Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.86K subscribers
50.1K photos
5.53K videos
25 files
8.38K links
Download Telegram
🏃🏻‍♂️🏃🏻‍♀️"Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз!" шиори остида югуриш мусобақаси ўтказилди

3 сентябрь куни
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Навоий, Бухоро, Қоровулбозор, Қарши, Ғузор, Термиз, Гулистон, Нурафшон, Андижон, Наманган, Фарғона, Хива ва Нукус шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган "Янги Нафас" оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.

Республика бўйлаб 100 мингга яқин ҳаваскор югурувчилар ушбу оммавий спорт мусобақасида иўтирок этди.

Тошкент шаҳрида "Ҳумо Арена" спорт майдони ўтказилган оммавий югуриш мусобақасига 7000 дан зиёд иштирокчи қўшилди, улар орасида Тошкентнинг 50 та олийгоҳидан 3000 га яқин талаба ҳам қатнашди.

Тадбир ташкилотчилариЁшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, иштирокчи шаҳарларнинг ҳокимликлари, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти ҳамда Енгил атлетика федерацияси.

Тошкентдаги оммавий югуриш мусобақасининг дастурига 3 км ва 10 км масофалик иккита дистанця киритилди. Қолган шаҳарларда "Янги Нафас" спорт ҳаракатининг ягона рамзий масофаси 3 км ни ташкил қилди.

Шунингдек, 30 та чет эл давлатидан вакиллар ҳам ушбу кенг кўламли спорт байрамига қўшилди.

Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон спорт югуриш клубларидан қарийб 400 нафар иштирокчи "Янги Нафас" оммавий югуриш мусобақасини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташриф буюрдилар.

"Янги Нафас" ғолиблари учун ташкилотчилар томонидан пуллик мукофот фонди ва оммавий югуриш мусобақасининг рамзи туширилган эсдалик совғалари ажратилди.

Мусобақа етакчиларини тантанали тақдирлаш учун "Миллий Боғ"да махсус тантанали оқшом ташкил этилди.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
#Кун_ҳикмати

Ҳар қандай билим бизни ғайратга ундаган тақдирдагина қимматлидир.

И. ЭТВЕС

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Биринчи_қўнғироқ_тадбирлари_Чилонзорда

Туманимиздаги 32 та умумтаълим мактабларида “Билимлар куни” кенг нишонланди

Бугун Чилонзор туманида жойлашган барча умумтаълим мактабларида «Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!» шиори остида ташкил этилган «Биринчи қўнғироқ» тадбирлари бўлиб ўтди.

Тадбирларда сўзга чиққанлар Президентимиз томонидан таълим тизимини жаҳон андозаларига мос тарзда ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Тадбирларда мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган байрам дастурлари намойиш этилди.

Тадбир сўнгида биринчи синф ўқувчиларига “Президент совғаси” масъуллар томонидан тантанали равишда топширилди.

Барча йиғилганлар мактаб остонисига илк қадам қўйган болажонларга, мактабларнинг барча ўқувчилари ва педагоглар жамоасига омад тилади.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
"Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида" 2023 йил 8-августда қабул қилинган 860-сонли Ўзбекистон Республикаси қонунининг мазмун ва моҳияти

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi