Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.25K subscribers
49.8K photos
5.5K videos
25 files
8.35K links
Download Telegram
Йиғилишда тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари бугун белгиланган вазифаларнинг тўлиқ ва сифатли ижроси учун масъулиятини кучайтириши лозимлиги, сусткашликка йўл қўйган раҳбарларга қатъий чора кўрилиши таъкидланди.

Мутасаддиларга жойларда қуёш панелларини ўрнатишда кўзбўямачилик ва “қўшиб ёзиш” ҳолатларининг олдини олиш юзасидан топшириқ берилди.

Шунингдек, келгуси куз-қиш мавсумига тайёргарликни ҳозирдан бошлаш, қанча тармоқ, қанча трансформаторни таъмирлаш ёки янгилашга эҳтиёжни аниқ ҳисоб-китоб қилиб, тегишли дастурларни ишлаб чиқиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилишда тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Facebook|Instagram|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорлар учун узоқ кутилган янгилик

Маълумки, Солиқ кодексининг 227 прим 1-моддаси бўйича фискал тартиб-қоидаларни бузганлик учун жарима миқдори юқори эканлиги ва хаттоки банкротлик ҳолатига келтираётганлиги тадбиркорларнинг эътирозларига сабаб бўлаётган эди.

Жорий йилнинг 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган ПФ-39-сон Фармон билан фискал тартиб-қоидаларни бузганлик учун жазо чоралари юмшатилди.

Бизнес-омбудсман ахборот хизмати томонидан тайёрланган мазкур видео орқали фискал тартиб-қоидаларни бузганлик учун белгиланаётган янги чоралар ҳақида батафсиз маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
#Кун_ҳикмати

☝️☝️☝️ Агар ҳали ҳам "мен" демоқдан воз кечолмаган бўлсанг,

👉👉👉 демак тизгининг ҳали ҳам нафсингни қўлида ва сен ҳали ҳам бу тутқунликдан чиқолмабсан.


 Шамс Табризий

❄️Кунингиз хайрли ўтсин!

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор тумани 20-мавзедаги бекатлардан бири тадбиркор томонидан тўлиқ эгаллаб олингани ва йўловчилар кўчада қолгани ҳақидаги хабар чоп этилган.

Кўрсатилган манзилдаги бекатнинг ҳолати туман ҳокимлиги Қурилиш мажмуаси масъуллари томонидан ўрганилди ва бекатда жойлашган савдо нуқтаси эгасига рухсатсиз бекат ҳудудини ўзгартирмаслик ҳақида кўрсатма берилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Аҳоли_саломатлиги

Туманимиздаги 38-сонли Оилавий поликлиниканинг тиббий бригада патронаж ҳамширалари ва оила шифокорлари томонидан режа асосида фаол патронаж тадбирлари олиб борилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi