Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.3K subscribers
49.8K photos
5.5K videos
25 files
8.34K links
Download Telegram
#Иссиқлик_таъминоти_яхшиланмоқда

Айни дамларда туманимизда куз-қиш даврига тайёргарлик ишлари қизғин давом этмоқда. Қиш мавсумида энг муҳим хизмат бўлган иссиқлик таъминоти йўналишидаги ишлар ҳам тизимли равишда амалга оширилмоқда.

Жумладан, туманимизнинг 4- ва 8- мавзеларидаги иссиқлик тармоқларининг ёпқичлари (задвижкалари) алмаштирилмоқда.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Geografik obyektlarni nomlash va qayta nomlash masalalari bo‘yicha Toshkent shahar va tuman komissiyalari faoliyati tahlil qilindi

👉 Batafsil

Проанализирована деятельность Ташкентской городской и районных комиссий по наименованию и переименованию географических объектов.

👉 Подробно

YouTube | Facebook | Instagram | Web-site
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
📣📣📣Ҳурматли тумандошлар!

Ҳозир ёз мавсуми. Иссиқ кунларда атроф муҳитимиз тоза бўлиши ҳар фаслдан кўра муҳимроқдир. Чунки иссиқ таъсирида чиқиндилардан кўпроқ инфекциялар ва микроблар чиқади. Бу эса аҳоли саломатлигига жиддий хавф солади.

Шу боис, маҳаллалар ҳудуди, кўча юзлари, яшил майдонларга чиқинди ташламанг! Чиқиндиларни белгиланган жойларга ташланг! Фарзандларингизга ҳам бу борада тўғри кўрсатма беринг!

Озода жойда барака бўлади, маҳалламиз, кўчаларимиз, сайилгоҳ ва майдонларимизнинг тоза ва озода бўлишига ўз ҳиссангизни қўшган ҳолда турли ичимликлар идишларини, музқаймоқ ва бошқа егуликларнинг қопламаларини исталган жойга улоқтирманг! Белгиланган жойга олиб бориб ташланг!

👉👉👉Чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаганлик учун қонунчилигимизда тегишли жавобгарлик борлигини эслатиб ўтамиз.

👉👉👉 Белгиланмаган жойларга чиқинди ташлашнинг қанчалик маънавиятсизлик эканлигини ва тартиб билан белгиланган жойга чиқинди ташлаш жуда қийин иш эмаслигини лавҳамиз орқали кўринг ва хатоларингизни ўз вақтида тузатинг!

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Кун_ҳикмати

«Эртага» сўзи шижоатсиз кишилар ва болалар учун ўйлаб чиқарилган сўздир.

И. С. Тургенев

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Yil boshidan buyon Shahar markaziy ko‘chalaridan foydalanish, ularni saqlash va ta'mirlash ixtisoslashtirilgan boshqarmasi tomonidan poytaxtimiz yo‘llarining 1 285 kv metri mukammal, 46 627 metri joriy ta'mirlandi.

Tumanlar kesimida yo‘llarning 144 485 kv metri joriy ta'mirlangan bo‘lsa, ichki ko‘chalarga 1 299 371 kv metr asfalt yotqizildi.

С начала года Специализированным управлением по эксплуатации, содержанию и ремонту центральных улиц города Ташкента произведен капитальный ремонт 1 285 кв.метров и текущий ремонт 46 627 кв.метров дорог столицы.

В разрезе районов проведен текущий ремонт 144 485 кв.метров дорог, а на внутренних улицах уложено 1 299 371 кв.метр асфальта.
#STATISTIKA

Toshkent shahrida xizmatlar sohasida qancha qoʻshilgan qiymat yaratildi?

2023-yilning yanvar-mart oylari yakunlariga koʻra, Toshkent shahri boʻyicha xizmatlar sohasida yaratilgan yalpi qoʻshilgan qiymat hajmi 19 837,5 mlrd. soʻmni tashkil etdi va oʻtgan yilning mos davri bilan taqqoslaganda 9,0 % ga oʻsdi.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманидаги Гагарин монументи олдига куч ўлчайдиган автомат (Силомер) ўрнатилгани, бу эса монументга зарар етказаётгани ҳақидаги маълумотлар чоп этилди.

Бу борада шуни маълум қиламизки, бугун туман ҳокимлигининг тегишли масъуллари томонидан мурожаат жойига чиқиб ўрганилди ва мазкур автомат (Силомер) бу манзилдан олиб кетилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️ОТМларга ўқишга киришда кимлар имтиёзга эга?

Қуйидаги абитуриентлар
олий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёзга эга:

🔹 Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари;

🔹 Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари бўлган битирувчилар;

🔹 Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари;

🔹 “Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиблари;

🔹 “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” республика танлови ғолиблари;

🔹 Тиббиёт муассасалари ҳамшираларининг “Ҳамшира” республика танлови ғолиблари;

🔹 “Ниҳол” мукофоти совриндорлари;

🔹 Ўзбекистон ёшлар иттифоқи республика комиссияси берган тавсиянома совриндорлари (педагогика йўналишларига);

🔹 Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий тавсияномага эга бўлганлар;

🔹 Чет тилини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги В2 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга абитуриентлар;

🔹 Ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига эга бўлганлар;

🔹 Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг бутун ўқиш даврини аъло баҳоларга ўқиган битирувчилари;

🔹Мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар;

🔹Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;

🔹Ички ишлар органларида 3 йилдан ортиқ иш стажига эга профилактика (катта) инспекторлари;

🔹Иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга фуқаролар;

🔹Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчилари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз

Бола пулини олиш учун қаерга мурожаат қилиш керак?

Болалар нафақаси ҳамда моддий ёрдам олиш учун ариза ва ҳужжатлар фуқаронинг доимий ёки вақтинча яшаш жойидаги маҳалла фуқаролар йиғинига (МФЙ) тақдим этилади. Ариза МФЙ томонидан махсус рўйхатга олиш дафтарида қайд этилади. Бунда аризанинг берилган санаси, ариза берувчининг исм-шарифи, отасининг исми ва яшаш манзили кўрсатилади.

Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлашда оиланинг ҳар бир меҳнатга лаёқатли ёшдаги аъзосини расмий даромад манбаларига эгалигини аниқлаштириш талаб қилинади. Белгиланган мезонлар асосида оилани кам таъминланган оила деб эътироф этиш ва унга болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш ёхуд тайинлашни рад этиш “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Ертўлалар_таъмири_Чилонзорда

Чилонзор туманида анча олдин қурилган кўпқаватли уйлар кўп. Бу уйларнинг кўпчилигида ертўлалар ва улардаги коммуникация тармоқлари эскирганлиги сабабли ҳозирги пайтда таъмирга жуда муҳтож бўлган 300 та кўп қаватли уйнинг ертўла қисми ва коммуникация тармоқлари тўлиқ ва мукаммал таъмирдан чиқарилмоқда.

Айни пайтда шу белгилаб олинган кўпқаватли уйларнинг ертўлаларини таъмирдан чиқариши ишлари давом этмоқда. Жумладан, туманимизнинг 19-мавзесидаги 14-сонли кўпқаватли уйнинг ертўласидаги барча коммуникация тармоқлари тўлиқ янгиланмоқда.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📢 Республикада 10 июлдан 10 августга қадар "Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича "Долзарб 30 кун"" тадбирлари бўлиб ўтади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Фавқудодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи Мавлонбек Досчанов маълум қилди.

📌Ушбу бир ой давомида:

✔️жамоат транспортлари, одамлар кўп йиғиладиган жойлар ва автомобил йўлларининг катта чоррахаларидаги электрон таблолар ва ахборотни етказувчи бошқа техник воситаларга "Долзарб 30 кун" тадбири ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тарғиб қилувчи материаллар жойлаштирилади;

✔️мутасадди хизматлар билан биргаликда бозор ва савдо мажмуаларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилади;

✔️республика ҳудудидаги хавфли ишлаб чиқариш объектларида, шу жумладан, газ тўлдириш шохобчалари ва пункларида, автомобилларга ёқилғи қуйиш ва газ тўлдириш шохобчаларида ёнғин, саноат хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси қоидаларига риоя қилиниши белгиланган тартибда ўрганилади;

✔️ўрмон фонди объектларида ёнғинларнинг олдини олишга қаратилган ишлар янада кучайтирилади.

✏️ Батафсил
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM