Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.3K subscribers
49.7K photos
5.49K videos
24 files
8.32K links
Download Telegram
#Аҳоли_муаммолари_бартараф_этилмоқда
#Лифтлар_янгиланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 376-сонли қарорига асосан Тошкент шаҳрида кўпқаватли уйларнинг лифт ускуналарини янгилаш дастури доирасида Чилонзор туманида ҳам кўп йиллик, ўта таъмирталаб лифтлар янгисига алмаштирилмоқда.

Шунингдек, бугун “Шарқ” маҳалласидаги 26-сонли кўпқаватли уйнинг йўлакларидан бирига янги лифт ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

👉👉👉 Кўп йиллардан бери носоз лифт муаммосидан қийналиб келаётган аҳоли учун қулайлик яратилиб, лифтнинг янгиланаётгани мазкур уйда яшовчи тумандошларимизни мамнун қилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Коммунал_соҳа
#Дебитор_қарздорлик

Аҳолининг дебитор қарздорлиги нега ошиб бормоқда?

Айни пайтда кўпқаватли уйларга коммунал хизмат кўрсатиш хусусий секторга ўтказилган. Аксарият уйлар Бошқарув сервис компаниясига бириктирилган бўлса, айримларига уй-жой ширкатлари томонидан хизмат кўрсатилади.

Айтиш жоизки, ҳар иккала шаклда ҳам аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш сифати уларнинг ҳар ойлик тўловларни ўз вақтида тўлашига боғлиқ. Лекин бугунги кунда кўпқаватли уйларда яшовчи аҳоли томонидан БСК ёки ширкатларга тўловлар ўз вақтида тўланмаган боис, дебитор қарздорлик ошиб кетаётгани кўпчиликка маълум.

Чилонзор туман ҳокимлиги мажлислар залида Тошкент шаҳар прокуратураси, МИБ шаҳар бошқармаси, Савдо-саноат палатасининг шаҳар бошқармаси масъуллари ва туман ҳокимлиги масъул мутасаддилари ҳамда тумандаги БСК ва ширкатлар раҳбарлари иштирокида ўтказилган йиғилишда ҳам айни шу мавзу муҳокама қилинди.

Ўрни келганда айтиш жоизки, биргина кириш йўлакларида чироқ ёниб туриши учун ҳам аҳоли ўз вақтида пул тўлаши керак. Лекин афсуски, уйнинг техник ҳолатини сақлаш учун ойига тўланиши керак бўлган 50 минг сўмни тўлашни ҳам эп кўрмаётганлар кўпчиликни ташкил этади.

Йиғилишда шу каби масалалар муҳокама этилиб, аҳоли орасида тугшунтириш ишларини олиб бориш, мулкдорларга тўловларни ўз вақтида тўлаш лозимлигини, шундагина компанияда кўпқаватли уйлардаги муаммоларни бартараф этиш имконияти пайдо бўлишини тушунтириш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Aҳолининг коммунал маданияти шаклланмаса, ҳамма бирдек дахлдорлик туйғусини ҳис қилмаса, кўпқаватли уйлардаги коммунал муаммолар давом этаверади, дея таъкидлаб ўтди масъуллар.

👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар
Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг Ўзбекистонга расмий ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида Самарқанд шаҳрида қўшма бизнес форуми бўлиб ўтди. Унинг ишида икки давлат раҳбарлари иштирок этди.

В рамках деловой программы официального визита Президента Французской Республики Эммануэля Макрона в Узбекистан в городе Самарканде состоялся совместный бизнес-форум. В его работе приняли участие главы двух государств.

#Mirziyoyev #tashrif #Fransiya #ishbilarmonlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Республика_ишчи_гуруҳи
#Жараён

Республика ишчи гуруҳи билан ҳамкорликда туманимиздаги кўпқаватли уйлар ва ижтимоий объектларнинг, коммунал тизим тармоқларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Шунингдек, бугун туманимизнинг 20-мавзесида жойлашган кўпқаватли уйларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди ва тизимда аниқланган камчиликларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

👉👉👉 Жумладан, мавзедаги 6-сонли кўпқаватли уйнинг ертўласидаги коммуникация тармоқларида аниқланган барча камчиликлар бартараф этилди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi