#Аёллар_дафтари_Чилонзорда
#Аёллар_касб_ҳунарга_ўқитилади
Хабарингиз бор, туманимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича "Аёллар дафтари" рўйхатини шакллантириш учун хатлов жараёнлари ниҳоясига етказилди. Хатлов ўтказиш давомида туманимизда истиқомат қилувчи 1000 нафарга яқин хотин-қизлар касб-ҳунар ўрганиш орқали ўзини-ўзи банд қилиш истагида эканлиги маълум бўлди.
Шу боис, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гулнора Тўлаганова туманда фаолият кўрсатаётган ўқув марказларида бўлиб, "Аёллар дафтари"га киритилган касб-ҳунар ўрганишни истаётган аёлларимизни ўқув курсларида ўқитиш масаласида муҳокамалар олиб борди.
Шунингдек, "Наққошлик" маҳалласида жойлашган "Иффатли келин" ўқув маркази ҳам туманимиз аёлларини касб-ҳунарли қилишда ўзининг катта ҳиссасини қўшиб келмоқда. Ишбилармон ва тадбиркор Барно опа Каримова бошчилигида 2001 йилда иш бошлаган бу ўқув марказида аёлларга сартарошлик, ошпазлик, қандаолатчилик, ҳамширалик, болалар массажи каби кўплаб йўналишларда касб-ҳунар ўқитиб келинмоқда.
Айтиш жоизки, ўтган йил давомида "Иффатли келин" ўқув маркази томонидан туманимизда яшовчи эҳтиёжманд хотин-қизлардан 500 нафари текинга касб-ҳунарга ўргатилди.
Бу йил ҳам тадбиркор тумандошимиз Барно Каримова "Иффатли келин" ўқув марказида туманимиздаги ҳунар ўрганиб, ўзини-ўзи банд қилмоқчи бўлган эҳтиёжманд аёлларини ўқув курсларида бепул ўқитишни режалаштираётганлигини маълум қилди.
👉👉👉 Туман ҳокимлиги номидан аёлларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ишларига ўз ҳиссасини қўшиб, хотин-қизларимизга ҳунар ўргатиш орқали туманимизда кичик бизнеснинг ривожланишига кўмаклашиб келаётган "Иффатли келин" ўқув маркази раҳбари Барнохон Каримовага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
🔵@Chilonzor_tumani_hokimligi