Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.69K subscribers
49.4K photos
5.47K videos
24 files
8.29K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор тумани Лутфий кўчасидаги дарахтлар ёппасига кесиляпти, бунга ким рухсат берди? деган савол билан хабарлар чоп этилмоқда.

Бу борада шуни маълум қиламизки, ҳақиқатдан туманнинг Лутфий кўчасида қуриб қолган дарахтларни кесиш жараёнлари давом этмоқда.

Ижтимоий тармоқда келтирилганидек, ёппасига дарахтлар кесилмаяпти. Аксинча, биз 16-сентябр куни ва айнан бугун ҳам ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилганимиздек, Тошкент Ботаника боғининг дарахтшунос мутахассиси ҳамда туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими масъулларининг асосли хулосалари ва аҳолининг қуриб қолган дарахтларни кесиб олиш кераклиги ҳақидаги мурожаатларини ҳам эълон қилган эдик.

Айни шу хулосалар асосида қуриб қолган ва олдимизда турган куз-қиш давридаги ёғингарчиликлар пайтида ағдарилиб кетиши натижасида йўловчиларнинг ҳаёти ва транспорт воситаларига жиддий зарари тегиши мумкин бўлган дарахтларни қонун доирасида кесиб олиш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари!

Сизлардан асоссиз хабарлар тарқатмаслигингизни сўраймиз ва бундай сохта маълумотлар тарқатганлик учун қонун доирасида жавобгарлик борлигини эслатиб ўтамиз.

👉👉👉(Айни дарахтларни кесиш жараёнларидан олинган видео ва фотосуратларни тақдим этяпмиз. Кўришингиз мумкинки, дарахтлар қуриб қолган, сал шамол бўлса йўловчилар ва транспортларнинг устига қулаб тушиб, инсон ҳаётига жиддий хавф солувчи нохуш ҳолатларга олиб келиши мумкин)

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Кун_ҳикмати

Бизнинг бугунги ҳаракатларимиз эртанги кунимизни шакллантиради.

Индира Ганди


🌞 Бошланган ҳафтангиз ва кунингиз хайрли бўлсин!

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#STATISTIKA

Toshkent shahrida kichik biznesning yalpi hududiy mahsulotdagi ulushi qancha?

2023-yilning yanvar-iyun oylari yakunlariga koʻra, Toshkent shahrida kichik biznesning yalpi hududiy mahsulotdagi ulushi 48,5 % ni tashkil etdi.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Куз_қиш_мавсумига_тайёргарлик_Чилонзорда

Айни кунларда туманимиз ҳудудида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари тизимли равишда амалга оширилмоқда. Айниқса, ҳозирда кўпқаватли уйларга хизмат кўрсатувчи Бошқарув сервис компаниялари ўзларига бириктирилган ҳудудларда уйларнинг том қисми, ертўлаларидаги коммуникация тизимларини, кириш йўлаклари эшикларини таъмирлаб, совуқ мавсумга пухта тайёргарлик ишларини олиб боришмоқда.

Шунингдек, туманимизнинг 20-мавзесидаги 24-сонли кўпқаватли уйнинг том қисмидаги таъмирталаб жойлар айни тураржойга бириктирилган БСК ходимлари томонидан жорий таъмирдан чиқарилди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Ёшлар_етакчилари_Самарқандда

Ёшлар агентлиги туман бўлими ташаббуси билан “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастури асосида маҳаллаларда фаолият олиб бораётган Ёшлар етакчиларининг Самарқанд вилоятидаги тарихий обидаларга саёҳати ташкил этилди.

Бир кунлик саёҳат жараёнида ёшлар қадимий ва навқирон Самарқанд шаҳрини ва у ерда жойлашган тарихий обидаларни томоша қилишди ва катта таассуротлар олишди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида темир йўл соҳасини ислоҳ қилиш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бошланади.

Скоро при Президенте Шавкате Мирзиёеве начнется совещание по приоритетным задачам реформирования железнодорожной сферы.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Poytaxtimizdagi “O‘zekspomarkaz”da Automotive Industry Tashkent-2023 ko‘rgazmasi ish boshladi.

Ko‘rgazma doirasida avtomobil ishlab chiqaruvchilari va yetkazuvchilari o‘z mahsulot va xizmatlarini keng omma e’tiboriga taqdim etishlari, xaridorlar va dilerlar esa avtosanoatdagi so‘nggi tendensiyalar va yangiliklar bilan tanishishlari mumkin.

Ko‘rgazma tafsilotlari — lavhamizda.

В cтоличном «Узэкспоцентре» стартовала выставка Automotive Industry Tashkent-2023.

В рамках выставки производители и поставщики автомобилей смогут представить широкой публике свою продукцию и услуги, а покупатели и дилеры смогут ознакомиться с последними тенденциями и новинками автомобильной отрасли.

Подробности выставки в нашем видео.

YouTube | Facebook | Instagram | Web-site | Twitter | Linkedin