Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.69K subscribers
49.4K photos
5.47K videos
24 files
8.29K links
Download Telegram
#Қарор_ва_ижро
#ПҚ_91
#Электр_таъминоти_яхшиланмоқда

Давлатимиз раҳбарининг “Тошкент шаҳридаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Чилонзор туманида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, “Дўмбиробод” маҳалласида ҳам электр таъминотини яхшилаш мақсадида 202-сонли трансформатордан маҳалладаги хонадонларга электр қуввати етказиб берувчи кабелларни янгисига алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Президент дала четларидан самарали фойдаланиш муҳимлигини кўрсатиб ўтди.

Жорий йилдан бошлаб 70 мингдан зиёд фермерларнинг 60 минг гектар бўш дала четларида узум, қовоқ, қовун, тарвуз ва сабзавот экиб, қўшимча 220 минг тонна маҳсулот етиштириш, 600 минг бош парранда ва 300 минг дона асалари оиласини боқиш бўйича катта дастур қабул қилинган.

Лекин айрим вилоят, туман ҳокимлари бунга эътиборсиз қараётгани қайд этилди.

Жумладан, сабзавот, полиз ва бошқа экинлар Навоийда фақат 31 фоиз, Фарғонада 34 фоиз, Тошкент вилоятида 70 фоиз майдонларга экилган, холос.

Қорақалпоғистонда 16 минг гектар дала четлари мавжуд бўлсада, 5 минг гектар билан чекланган, Наманганда 17 минг гектар ўрнига 3,5 минг, Қашқадарёда 26 минг гектар ўрнига 12 минг, Бухорода 22,5 минг гектар ўрнига атиги 5,5 минг гектар дала четлари ўзлаштирилган.

Шу муносабат билан қишлоқ хўжалиги комплекси раҳбарлари вилоят ва туман ҳокимлари билан бирга бўш дала четларидан самарали фойдаланиш бўйича масъулиятини кучайтириши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ҳар бир ҳудудга мос уруғ ва кўчат навларини танлаб, фермерларга етказиш тизимини яратиш; деҳқонларни дала четларидан самарали фойдаланиш, минерал ўғит ва кимёвий препаратларни ишлатиш кўникмаларига ўқитиш; ҳар бир туманга 4 нафаргача, жами 672 нафар мавсумий агрономларни бириктириб, ойлик иш ҳақи билан таъминлаш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Оқила_аёллар_Чилонзорда

“Оқила аёллар” ҳаракати фаолиятининг бир йиллиги нишонланди

Чилонзор тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8-августдаги “Оқила аёллар» ҳаракати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 437-сонли қарори асосида туманда ташкил этилган “Оқила аёллар” харакатининг фаолиятига бир йил тўлиши муносабати билан байрам дастурхони ташкил этилди.

Байрам дастурхони атрофига туманда фаолият юритаётган барча маҳалла хотин-қизлар фаоллари ҳамда туман отин ойилари ва “Оқила аёллар” ҳаракатининг фаол иштирокчилари таклиф этилди.

Бир пиёла чой устида аҳил ва дўстона давра қурган чилонзорлик оқила аёллар олиб бораётган фаолияти юзасидан ўзаро тажриба алмашдилар.

Мазкур тадбирда йил давомида туман маҳаллаларида маънавий макон яратиш, эзгу ғоялар, миллий қадриятлар, урф-одатлар, муқаддас анъаналарни сингдиришга қаратилган тизимли тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришда фаоллик кўрсатган “Оқила аёллар” ҳаракати аъзоларининг 20 нафарига туман ҳокимигининг эсдалик совғалари тақдим этилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Қувурлар_алмаштирилмоқда

Туманимизнинг “Боғзор” маҳалласида аҳоли хонадонларига иссиқлик етказиб берувчи қувурлар янгисига алмаштирилмоқда.


🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида барча ҳудудларда кўкаламзорлаштириш даражасини 30 фоизга етказиш бўйича катта дастур қабул қилинган. Бунинг учун:

- ҳар бир вилоят баҳор ва куз мавсумида 15 миллион туп дарахт кўчатлари экиши;

- барча шаҳарлар атрофида “яшил белбоғ”лар ташкил қилиш зарур.

