Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.96K subscribers
50K photos
5.52K videos
25 files
8.37K links
Download Telegram
#Қарор_ва_ижро
#ПҚ_50
#4_сектор_ҳудуди
#Катта_Дўмбиробод_маҳалласи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий вазифаларини жадал суръатларда ҳал этиш ҳамда аҳоли фаровонлигини яхшилашга доир қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида”ги 50-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Чилонзор туманидаги маҳаллаларда ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, "Катта Дўмбиробод" маҳалласида Тўпқайроғоч кўчасида жойлашган кўпқаватли уйлар оралиғига асфальт қопламаси ётқизиш ишлари олиб борилди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Янги_фармон

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Мамлакатимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланиши, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш, бугун ҳам сафимизда туриб, Ватанимизнинг обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 78 йиллиги муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида:

1. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 18 000 000 (ўн саккиз миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгилансин.

2. Мазкур Фармонни бажариш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази билан биргаликда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига ушбу пул мукофотининг тантанали ҳамда байрамона вазиятда топширилишини таъминласин.

4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов зиммасига юклансин.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Коммуникация_тармоқлари_таъмирланмоқда

Олдин хабар берганимиздек, туманимизда мавжуд кўпқаватли уйларнинг 300 тасининг ертўлаларидаги коммуникация тармоқлари таъмирланиши режалаштирилган эди ва бугунги кунда айни ишлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.

Айтиш жоизки, айни кунларда 109 та кўпқаватли уйларнинг ертўлаларида коммуникация тармоқлари қувурларини янгилаш ишлари қизғин давом этмоқда.

Жумладан, туманимизнинг 7-мавзесидаги 1- ва 7-сонли кўпқаватли уйларининг ертўла қисмида ҳам таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Сўраган_эдингиз

АЛИМЕНТНИ ЎТГАН ВАҚТ УЧУН ХАМ УНДИРСА БЎЛАДИМИ ?

САВОЛ:
Мен турмуш ўртоғим билан 4 йилдан бери бирга яшамайман. Ўтган вақт мобайнида мен алимент ундириш учун судга мурожаат қилмадим. Ҳозирги кунда энди алиментга бердим ва алимент ундириш бўйича суд буйруғи чиқарилди. Савол шуки, мен хозир турмуш ўртоғимдан ўтган 4 йил учун хам алимент ундиришим мумкинми ?

ЖАВОБ:
Оила кодексининг 136-моддасида, алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб ундирилади деб кўрсатилган. Яъни, алимент ундириш учун қачон ариза берсангиз ўша пайтдан ундирув бошланади. Ўтган вақт учун эса ундирилмайди.

👉👉👉Бироқ👇

Таъминот учун маблағ олиш чоралари судга мурожаат қилингунга қадар кўрилганлиги, аммо алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг уни тўлашдан бош тортганлиги оқибатида алимент олинмаганлиги суд томонидан аниқланса, ўтган давр учун алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб уч йиллик муддат доирасида ундириб олиниши мумкинлиги хам ушбу моддада кўрсатиб ўтилган.

☝️☝️☝️"Судга ариза беришдан олдин алимент тўлаш тўғрисида мен унга минг марталаб айтганман, мен уни огохлантирганман, алимент тўлаши кераклигини билар эди, лекин шу пайтгача тўламади" каби қуруқ гаплар алиментни судгача ундириш чоралари кўрилган экан деган нарсага олиб келмайди. Суд аниқ далил ва исботларга асосланади. Катта эҳтимол билан Сизда хам судгача алимент ундириш чораларини кўрганингиз тўғрисида далил-исбот йўқ. Демак, Сизга алимент ариза берган вақтингиздан бошлаб ундирила бошлайди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
📣📣📣Диққат, МУҲИМ ТАВСИЯЛАР!

Уй-жой учун субсидия олишга ариза топшириш тартиби қандай ва қайси зарурий ҳужжатлар керак бўлади?

👉👉👉Хабар берганимиздек 1- май санасидан уй-жой сотиб олиш учун субсидия олишга ҳужжатлар қабул қилиниши бошланди. Айни пайтда кўплаб тумандошларимиз субсидия олиш тартиби ва тақдим этиладиган ҳужжатларни суриштириб юрибди.

Шу боис, бу ҳақда батафсил маълумотларни тақдим этамиз:

🔷 Оилада эр-хотиннинг паспорти ва болаларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ёки паспорти (турмушга чиқмаган ва уйланмаган бўлса фақат паспорти);

🔷 Ажрашган ёки турмуш ўртоғи вафот этган бўлса, ажрашганлик ёки ўлим гувоҳномаси;

🔷 Аризалар доимий яшаш жойи бўйича берилади (бошқа вилоят ёки туманда рўйхатда бўлганлар ўз туманига бориб ариза топширади ва ўзлари рўйхатда турган жойдан уй сотиб олишлари мумкин)

🔷 Субсидияга ариза берувчи фуқаронинг даромади қуйидагича бўлиши керак:

🔷 Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг (МҲТЭКМ) 3 баробаридан 9, 2 баробаригача бўлиши керак (Ҳозирда МҲТЭКМ 980 минг сўмни ташкил этмоқда);

🔷 Ариза берувчининг ёки турмуш ўртоғининг, турмушга чиқмаган ёки уйланмаган фарзандларининг номида уй-жой бўлмаслиги керак;

🔷 Субсидияга ариза бериб ижобий хулоса олган фуқаро Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан янги қурилган уйлардан олиши мумкин;

🔷 Ижобий хулоса олганлиги тўғрисидаги хабарноманинг амал қилиш муддати 4 ой (олдин 1 йил эди);

🔷 Ижобий хулоса олган фуқароларга давлат томонидан бошланғич тўлов учун 32 миллион сўм маблағ тўлаб берилади;

🔷 Банк томонидан ажратилган кредитнинг 10 фоиздан ошган қисмини ( банк 17 фоиздан кредит берган бўлса 7 фоизини ) 5 йил давлат томонидан тўлаб берилади.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Forwarded from Behzod Maxmudov
💊 Дори воситалари нархларининг сунъий равишда оширилиши олди олинади

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “FAIR TECH” ягона ахборот тизими доирасида алоҳида модул ишлаб чиқилди.

Бундан кўзланган асосий мақсад истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ва фармацевтика соҳасида қонунчилик меъёрларининг истеъмолчи фойдасига ишлашини интерактив усулларда назорат қилишдан иборат.

Янги тартибга кўра, 2023 йил 1 майдан истеъмолчилар томонидан дорихоналарда сотиб олинган дори воситалари ва тиббий буюм харид чекларнинг QR-коди "Солиқ" мобил иловасида рўйхатдан ўтказилганда белгиланган устамалардан ортиқча маблағ олинганлиги аниқланса, автоматик равишда Рақобат қўмитасига хабар юборилиб, ортиқча олинган маблағни истеъмолчига қайтариш тизими ишга туширилмоқда.

@rezonans24
Туманимиз маҳаллаларида 15-май – «Халқаро оила кунига бағишлаб “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик танлови ўтказилади

Танлов халқимизга хос энг улуғ қадрият – оилани улуғлаш, унинг жамият ҳаётидаги, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашдаги аҳамиятини эътироф этиш, мамлакатимизда оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий натижаларини тарғиб қилиш, оилаларни мустаҳкамлашда кенг жамоатчиликнинг ўрнини ҳаётий мисоллар орқали кўрсатиб бериш, шунингдек, ибратли оилаларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Танловнинг биринчи босқичи секторлар кесимида ўтказилиб, ғолиб оила 13 - май куни бўлиб ўтадиган танловнинг туман босқичига йўлланмани қўлга киритади.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Forwarded from Huquqiy axborot
#Конституцияни_ўрганамиз

❗️Ўзбекистон Республикаси Конституцияси: инсон ҳуқуқларига оид 10 та энг муҳим кафолат

1️⃣ Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади.

2️⃣ Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир.

3️⃣ Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади ҳамда қонунларнинг, давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилайди.

4️⃣ Ҳеч кимга унинг розилигисиз қонунчиликда белгиланмаган мажбурият юклатилиши мумкин эмас.

5️⃣ Инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак.

6️⃣ Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

7️⃣ Ҳар ким мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқига эга.

8️⃣ Ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга.

9️⃣ Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.

🔟 Шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмас.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Миллий гвардияга маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича баённома тузиш ваколати берилмоқда

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалар қўмитаси мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Қонун ҳам кўриб чиқилди.

Мазкур Қонун билан Миллий гвардия органларининг ходимларига майда безорилик, қуролдан белгиланган тартибни бузган ҳолда фойдаланиш, совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юришга оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни кўриб чиқиш, баённомалар тузиш ва уларни кўриб чиқиш учун судга юбориш юзасидан қўшимча ваколатлар бериш назарда тутилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк