Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.91K subscribers
49.4K photos
5.44K videos
24 files
8.28K links
Download Telegram
Forwarded from Toshkent shahar FVB
Республикамизда карантин эълон қилингандан буён Тошкент шаҳри бўйлаб доимий равишда турли инфекцион касалликлар ва "COVID - 19 Коронавирус" инфекциясини олдини олиш бўйича бир қатор чора тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шулардан энг самарали ва ишончли восита сифатида дезинфекция ишларини доимий равишда олиб боришдир.

Бугун Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида ўтказилган “Биологик зарарланиш вақтида дезинфекция тадбирларини ўтказиш бўйича ҳамкорликдаги ҳаракатлар” мавзусидаги махсус-тактик тадбирлари шулар жумласидандир.

Ушбу тадбирлар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги ва Тошкент шаҳар хокимлиги ҳамкорлигида олиб борилмоқда.

Марказий кўча ва хиёбонлардан ташкари, махаллаларнинг ички кўчалари, кўп қаватли уй-жойлар ва туташ худудлари, уларнинг кириш йўлаклари, ертўлалар, лифтлар ва бошқа аҳоли харакатланадиган худудлар ҳам кенг миқёсида дезинфекция қилинмокда.
Forwarded from Times.uz
2020 йил 18 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1450 нафарни ташкил қилмоқда.

---------------------------------

По состоянию на 18 апреля 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 1450.

Манба: @ssvuz

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
❗️Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида коронавирус инфекциясига чалинган беморлардан яна 14 нафари буткул соғайди ва Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди..

Соғайган беморларнинг 10 нафари эркак, 4 нафари аёллардир.

Улардан 8 нафари пойтахтимиздан, 2 нафари Тошкент вилоятидан ва 1 нафардан Қорақалпоғистон Республикаси, Самарканд, Сирдарё ва Навоий вилоятларидан.

Беморлар орасида энг ёши каттаси 56 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда.

❗️Шу тариқа, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 185 нафар бемор тўлиқ соғайди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 194 нафарга етди

Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида коронавирус инфекциясига чалинган 6 нафар бемор буткул соғайди ва реабилитация марказига кузатилди.

Соғайганлардан бири чироқчилик 83 ёшли онахон. Яна тўрт нафар Тошкент шаҳридан — 50, 31 ва 30 ёшли эркак ҳамда 57 ёшли аёл ҳам касалликдан фориғ бўлди. Хориждан келган фарғоналик 35 ёшли бемор ҳам соғайганлар сафида.

Шунингдек, Бухоро вилояти юқумли касалликлари шифохонасидан яна 3 нафар бемор (эркак) соғайган.

Шундай қилиб, бугуннинг ўзида мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан 38 нафар киши бутунлай соғайди.

❗️Жами тузалган сони — 194 нафар.

Манба: @ssvmatbuotkotibi

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
Йирик объектларни қуриш ва таъмирлашни давом эттиришга рухсат берилди. Нега ресторан ва кафелар санитария қоидаларига мувофиқ ишлай олмайди?

❗️Бунда ушбу ташкилотларнинг фаолияти даврида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиши, ўз фаолиятини фақатгина тегишли объект ҳудуди доирасида ташкил этиши, шунингдек, уларни овқатлантиришни мазкур объект ҳудудида ташкиллаштириш учун шахсий жавобгарлик тегишли хўжалик бирлашмаси раҳбари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юкланади.

‼️ Карантин ҳолатини инобатга олишингизни сўраймиз. Ресторан, кафе ва бошқаларни фаолияти даврида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилинишига ҳеч ким кафолат бера олмайди.

🦠 Шунингдек, уларнинг фаолияти касалланиш сони ортишига олиб келиши мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева билан ўтказилган брифингдан.

Манба
Видео

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Аҳоли миннатдорчилик билдирди
🔶 Чилонзор тумани ҳокимлиги ва "Dream smart building" курилиш компанияси рахбарияти томонидан "3-Чарх Камолон" маҳалласи Байналминал кўчаси 44, 51, 51-А, 51-Б кўп каватли уйларда яшовчи эҳтиёжманд аҳолига беғараз ёрдам сифатида озиқ-овқат жамланмалари тарқатилди.
🔶 Шундай синовли кунларда қўллаб-қувватлаб тургани учун аҳоли туман ҳокимлиги мутасаддиларига ва қурилиш компанияси масъулларига миннатдорчилик билдирди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

***

Население выразило благодарность

🔶 Хокимиятом Чиланзарского района и руководством строительной компании "Dream smart building" предоставлены продуктовые наборы в качестве безвозмездной помощи нуждающимся гражданам, проживающим в многоэтажных домах №№ 44, 51, 51-А, 51-Б по улице Байналминал махалли «Чарх Камолон-3».
🔶 Жители махалли выразили искреннюю благодарность администрации района и руководству компании за поддержку в эти тяжёлые для всех дни.

Пресс-служба хокимията Чиланзарского района
Forwarded from Times.uz
📣 Махсус комиссия хабари

Республика ҳудудида коронавирусга қарши комплекс чора-тадбирлар ва энг асосийси масъулиятни чуқур ҳис қилган аҳоли томонидан ўзини яккалаш ҳаёт тарзига ўтганлиги ва "ижтимоий масофаланиш" тамойилига амал қилиши аниқ самара бермоқда.

🔰 Амалга оширилаётган карантин тадбирларининг натижадорлиги сақлаб қолинишини таъминлаш мақсадида:

‼️ Республика махсус комиссиянинг 2020 йил 20 апрелгача киритилган чекловчи тадбирлари (карантин) ҳамда коронавирус инфекцияси таркалишига карши киритилган кучайтирилган тартиб 2020 йилнинг 10 майига қадар узайтирилганини маълум қиламиз.

〰️〰️〰️〰️〰️

📣 Сообщение специальной комиссии

Принятые комплексные меры
по борьбе с коронавирусом в стране и, самое главное, осознанный переход наших граждан на режим «самоизоляции» и соблюдение принципа «социальной дистанции» позволили удержать под контролем распространение инфекции.

🔰 В целях сохранения результативности проводимых карантинных мероприятий:

‼️ Сообщается, что введенные Специальной Республиканской комиссией до 20 апреля 2020 года ограничительные меры (карантин), а также усиленный порядок по противодействию распространению коронавирусной инфекции продлеваются до 10 мая 2020 года.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
❗️2020 йил 18 апрель соат 19:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1469 нафарни ташкил қилмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️По состоянию на 18 апреля 2020 года 19:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 1469.

Манба: @ssvuz

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Маҳаллаларда ярмаркалар давом этади

Кундалик эҳтиёж учун муҳим бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси 19-апрел куни Чилонзор туманидаги 👇

📍 "Яккатут"
📍 "Хонтўпи"
📍 "2-Чарх Камолон"
маҳаллаларида ташкил этилади.

📢 Ҳурматли тумандошлар!

Харидлар жараёнида карантин қоидаларига амал қилинг! Ўзингиз ва яқинларингизнинг саломатлигини асранг!

Чилонзор туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
👨‍👩‍👧‍👧 “Ҳар бир миллатнинг саодати ва иззати албатта шу халқнинг ички интизоми ва тотувлигига боғлиқ. Тинчлик ва тотувлик ана шу миллат оилаларининг интизомига таянади. Қаерда оила муносабати кучли интизомга таянса, мамлакат ва миллат ҳам шунча кучли ва муаззам бўлади”.
Абдурауф Фитрат
🔥Тошкентдаги кафеларнинг бирида ёнғин юз берди

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси берган маълумотларга кўра, 2020 йилининг 18 апрел куни соат 19:22 да Чилонзор тумани Кичик халқа йўли кўчасида жойлашган “Мингчинор” кафесида ёнғин келиб чиққан.
Унинг натижасида кафенинг тахминан 200 кв.м майдонидан ортиқроқ қисми ёнган.

Ёнғин - қутқарув жанговор бўлимлари манзилга соат 19:24 да етиб борган ҳамда кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 20:12 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин жойишга 8 та ёнғин қутқарув техникаси жалб қилинганлиги маълум қилинди.

Айни вақтда ёнғин сабаби ва келтирилган зарар аниқланмоқда. Жабрланганлар йўқ.
Forwarded from Times.uz
📣 Муддати тугаган ҳужжатлар амал қилиш муддати 2020 йил 1 июлга қадар узайтирилади

Республика махсус комиссияси қарори билан автотранспорт воситалари эгаларига қулайлик яратиш ҳамда муддати тугаган ҳужжатлар учун енгиллик бериш мақсадида:

🔹 барча рухсат бериш хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар (лицензия ва рухсатномалар);

🔹 шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар (фуқаролик паспорти, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида яшашига рухсатнома);

🔹 автотранспорт воситаларини бошқариш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар (суғурта полиси, ишончнома, техник кўрикдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар)

‼️ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ 2020 ЙИЛ 1 ИЮЛГА ҚАДАР УЗАЙТИРИЛАДИ.

✔️ Бунда, уларнинг муддати ўтганлиги муносабати билан юридик ва жисмоний шахсларга жавобгарлик ва бошқа таъсир чоралари қўлланилмайди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Бу ҳақда бугун АОКА штабида ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Видео

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
📣 Срок действия документов с истёкшим сроком действия продлен до 1 июля 2020 года.

В соответствии с решением специальной республиканской комиссии, в целях создания удобства для владельцев автотранспортных средств и предоставления льгот по просроченным документам:

🔹 все разрешительные документы (лицензии и разрешения);

🔹 документы, удостоверяющие личность (паспорт, вид на жительство иностранных граждан и лиц без гражданства в Республике Узбекистан);

🔹 Документы, необходимые для вождения транспортного средства (страховой полис, доверенность, документы, подтверждающие технический осмотр)

‼️ срок действия вышеуказанных документов будет продлен до 1 июля 2020 года.

✔️ В этом случае никакие обязательства или другие санкции не будут применяться к юридическим и физическим лицам в связи с истечением срока их действия.

〰️〰️〰️〰️〰️

Об этом сегодня было объявлено на брифинге, проведённом в штабе АИМК с участием пресс-секретаря МВД Шохруха Гиясова

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабековнинг маълум қилишича:

❗️Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида даволанаётган 87 беморнинг 27 нафарида пневмония белгилари кузатилмоқда, 4 нафарининг аҳволи оғир, бир нафарининг аҳволи эса ўта оғир деб баҳоланмоқда.

❗️Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида даволанаётган 93 нафар беморнинг 2 нафарининг аҳволи оғир.

Тошкент тиббиёт академияси клиникасида даволанаётган 165 нафар беморнинг 53тасида пневмония белгилари кузатилаётган бўлса, 5 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
2020 йил 19 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1495 нафарни ташкил қилмоқда.

--------------------------------

По состоянию на 19 апреля 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 1495.

----------------------------------

Манба: @ssvuz

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники