Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.97K subscribers
49.3K photos
5.43K videos
24 files
8.27K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Аёллар_дафтарининг_5_босқичи_Чилонзорда
#Хатлов_жараёнлари_ниҳоясига_етказилди

4 минг 779 нафар хотин-қизлар "Аёллар дафтари"нинг 5-босқичига киритилиши кутилмоқда


Чилонзор тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими ва тумандаги 55 та маҳаллада фаолият олиб бораётган Хотин-қизлар фаоллари томонидан туманимизда яшовчи хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилиб, ёрдамга муҳтож ва эҳтиёжманд аёллар рўйхатини шакллантириш бўйича хатлов жараёнлари ниҳоясига етказилди.

Хонадонма-хонадон юрилиб ўтказилган хатловлар натижасида жами 4 минг 779 нафар аёллар "Аёллар дафтари"нинг 6 та тоифаси бўйича рўйхатга киритилиши мўлжалланмоқда. Шулардан:

➡️ 1-тоифага, яъни ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар сони - 546 нафарни;

➡️ 2-тоифага, яъни тадбиркорлик қилиш истагитда бўлган эҳтиёжманд хотин қизлар сони - 60 нафарни;

➡️ 3-тоифага, яъни боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар сони - 2026 нафарни;

➡️ 4- тоифага, яъни ижтимоий ёрдамга муҳтож 1- ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган ва тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар сони - 1минг 488 нафарни;

➡️ 5- тоифага, яъни уй-жойга муҳтож хотин-қизлар сони - 89 нафарни;

➡️ 6-тоифага, яъни қарамоғида ногирон фарзандлари бўлган хотин-қизлар сони - 570 нафарни ташкил этади.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Vatan_himoyasi_muqaddas_burchdir
#Harbiy_vatanparvarlik_tadbiri

Tumanimizdagi 131-sonli umumta'lim maktabining faollar zalida #Vatan_himoyasi_muqaddas_burchdir mavzusida harbiy vatanparvarlik tadbiri bo’lib o’tdi.

Tadbir davomida Ichki Ishlar vazirligi harbiy orkestri hamda ashula va raqs ansanbli xonanda va sozandalari tomonidan bayramona konsert dasturi namoyish etildi.

👉👉👉 Tuman mahallalari bo’ylab "Obod mahalla-obod ko’cha-obod xonadon" loyihasi doirasida ma’naviy-ma’rifiy, musiqiy-madaniy tadbirlar davom etmoqda.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
💲 “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 1- мавсуми учун туман (шаҳар) буджетлари ҳисобидан жами 3,0 трлн сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилиши кўзланган

АОКАда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2024 йилдаги илк мавсуми ҳақида маълумот берилди.

➡️ “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 1- мавсуми жорий йил 1 февралдан бошланиб, 31 мартга қадар давом этади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк