Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.97K subscribers
49.3K photos
5.43K videos
24 files
8.27K links
Download Telegram
#Ўрганиш

Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, туман прокурори Жаҳонгир Муротов ва бошқа масъуллар туман Ободонлаштириш бошқармасига бориб, йўллардаги музламаларнинг олдини олиш учун бошқармада туз ва қум аралашмаси заҳираси ҳолатини, техникаларнинг созлик ҳолатларини ўрганди.

Шунингдек, ўрганишлар йўлларда давом эттирилиб, туман ҳокими хизмат автоуловида юрган ҳолда тумандаги автойўлларни кўздан кечириб, музлама пайдо бўлиш эҳтимоли бор бўлган кўчаларни номма-ном келтириб, тегишли масъулларга туз ва қум аралашмаси сепиш бўйича топшириқлар берди.

Аҳолига ва йўловчиларга қулайлик яратиш учун йўлларни музламалардан тозалиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чилонзор туманида айни пайтдаги совуқ об ҳаво шароитида йўлларда пайдо бўлаётган музламаларни бартараф этиш ишлари жадал давом эттирилмоқда.

Бу борада айниқса, тиббиёт муассасалари, мактаб ҳамда мактабгача таълим ташкилотларига олиб борадиган йўлларни музламалардан тозалашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, тумандаги 39-сонли оилавий поликлиника атрофидаги йўллар ва йўлаклар ҳам музламалардан тозаланиб, туз ва қум аралашмаси сепилди.

@chilonzor_tuman_hokimligi