Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.81K subscribers
50.2K photos
5.53K videos
25 files
8.39K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Умумхалқ_хайрия_ҳашари_Чилонзорда
#Обод_ва_файзли_маҳалла_юрт_кўрки
#Ҳашар_жараёнлари
#Кўтарма_маҳалласи

"
Кўтарма" маҳалласида "Обод маҳалла" дастури доирасидаги қурилиш ишлари давом этмоқда

Ушбу маҳаллада масъул бўлиб турган Халқ депутатлари Чилонзор туман кенгаши депутати Донохон Маҳмудова ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими раҳбари Зафар Султонбековлар ҳудуд аҳолиси билан ҳамкорликда "Яшил макон" тадбирларида иштирок этиб, барчани ҳашарга таклиф этишди.

Маҳаллада ободонлаштириш, тозалаш, қурилиш-таъмирлаш ишлари, шунингдек, "Яшил макон" умуммиллий ҳаракати доирасида кўчатлар ўтқазиш ишлари қизғин давом этмоқда.

👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Умумхалқ_хайрия_ҳашари_Чилонзорда
#Обод_ва_файзли_маҳалла_юрт_кўрки
#Ҳашар_жараёнлари
#Кўтарма_маҳалласи

"
Кўтарма" маҳалласида "Обод маҳалла" дастури доирасидаги қурилиш ишлари давом этмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Обод_маҳалла_обод_кўча_обод_хонадон
#Кўтарма_маҳалласи

Хабарингиз бор, "Кўтарма" маҳалласида "Обод маҳалла-обод кўча-обод хонадон” дастурлари доирасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, маҳалланинг марказий ва ички кўчаларини тартибга келтириш, кўп қаватли уйларга туташ ҳудудларни тозалаш ва ободонлаштириш, маънан эскирган болалар майдончаларини янгилаш, футбол майдончаси барпо этиш ишлари олиб борилмоқда.

Куни кеча маҳаллада олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари Республика ишчи гуруҳи вакиллари томонидан ўрганилди.

👉👉👉 Видеохабаримизда ўрганишлар жараёни

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Обод_маҳалла_обод_кўча_обод_хонадон
#Кўтарма_маҳалласи

Туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев "Кўтарма" маҳалласида олиб борилаётган ишлар билан танишди

Хабарингиз бор, "Кўтарма" маҳалласида "Обод маҳалла-обод кўча-обод хонадон” дастурлари доирасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, маҳалланинг марказий ва ички кўчаларини тартибга келтириш, кўп қаватли уйларга туташ ҳудудларни тозалаш ва ободонлаштириш, маънан эскирган болалар майдончаларини янгилаш, футбол майдончаси барпо этиш ишлари олиб борилмоқда.

Куни кеча Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва тегишли масъуллар маҳаллада олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини ўрганди. Маҳалла раиси ва фаоллари билан мулоқот қилиб, уларнинг таклифларини тинглади ва бу борада қурувчи ташкилотлар мутасаддиларига кўрсатмалар берди.

👉👉👉 Видеохабаримизда ўрганишлар жараёни


🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Обод_маҳалла_обод_кўча_обод_хонадон
#Кўтарма_маҳалласи

Хабарингиз бор, "Кўтарма" маҳалласида "Обод маҳалла-обод кўча-обод хонадон” дастурлари доирасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, маҳалланинг марказий ва ички кўчаларини тартибга келтириш, кўп қаватли уйларга туташ ҳудудларни тозалаш ва ободонлаштириш, маънан эскирган болалар майдончаларини янгилаш, футбол майдончаси барпо этиш ишлари олиб борилмоқда.

Бугун ҳам маҳаллада иш қизғин. Қурилиш таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Обод_маҳалла_обод_кўча_обод_хонадон
#Кўтарма_маҳалласи

Туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев "Кўтарма" маҳалласида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечирди

Ҳамжиҳатлик ва ҳамнафаслик бўлса, ишлар тез ва самарали битади. Шу боис ҳам, Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев туман ҳудудида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини манзилга чиқиб кўздан кечириб, аҳоли таклифлари асосида қурилиш ташкилотлари масъулларига ўз тавсия ва кўрсатмаларини бериб келмоқда.

Асосий мақсад - туманимиз ҳудудида олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари сифатли бўлиши ва бундан аҳоли чин дилдан мамнун бўлишига эришишдир.

Шу мақсадда туман ҳокими куни -кеча "Кўтарма" маҳалласида бўлиб ушбу манзилда "Обод маҳалла-обод кўча-обод хонадон” дастурлари доирасида олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.

Айтиш жоизки, маҳаллада олиб борилаётган ишларнинг сифати яхши. Мана бугунгача қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилаётган 17-, 18-, 19-, 20-ва 21- сонли кўпқаватли уйлар оралиғидаги майдонда замонавий мини футбол майдони тўлиқ битказилди. Айни манзилдаги кўпқаватли уйларнинг фасадлари сифатли даражада таъмирланмоқда. Шундан 21-сонли кўпқаватли уйнинг фасадлари таъмири тўлиқ битказилди, қолган уйларнинг фасади ҳам якунланиш арафасида.

Айни шу манзилда 126 метр ирригация ариқлари янгиланди. бордюрлар ҳам янгиланмоқда. Кўрсатиб ўтилган 5 та кўпқаватли уйнинг атрофидаги ички кўчалар асфальтлашга тайёр ҳолатга келтирилган. Футбол майдони атрофидаги йўлларга брусчатка ётқизиш ишлари ҳам бошланган.

Туман ҳокими ва масъуллар қуриб битказилган футбол майдонини кўриб чиқди. Шунингдек, кўпқаватли уйларнинг фасадлари таъмирига ҳам алоҳида эътибор қаратди. Қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган барча объектларни кўздан кечириб, қурилиш ташкилоти масъулларига ва тегишли мутасаддиларга ўз кўрсатмаларини берди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Обод_хонадон_обод_кўча_обод_маҳалла
#Кўтарма_маҳалласи

Республика ишчи гуруҳи ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Чилонзор туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Ш.Мурзажонов Чилонзор тумани 3-секторидаги “Кўтарма”МФЙда маҳалла еттилиги ва фаоллар билан суҳбат ўтказиб, "Обод маҳалла-обод кўча-обод хонадон" дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишишди.

Шунингдек, масъуллар томонидан 17-, 18-,19-,20- ва 21-сонли кўп қаватли уйларнинг фасад қисми таъмирланиши жараёнлари кўздан кечирилди ва фасадларнинг сифатли таъмирланиши бўйича қурилиш ташкилоти масъулларига тегишли кўрсатмалар берилди.

👉👉👉 Видеохабаоимизда жараёнлар

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi