Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.96K subscribers
49.3K photos
5.44K videos
24 files
8.27K links
Download Telegram
#Аҳоли_мурожаатлари_эътиборда
#Электр_таъминоти_яхшиланмоқда
#Жараён

Хабар берганимиздек, туманимиз аҳолиси томонидан электр таъминоти юзасидан тушган мурожаатлардаги муаммолар ва профилактик тадбирлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва аҳолини электр қуввати билан узлуксиз таъминлаш сифатини ошириш мақсадида тизимда таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда.

Шунингдек, бугун ҳам "Ал Хоразмий" маҳалласидаги 3701-сонли трансформатор пунктида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. "Диёр" маҳалласидаги 962-сонли трансформатор пунктидан 39-сонли кўпқаватли уйга электр қуввати етказувчи паст кучланишли ер ости кабелини таъмирлаш ишлари ҳам амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, "1-Чарх Камолон" ва "Дўмбиробод" маҳаллаларидаги трансформатор пунктлари ҳам таъмирдан чиқарилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Аҳоли_мурожаатлари_эътиборда

“Кичик Хирмонтепа” маҳалласида жойлашган 19- ва 21-сонли кўпқаватли уйлар аҳолисидан уйлар йўлаклари таъмирталаблиги юзасидан мурожаатлар келиб тушганди.

Аҳоли мурожаатлари ўрганилиб, айни пайтда маҳалладаги кўпқаватли уйларга хизмат кўрсатувчи Бошқарув сервис компанияси томонидан кўрсатилган манзилдаги йўлакларни таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.

@Chilonzor_tumani_hokimligi
#Аҳоли_мурожаатлари_эътиборда
#Жараён

Коммунал хизматлар тизимига аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар тегишли масъуллар томонидан тезда ўрганилиб, мурожаатлардаги муаммолар бартараф этиб келинмоқда.

Шунингдек, "3-Катта Чилонзор" маҳалласидаги 3-сонли ва 42-сонли кўпқаватли уйларнинг том қисмида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

🔵@Chilonzor_tumani_hokimligi
#Аҳоли_мурожаатлари_эътиборда
#Электр_таъминоти_яхшиланмоқда

"Бектўпи" маҳалласидаги кўпқаватли уйлар аҳолиси томонидан электр шитларнинг носозлиги ҳақида мурожаатлар келган эди.

Айни пайтда маҳалладаги 4-, 26-,27-,28-,29-, 30-,31-,32-, 33-,34-, 35-сонли кўпқаватли уйлардаги носоз электр шитлари "FAROVON ZAMIN SERVICE" БСК электр усталари томонидан мукаммал таъмирдан чиқарилди.

🔵@Chilonzor_tumani_hokimligi
#Аҳоли_мурожаатлари_эътиборда
#Таъмирлаш

Туманимизнинг 19-мавзесидаги 15-сонли кўпқаватли уйда яшовчилар шахтадаги қувурлар носозлиги бўйича мурожаатлар қилиб келарди. бугун айни манзилдаги совуқ сув, иссиқ сув ва канализациянинг эскирган қувурлари янги пластик қувурларга алмаштирилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Туман_Сув_тармоқлари_бўлими_фаолиятидан
#Аҳоли_мурожаатлари_эътиборда

⚡️ "Катта Дўмбиробод" маҳалласида ичимлик суви қувурлари янгиланмоқда

Чилонзор тумани Сув тармоқлари бўлими томонидан аҳолини ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш сифатини ошириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада аҳолидан тушган мурожаатлардаги муаммолар чуқур ўрганилиб, муаммоларни бартараф этиш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, "Катта Дўмбиробод" маҳалласи Дўмбиробод 1-тор кўчасида яшовчи аҳоли томонидан ҳам мурожаат келиб тушган эди. Айни манзилдаги муаммолар ўрганилиб, эскирган сув қувурларини янгилаш дастур режасига киритилди ва ҳозирги пайтда кўча бўйлаб диаметри 110 ммли 410 метр қувурлар янгиланмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi