Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Йиғилишда энергетика тизимининг куз-қиш мавсумига тайёрлиги кўриб чиқилди.
Сўнгги беш йилда тармоқ ва трансформаторларни модернизация қилишга 4 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратилгани таъкидланди.
Лекин, айрим вилоят ҳокимлари ўзлари ҳаракат қилиб, маҳаллаларда трансформатор ва тармоқларни яхшилашга, куз-қишни беталафот ўтказиш учун маблағлар, трансформатор, сим ва бошқа эҳтиёт қисмлар захирасини шакллантиришга етарли эътибор қаратмаётгани кўрсатиб ўтилди.
Умуман, ҳудудлардаги 33 мингта трансформатор, 122 минг километр электр тармоқлари эскирган, оқибатда ишлаб чиқарилган электрнинг 12 фоизи йўқотилган. 20 та туманда электр йўқотишлари ҳажми республика кўрсаткичидан 1,5 баробар юқори.
Шу муносабат билан Энергетика вазирлигига ҳудудларда эскирган трансформатор ва тармоқларни янгилаш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқиш, вилоят ҳокимлари ва прокурорларига дастурни амалга ошириш юзасидан топшириқлар берилди.
2026 йилга бориб жами йўқотишлар ҳажмини 8 фоизга тушириш шартлиги таъкидланди.
Facebook|Instagram|Twitter

Мамлакатимиздаги электр улгуржи истеъмолчиларининг 28 фоизи автоматлашган тизимга (АСКУЭ) уланмагани қайд этилди. Ёки, ақлли ҳисоблагичлар ўрнатилгани билан, 170 мингдан зиёд абонентларнинг автоматлашган тизим билан алоқаси йўқ.
Соҳа мутасаддиларига барча улгуржи истеъмолчиларни АСКУЭ тизимига улаш топширилди.
Жорий йилда ҳудудларда 3,5 миллиард киловатт-соат электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқлангани таъкидланди.
Мисол учун, Карманадаги қурилиши якунланмаган бинода 452 та “майнинг” қурилмаси ўрнатилгани оқибатида ўн ой давомида қарийб 5,5 миллион киловатт-соат электрдан ноқонуний фойдаланилган.
Кармана тумани ҳокими, прокурори, департамент бошлиғи, ички ишлар, электр тармоқлари раҳбарлари ўн ойда ҳудудда шунча электрдан ўғирликни пайқамагани, туманда ойлик истеъмол бирданига 5 фоизга ошганини таҳлил қилмагани танқид қилинди.
Ушбу раҳбарларнинг барчаси ишдан олиниши белгиланди, Бош прокуратурага уларнинг ҳаракатига баҳо бериб, қонун устуворлигини таъминлаш топширилди.
Мутасаддиларга ўғирликлар энг юқори бўлган ҳудудларда ноқонуний истеъмолга сабаб бўлаётган омилларни аниқлаб, уларни бартараф қилиш бўйича тизим яратиш вазифаси қўйилди.

Йиғилишда қозонхоналарни капитал ва жорий таъмирлаш, иссиқлик тармоқларини таъмирлаш ҳолати ҳам кўриб чиқилди.
Республика бўйича режа 98 фоизга бажарилган бўлса-да, Андижон, Наманган ва Сурхондарёда орқада қолаётгани кўрсатиб ўтилди.
Икки ҳафта муддатда барча куч ва воситаларни сафарбар қилиб, қозонхоналар ва иситиш тармоқларини таъмирлаш ишларини якунлашга топшириқ берилди.
Ижтимоий соҳа муассасаларида ҳам эски ва энергия сарфи юқори бўлган қозонларни янгилашни жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди.
Бу йилги куз-қиш мавсумига аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасалари эҳтиёжи учун етарли ҳажмда кўмир етказиб бериш муҳимлиги таъкидланиб, 10 ноябрга қадар ижтимоий соҳа объектларига қўшимча 60 минг тонна кўмир етказиб бериш топширилди.
Айрим ҳудудларда аҳолига кўмир тарқатиш тизими тўғри йўлга қўйилмагани, оқибатда етказиб берилган кўмирни юқори нархларда ноқонуний сотиб юбориш ва талон-торож қилиш ҳолатларига йўл қўйилаётгани кўрсатиб ўтилди.
Бош прокуратурага тарқатилаётган кўмирнинг аҳолига етиб боришини назорат қилиш бўйича тизим яратиш топширилди.
Йиғилишда тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ахбороти тингланди.

#Кун_ҳикмати
☝️☝️☝️ Сизга узатилган ҳамма қўлни тутаверманг,
👉👉👉 чунки инсон ниқобидаги неча шайтонлар бордир.
Жалолиддин Румий
🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi

#Республика_ишчи_гуруҳи_Чилонзорда
Саф йиғилишлари ўтказилди ва вазифалар белгилаб олинди
Хабар берганимиздек, айни кунларда туманимизда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатлари ва аҳоли муаммоларини ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи иш олиб бормоқда.
Бугун ҳам эрта тонгдан Республика ишчи гуруҳи вакиллари ва сектор раҳбарлари иштирокида секторлар кесимида саф йиғилишлари ўтказилди.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон 1-2 ноябрь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.
—
По приглашению Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева 1-2 ноября Президент Французской Республики Эммануэль Макрон совершит официальный визит в нашу страну.
#Mirziyoyev #tashrif #Fransiya #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бундай ҳаракат ҳуқуқбузарлик бўлиб, «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодексга мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробаригача - 3,3 миллион сўмгача жарима солинишига сабаб бўлади. Шунингдек, сомон ёқилиши сабабли ушбу ердаги тупроқ унумдорлигининг камайиши оқибатида етказилган зарар суммаси мажбурий тартибда ундирилади.
Фуқаролардан шундай ҳолатларга дуч келган тақдирда 11-57 ишонч рақамига қўнғроқ қилиб, хабар беришларини ёки @ecogovuz_bot телеграм ботига мурожаат қилишлари сўралади!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қарор_ва_ижро
#ПҚ_91
Чилонзор туманидаги “Рубойи” подстанцияси таъмирдан чиқарилди
Туманимиз аҳолисини электр қуввати билан узлуксиз таъминлаш сифатини яхшилаш учун давлатимиз раҳбарининг 91-сонли қарори ижроси доирасида тизимли чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Шунингдек, туманимиздаги кўплаб маҳаллалар ва ижтимоий объектларга, ишлаб чиқариш корхоналарига электр қуввати етказиб берувчи “Рубойи” подстанцияси тўла таъмирдан чиқарилди.
Бу эса туманимиз аҳолиси ва бошқа истеъмолчиларга электр қувватини узлуксиз етказиб бериш сифатини янада яхшилайди.