Лекин айрим раҳбарлар бу ишларни ўз ҳолига ташлаб қўйгани танқид қилинди. Масалан, кўчатлар суғориш тизими йўқ ҳудудларга экилгани сабаб 10 миллион ниҳол нобуд бўлган. Дарахт кўчатларини йўллар бўйида экиш ишлари 33 та туман ва шаҳарда умуман бажарилмаган.

Давлтимиз раҳбари ўз ҳудудида экологик вазиятни яхшилаш, аҳолига қулай яшаш ва тоза ҳаво муҳитини яратиш эндиликда ҳокимларнинг энг асосий вазифаларидан бири бўлишини таъкидлади.

Барча тизим ва ҳудуд раҳбарларига маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли бино, ҳовлиларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича тарғибот ишларини кучайтириш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Халқимиз орасида оилада янги фарзанд дунёга келганда, тўй, юбилей ва туғилган кун маросимларида дарахт экиш каби эзгу анъанамизни тиклаш муҳимлигини қайд этилди.

Тегишли ҳудудлар раҳбарларига қаровсиз қолган 10 миллион туп дарахт ўрнига яна шунча дарахт кўчатини сув таъминоти яхши бўлган ҳудудларга экиш топширилди.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари 15 августга қадар дарахт кўчатлари захирасини яратиб, уларни экиш бўйича ҳудудий дастурларни тасдиқлайди.

Бундан буён кўчат экиш тадбирлари ҳар йили тасдиқланадиган инвестиция дастури асосида амалга оширилиши белгиланди. Бу мақсадлар учун ҳар йили аввалги йилларга нисбатан 10 баробар кўп - 500 миллиард сўм йўналтирилади.

Шунингдек, ўрмон хўжаликларининг 1,5 минг гектар ер майдонларида касаначилик асосида кўчат етиштириш йўлга қўйилади. Бу орқали камида 10 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланиб, ҳар бир кўчатни кафолатли сотиб олиш тизими яратилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Сўнгги йилларда иссиқхоналар майдони 3 баробарга кўпайиб, 5,2 минг гектарга етди, уларда етиштирилаётган маҳсулотлар ҳажми 90 минг тоннадан 300 минг тоннага кўпайди. Муҳими, иссиқхоналар 150 минг аҳолини юқори даромадли иш билан банд қилмоқда.

- Шу билан бирга, қишдаги қаттиқ совуқдан энг кўп зарар кўрганлардан бири бу – иссиқхоначилар. Уларнинг барча муаммоларидан хабарим бор, - деди Президентимиз.

Бундан буён Энергетика вазирлиги, вилоят ҳокимлари ва иссиқхона хўжаликлари ўртасида уч томонлама шартномалар тузилиши белгиланди. Бунда вазирлик вилоят ҳокимлари билан бирга ёқилғи маҳсулотларини (кўмир ва газ) иссиқхоналарга узлуксиз етказиб бериш кафолатини беради, иссиқхоналар эса етказиб берилган ёқилғи учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, уларни ички бозорга ва экспортга чиқариш бўйича мажбурият олади.

Ихтиёрий равишда кўмир ёқилғисида ишлайдиган иссиқхоналарга давлат томонидан рағбатлантириш пакети жорий қилинади.

Жумладан, иссиқхоналарга махсус омбор қуриш ва айланма маблағ учун 14 фоизли кредит линияси очиб берилади, иситиш қозонларини харид қилиш харажатларининг 20 фоизи қоплаб берилади.

Табиий газда ишлайдиган иссиқхоналар айланма маблағларини тўлдиришга ҳам 650 миллиард сўм кредит ресурслари йўналтирилади.

Иссиқхоналарда сердаромад маҳсулот етиштиришни кўпайтириш мақсадида четдан олиб келинадиган гул туганаклари, пиёзбошлари ва қаламчалари 2025 йилга қадар божхона божидан озод қилинади.

1 мингта иссиқхонанинг 2,2 триллион сўмлик кредитларини қайтариш муддати узайтириб берилади.

Facebook|Instagram|Twitter