Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.75K subscribers
50.3K photos
5.53K videos
25 files
8.41K links
Download Telegram
#Туман_сув_тармоқлари_бўлими_фаолиятидан

Чилонзор тумани Сув тармоқлари бўлими томонидан белгиланган режа асосида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, “Дўмбиробод” маҳалласи Ўсмир кўчаси 13- ва 15-сонли кўпқаватли уйлар олдидан ўтувчи диаметри 100 ммли қувурдаги носозликлар, “1-Қатортол” маҳалласидаги 1-Қатортол тор кўчасида жойлашган ичимлик суви қудуғида жойлашган ҳамда “1-Катта Чилонзор” маҳалласи Арнасой кўчасидаги ер ости ичимлик суви қувурида жойлашган носоз ўт ўчириш мосламаси (гидрант)лардаги носозликлар тузатилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Аҳолини_иссиқлик_қуввати_билан_таъминлаш_яхшиланмоқда

🛠 Чилонзорда 524, 8 метр иссиқлик қуввати қувурлари янгисига алмаштирилди

Чилонзор туманида аҳолини иссиқлик қуввати билан таъминлаш сифатини яхшилаш борасидаги ишлар изчиллик билан олиб борилмоқда.

Жумладан, жорий йил бошидан буён тумандаги кўпқаватли уйлар ва ижтимоий объектларга иссиқлик қуввати етказиб берувчи 524, 8 метр иссиқлик қуввати қувурлари янгисига алмаштирилди.

Шунингдек, айни дамларда туманимизнинг 20-мавзесида ҳам эскирган қувурларни янгисига алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Иссиқлик қувурларида аниқланган барча муаммоларни бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Forwarded from Манба / Источник (Pulatov)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ўзбекистон ижтимоий давлат деб эълон қилинмоқда. Давлатнинг ижтимоий мажбуриятларига оид нормалар қарийб уч бараварга ортмоқда. Жумладан, фуқароларнинг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифалари уй-жой билан таъминланиши, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсонга муносиб яшашини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда белгиланиши, фуқароларнинг тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини давлат ҳисобидан олишга ҳақлилиги ва бошқалар белгиланмоқда» — Олий Мажлиснинг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Жаҳонгир Ширинов
Forwarded from Манба / Источник (Pulatov)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ёшларнинг олийгоҳларда давлат ҳисобидан грант асосида ўқиш ҳуқуқи Конститусияда белгиланмоқда. Бу билан иқтидорли ёшларнинг давлат ҳисобидан олий таълим олиш имконияти кафолатланмоқда. Бу олий таълимда ҳамиша давлат гранти учун квоталар ажратилади ва ушбу тартиб ҳеч қачон бекор бўлмайди дегани» — Олий Мажлиснинг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Жаҳонгир Ширинов
Forwarded from Манба / Источник (Pulatov)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Айбсизлик презумпцияси янада кучайтирилмоқда.

Жумладан, Конституциямизнинг амалдаги 26-моддасида шахснинг иши судда кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмаслиги белгиланган бўлса, эндиликда суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча у айбсиз ҳисобланиши мустаҳкамланмоқда» — Олий Мажлиснинг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Жаҳонгир Ширинов
Forwarded from Манба / Источник (Pulatov)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Конституция тўғридан-тўғри ишлайдиган ҳужжат бўлмоқда. Яъни, энди барча фуқаролар ҳаттоки ўзининг кундалик ҳаётида ҳам Конституцияга мурожаат қиладилар. Ундаги барча нормалар, уларни қандай амалиётда қўллашни очиб берувчи қонунчилик ҳужжати мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар, тўғридан-тўғри ишлайди», — Олий мажлиснинг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Жаҳонгир Ширинов.
Айни пайтда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Анна Бьердени қабул қилмоқда.

Кун тартибидаги масалалар - камбағалликка қарши курашиш, энергетика тармоғини трансформация қилиш, давлат корхоналарини хусусийлаштириш соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш, ижтимоий дастурларни қўллаб-қувватлаш ва ҳоказо.

Таъкидлаш жоизки, Жаҳон банки иштирокидаги амалдаги лойиҳалар портфели кейинги бир неча йилда 2 баробар кўпайган. Умуман, банкнинг Ўзбекистонга инвестициялари ҳажми 10 миллиард долларга етган.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев в эти минуты принимает вице-президента Всемирного банка по региону Европы и Центральной Азии Анну Бьерде.

В повестке дня - вопросы расширения практического сотрудничества в области борьбы с бедностью, трансформации энергетического сектора, приватизации госпредприятий, поддержки социальных программ и другие.

Следует отметить, что портфель активных проектов с участием Всемирного банка увеличился в последние несколько лет в 2 раза. В целом, объемы инвестиций банка в Узбекистан достигли 10 миллиардов долларов.

Facebook|Instagram|Twitter
#Тарғибот

Чилонзор тумани ҳокимлиги Дин ишлари бўйича маслаҳатчиси томонидан тумандаги барча ташкилотлар ва маҳаллалар кесимида “Ёшларни ёт ғоялардан асраш” мавзусида, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти хусусида тарғибот тадбирлари тизимли ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, “Тирсакобод” ва “Хайробод” МФЙлари идораларида МФЙ раиси, фаоллар, уйбошилар иштирокида ўтказилган тарғибот тадбирида ҳам айни шу мавзуларда сўз юритилди.


🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
⚡️Мактаб ўқувчилари учун баҳорги таътил 19 мартдан бошланади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг маълум қилишича, умумий ўрта таълим мактабларида 18 март (шанба) учинчи чоракнинг сўнгги ўқиш куни бўлиб, тўртинчи чорак 27 март санасидан бошланади.

Каналга уланиш:
@uzauz
#Кун_ҳикмати

Ҳатто қароқчилар тўдаси ҳам қандайдир ахлоқ талабларига риоя этадилар, улар бутун дунёни талашлари мумкин, лекин бир-бирларини эмас.

Робиндранат Тагор


Бошланган кунингиз хайрли бўлсин, азиз тумандошлар!

👆 Баҳор фаслининг завқли манзараси

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi