#Муносабат
Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманида жойлашган "Humo Arena" муз саройи атрофидаги йўллардан бирида коммунал тизим қудуғи (люк) очиқ ҳолда эканлиги ва бу йўловчиларга ноқулайлик туғдираётгани ҳақидаги хабар чоп этилди.
Айни пайтда кўрсатилган манзилдаги носозлик бартараф этилди ва коммунал тизим қудуғига қопқоқ ўрнатилди.
Туманимиз йўлларидаги камчиликларга бефарқ бўлмасдан хабар йўллаб, муаммоларни бартараф этишимизга кўмак берган юртдошларимизга ва хабарни чоп этган ижтимоий тармоқ масъулларига туман ҳокимлиги номидан миннатдорчилигимизни билдирамиз.
🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi

Forwarded from Hudud Inform
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқароларни иситиш мосламаларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя қилиш юзасидан огоҳлантирди
Об-ҳаво ҳароратининг пасайиб бориши натижасида газ ва бошқа турдаги муқобил ёқилғи иситиш мосламаларидан фойдаланишга бўлган эҳтиёж ортиб боради. Бундай пайтларда иситиш мосламаларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлиши ҳамда инсонлар ис газидан заҳарланиши мумкин.
Бундай кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда қуйидаги ёнғин ва хавфсизлик талабларига риоя қилишингизни сўраймиз:
🔹 қўлбола ва носоз газ иситиш мосламаларидан фойдаланманг;
🔹 тунги вақт аҳоли турар жойларида ўрнатилган иситиш тизимини назорациз қолдирманг;
🔹 ошхонада ўрнатилган табиий газда ишловчи газ плиталардан хоналарни иситиш мақсадида фойдаланманг;
🔹 иситиш печлари ва уларнинг мўриларини созлигига, уларни турли буюм ва тўсиқлар билан беркитилмаслигига ҳамда махсус ташкилотлар томонидан ўз вақтида тозаланишига алоҳида эътибор беринг;
🔹 иситиш мосламалари яқинида ёнувчан буюмларни сақламанг;
🔹 иситиш мосламаларидан фойдаланишда уларни ишлаб чиқарган корхонанинг тавсия ва йўриқномаси талабларига риоя қилинг;
🔹 газ ускуналарни улаш тартиб қоидаларига риоя қилинг ва уларга резина шлангалар орқали уланишга йўл қўйманг;
🔹 агарда хонада газ ҳидини сезсангиз, чироқ ва учқун чиқарувчи мосламалардан асло фойдаланманг, дарҳол хонани шамоллатинг ҳамда газ хизматига зудлик билан хабар беринг.
Ушбу қоидаларга риоя этиш билан Сиз ўзингиз ва яқинларингизни ҳамда уй-жойингизни кўнгилсиз ҳодисалардан сақлаган бўласиз.
ФВВ Ахборот хизмати
https://t.iss.one/hudud_inform

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қирқ йилдан ортиқ вақт давомида илк бор ЮНЕСКО Бош конференциясининг сессияси Париж шаҳридан ташқарида ўтказиладиган бўлди.
Франция пойтахтида ўтаётган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 42-сессиясида Ўзбекистоннинг навбатдаги, 43-сессияни 2025 йилда Самарқандда ўтказиш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватланди ва тегишли қарор қабул қилинди.
"Бу дипломатик муваффақият", - дея изоҳлади қабул қилинган қарорни 42-сессия раиси Симона-Мирела Микулеску.
—
Впервые за более чем 40 лет сессия Генеральной конференции ЮНЕСКО пройдет за пределами Парижа.
Проходящая во французской столице 42-я сессия Генконференции поддержала предложение Узбекистана о проведении следующей, 43-й сессии в 2025 году в городе Самарканде и приняла соответствующее решение.
"Это дипломатический успех", - прокомментировала председатель 42-й сессии Симона-Мирела Микулеску принятое решение.
Facebook|Instagram|Twitter

#Аёллар_дафтари_Чилонзорда
«Аёллар дафтари»га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизлар ижтимоий қўллаб-қувватланмоқда
Чилонзор тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан “Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож жами 2мин 397 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида туман Тиббиёт бирлашмасининг малакали шифокорлари томонидан тиббий кўриклардан ўтказилган, соғлиғида муаммоси бўлган, меҳнатга лаёқатсиз, ўзгалар парваришига муҳтож 108 нафар хотин-қизлар дори-дармон воситалари билан бепул таъминланди.
Куни кеча “Наққошлик” МФЙ истиқомат қилувчи 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган Дилдора Абдураимова ва Холида Алимова ҳамда “3-Чарх Камолон” маҳалласида истиқомат қилувчи Доно Маҳкамова, Маъмура Соҳибназароваларга даволанишлари учун дори-дармон воситалари тақдим этилди.
🔵@Chilonzor_tuman_hokimligi

#Ўрганиш
Чилонзор тумани ҳокими "Баҳористон" маҳалласида ўрганиш ўтказди
Чилонзор тумани ҳокими ва тегишли масъуллар маҳаллалардаги кўпқаватли уйларнинг куз-қишга тайёргарлик ҳолатларини уйма-уй юриб ўрганмоқда. Ўрганишлар натижасида аниқланган муаммолар шу куннинг ўзида бартараф этилмоқда.
Шунингдек, бугун "Баҳористон" маҳалласидаги кўпқаватли уйларнинг кириш йўлаклари ва ертўла қисмидаги муҳандислик коммуникация тизимларининг ишлаш ҳолатлари кўздан кечирилди. Аниқланган камчилик ва муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.