Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.6K subscribers
49.5K photos
5.47K videos
24 files
8.3K links
Download Telegram
Жойларда қуёш панелларини ўрнатиш бўйича ишларни янада кенгайтириш, аҳолининг “яшил” энергиядан фойдаланиш борасидаги интилишларини қўллаб-қувватлаш муҳимлиги таъкидланди.

Бу мақсадларга қўшимча 50 миллион доллар ресурс ажратиш, хорижий инвесторлар билан музокаралар ўтказиб, яна 100 миллион доллар жалб қилишга кўрсатма берилди.

Тадбиркорларга қуёш энергияси қувватларини жорий этишда манфаатдорлигини ошириш учун қўшимча енгилликлар яратилиши белгиланди.

Facebook|Instagram|X
Электр истеъмоли юқори бўлган қишлоқ ва сув хўжалиги, ичимлик суви таъминоти корхоналарида “яшил энергия” қувватларини кўпайтириш бўйича ишларни жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди.

Масалан, қишлоқ хўжалиги ерларида қуёш панелларини ўрнатиш, яъни “агровольтаика” бўйича хорижий тажриба ўрганилмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатимизда 10 гигаваттли агровольтаика салоҳияти мавжуд.

Мутасаддиларга жорий йилда 6 та туманда “агровольтаика” усулида пилот лойиҳаларни бошлаш топширилди.

Умуман, халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда энергия сарфи юқори бўлган соҳаларда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|X
#Фуқаролар_қабули

Чилонзор тумани Оила ва хотин-қизлар бўлим бошлиғи ва масъуллари ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси 35-ОП ҳудуд шифокори Қаландар Хакимбаевлар томонидан хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга яқиндан кўмаклашиш мақсадида тумандаги "Бўрижар" МФЙда истиқомат қилувчи хотин-қизлар учун қабул ўтказилди.

Қабул жараёнида 17 нафар хотин-қизларнинг мурожаатлари ўрганилди. Шундан 3 нафар хотин-қизларнинг уй-жой масалалари бўйича кўтарилган муаммолари юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди ва 2 нафарига тадбиркорлик йўналишида тавсиялар берилди, 12 нафар аёлларга "Аёллар дафтари"нинг 5-босқичига киритиш орқали моддий ва амалий ёрдамлар кўрсатилиши режалаштирилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Йирик қуёш ва шамол станцияларини қуриш, уларни тармоққа улаш, ремонт-сервис хизматини кўрсатиш ҳисобига маҳаллий корхоналар учун катта бозор вужудга келмоқда. Ҳозирги кунда 30 дан зиёд йирик ва ўрта маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, 100 дан ортиқ сервис корхоналари мавжуд.

Давлатимиз раҳбари бу қувватлар ҳали етарли эмаслигини таъкидлаб, қуёш панеллари, аккумулятор, инвертор, сув иситкич, мис кабель ва трансформатор ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни кўпайтириш муҳимлигини қайд этди.

Шу билан бирга, маҳаллий корхоналарга хорижий инвесторлар талаб қиладиган халқаро сертификатларни олишда ва ишлаб чиқаришни стандартларга мувофиқлаштиришда кўмаклашиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|X
#Маҳалла_еттилиги_бир_жамоада
#Бир_стол_атрофида
#Финал_босқичи

🇺🇿Туман ҳокимлиги ташаббуси билан илк маротаба тумандаги маҳалла еттилиги ўртасида #Заковат билимдонлар беллашувига старт берилган эди.

#29_02_2024 йил, соат 14:30да Тошкент давлат Иқтисодиёт университети #Заковат клубида беллашувнинг #финал босқичи бўлиб ўтади.

#Финалда сектор саралаш босқичларида 1-2-3-ўринларинларни эгаллаган жами #12_та маҳалла жамоалари иштирок этишади.

➡️Барча маҳалла жамоаларига омад тилаган ҳолда фаол иштирок этишларини сўраб қоламиз.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Йиғилишда тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари бугун белгиланган вазифаларнинг тўлиқ ва сифатли ижроси учун масъулиятини кучайтириши лозимлиги, сусткашликка йўл қўйган раҳбарларга қатъий чора кўрилиши таъкидланди.

Мутасаддиларга жойларда қуёш панелларини ўрнатишда кўзбўямачилик ва “қўшиб ёзиш” ҳолатларининг олдини олиш юзасидан топшириқ берилди.

Шунингдек, келгуси куз-қиш мавсумига тайёргарликни ҳозирдан бошлаш, қанча тармоқ, қанча трансформаторни таъмирлаш ёки янгилашга эҳтиёжни аниқ ҳисоб-китоб қилиб, тегишли дастурларни ишлаб чиқиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилишда тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Facebook|Instagram|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорлар учун узоқ кутилган янгилик

Маълумки, Солиқ кодексининг 227 прим 1-моддаси бўйича фискал тартиб-қоидаларни бузганлик учун жарима миқдори юқори эканлиги ва хаттоки банкротлик ҳолатига келтираётганлиги тадбиркорларнинг эътирозларига сабаб бўлаётган эди.

Жорий йилнинг 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган ПФ-39-сон Фармон билан фискал тартиб-қоидаларни бузганлик учун жазо чоралари юмшатилди.

Бизнес-омбудсман ахборот хизмати томонидан тайёрланган мазкур видео орқали фискал тартиб-қоидаларни бузганлик учун белгиланаётган янги чоралар ҳақида батафсиз маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
#Кун_ҳикмати

☝️☝️☝️ Агар ҳали ҳам "мен" демоқдан воз кечолмаган бўлсанг,

👉👉👉 демак тизгининг ҳали ҳам нафсингни қўлида ва сен ҳали ҳам бу тутқунликдан чиқолмабсан.


 Шамс Табризий

❄️Кунингиз хайрли ўтсин!

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор тумани 20-мавзедаги бекатлардан бири тадбиркор томонидан тўлиқ эгаллаб олингани ва йўловчилар кўчада қолгани ҳақидаги хабар чоп этилган.

Кўрсатилган манзилдаги бекатнинг ҳолати туман ҳокимлиги Қурилиш мажмуаси масъуллари томонидан ўрганилди ва бекатда жойлашган савдо нуқтаси эгасига рухсатсиз бекат ҳудудини ўзгартирмаслик ҳақида кўрсатма берилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi