Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.69K subscribers
49.4K photos
5.47K videos
24 files
8.29K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Чилонзорда_Наврўз_шукуҳи
#Олам_нурга_тўлсин_сен_билан_Наврўз
#Миллий_ҳунармандчилик_кўргазмаси

“Миллий қадриятларимиз – беқиёс бойлигимиз”


Туманимизда жойлашган "Абулқосим Эшон" мадрасасида халқимизнинг улуғ байрами – Наврўзи олам муносабати билан “Миллий қадриятларимиз – беқиёс бойлигимиз” шиори остида миллий ҳунармандчилик кўзгазмаси ўтказилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари А.К.Қодиров, Халқ депутатлари Чилонзор тумани кенгаши депутатлари С.Т.Имомов, У.С.Зиёдуллаев, Н.Н.Ашраповлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Мазкур кўргазма миллий маданий ва маънавий бойлигимиз, бой тарихий меросимиз, ўзбек халқининг урф одат, анъана ва қадриятларини асраб авайлаш ва кўпайтириш, йўқолиб бораётган миллий ҳунармандчилик намуналарини сақлаб қолиш, бойитиш ва келгуси авлодга етказиш, устоз ва шогирд анъаналарининг давомийлигини таъминлаш масалалари ижросига қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятли бўлди.

Кўргазма байрамона турзда давом этиб, таниқли хонандалар томонидан янграган миллий мумтоз қўшиқлар ва байрамона миллий рақслар тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бахш этди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Чилонзорда бодом гуллади

Чилонзор туманидаги "Катта Дўмбиробод" маҳалласи 90-уй олдига 2 йил олдин экилган бодом дарахти бу йил гулга кирди.

Туманимизда эзгу ниятларда ўтқазилаётган кўчатлар келгусида боғ бўлади. Самараси эса мана кўрина бошлади.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Хабар берганимиздек, Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида туман ҳокимлиги, мазкур боғ маъмурияти ҳамда “Пепси” савдо белгиси ҳамкорлигида Наврўз сайли ўтказилади.

Шу муносабат билан бугун Ички ишлар вазири ва тегишли масъуллар биргаликда боғда байрам ўтказиш учун яратилган шарт шароитлар ва хавфсизлик қай даражада таъминланганлигини ўрганди.

Ўрганишлар жараёнида хавфсизликни таъминлаш юзасидан тегишли мутасадди ва масъулларга кўрсатмалар берилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi