Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.3K subscribers
49.7K photos
5.49K videos
24 files
8.32K links
Download Telegram
#Ўрганиш

Хабар берганимиздек, Чилонзор туманидаги Қатортол кўчасидан ўтувчи 2 минг 300 метрлик иссиқлик қувурларини янгилаш ишлари давом этмоқда.

Бугун туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, туман прокурори Жаҳонгир Муротов ва тегишли масъуллар ушбу манзилда олиб борилаётган таъмирлаш ишларини кўздан кечирди.

Туман ҳокими тегишли масъулларга ишларни тез ва сифатли амалга ошириш бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар берди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Forwarded from ️CHILONZOR_24 (Bahodir Ziyaviddinov (Chilonzor tumani))
🟢#Shashka_musobaqasi
🏆
#Chilonzorda
🟢Besh tashabbus olimpiadasi doirasida sportning #shashka turi bo'yicha musobaqaning tuman bosqichlari
10-may
kuni TDIY #Shahaka_klubida boʻlib oʻtdi.

Musobaqalar yakkalik tarzda (11-15, 16-21; 22-26; 27-30 yosh toifasida) tuman bosqichlari g’oliblari bo’lgan erkaklar va ayollar Toshkent shahar bosqichida ishtirok etish yo’llanmasini qo’lga kiritdi.
#5tashabbus_chilonzor
#Chilonzor_yoshlari!
#Бугун_профилактика_куни

Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни ёшлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш учун профилактика куни ўтказиб келинмоқда. Туманимизнинг 183-сонли умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчилари учун бугун “Тазйиқ ва зўравонлик, ижтимоий ҳимоя тушунчалари, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда маҳалла масъуллари ҳамда тумандаги 1-сонли ИИБ ҲПБдан майёр С.Тошева иштирок этди ва ўқувчиларга мавзуга доир маълумотларни ва тавсияларни тақдим этди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Мамлакатимизга бензин ва дизель ёқилғисини олиб келишга барча чекловлар олиб ташланган.

Мутасаддилар олдига ҳозирдан бензин ва дизель захирасини шакллантириш вазифаси қўйилди.

Ёқилғи олиб келувчи тадбиркорларга айланма маблағ учун кредитлар ажратилиши белгиланди.

Яратилган шароитлар туфайли мамлакатимизга шу йилнинг ўзида 5 мингта электромобиллар олиб келингани таъкидланди. Энди улар учун ҳудудларда етарли инфратузилма яратиш лозим.

Бу борада келгуси уч йилда 3,5 мингта қувватлаш қурилмаларини ўрнатиш бўйича алоҳида дастур қабул қилиниб, имтиёзлар берилган.

Вилоят ҳокимларига жорий йилнинг ўзида 900 та қувватлаш қурилмалари ўрнатилишини таъминлаш топширилди.

Умуман, тармоқ мутасаддилари олдига энергетика соҳасида иш сифатини таъминлаш, тартиб ва интизомни кучайтириш вазифаси қўйилди.

Йиғилиш якунида ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тадбиркорлар_билан_учрашув

Президентимиз камбағалликни қисқартириш ва бандликни ошириш чора-тадбирлари тақдимотига бағишланган йиғилишда салоҳиятли тадбиркорларни қўллаб-қувватлаб, янги иш ўрни яратишга рағбатлантириш, корхоналарда кўплаб “амалий мономарказ”лар ташкил қилиш, бу борада давлат тадбиркорларга зарур маблағлар ажратиш билан бирга, инфратузилма, кредит, солиқ ва бошқа масалалар бўйича енгилликлар беришини таъкидлаб ўтди.

Бугун Чилонзор тумани ҳокимлигида туманда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар ҳамда Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов ва туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев иштирокида ўтказилган учрашувда ҳам айни шу мавзуда сўз юритилди.

Учрашувда Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов ва туман ҳокими йиғилганларга тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида яратилаётган имкониятлар ҳақида тушунтириб ўтди.

Учрашув якунида тадбиркорлар томонидан берилган барча саволларга батафсил жавоб берилди ва тадбиркорларнинг таклифлари ҳам муҳокама қилинди.

👉👉👉Лавҳамизда жараёнлар
#Кун_ҳикмати

Ҳар кимдан кенгаш олдим, ҳар кимдан фикр ўргандим: қайси бири фойдалироқ бўлса, уни кўнгил хазинасида сақлаб, ишлата билдим.

Амир Темур