тадбиркорлар_билан_учрашув_Чилонзорда

Чилонзор туманида аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш ва янги иш ўринларини яратиш юзасидан тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

Шунингдек, туман ҳокимлигида туман ҳокимлиги мутасаддилари ва "Турон банк" АТБ масъуллари, банкнинг туман филиали бошлиғи билан ўтказилган учрашувда ҳам тадбиркорлар банк кредитлари тўғрисида батафсил маълумотларга эга бўлди.

Тадбир очиқ мулоқот шаклида ўтказилди ва тадбиркорларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар берилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Пиллани харид нархи пастлиги учун пиллакорларда манфаатдорлик паст.

Шунинг учун ипакчиликни ривожлантириш бўйича куни кеча имзоланган Президент фармони билан пилла харид нархи 25 фоизга оширилди.

Пиллакорлар даромад ва ижтимоий солиқлардан озод қилинди, тутзорлар учун ер солиғининг 10 фоизи тўланади.

Мутасаддилар ва ҳокимларга янги тутзорлар ташкил қилса бўладиган 105 минг гектар ер ажратиш топширилди. Бу ерлар лотларга бўлиниб, аукционда берилади, аукциондаги ернинг бошланғич нархи 10 фоиз этиб белгиланади.

Facebook|Instagram|X
#Чилонзорда_ишлар_қизғин
#Электр_таъминоти_яхшиланмоқда

"3-Чарх Камолон" маҳалласида жойлашган трансформатор янгисига алмаштирилмоқда


Туманимиз электрчилари томонидан аҳолига электр қувватини узлуксиз етказиб бериш сифатини ошириш борасидаги ишлар тизимли равишда ва қизғин давом эттирилмоқда.

Бугун ҳам "3-Чарх Камолон" маҳалласида жойлашган 685-сонли трансформаторни янгилаш ишлари олиб борилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi