Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.92K subscribers
49.4K photos
5.44K videos
24 files
8.28K links
Download Telegram
#Танлов
#Чилонзор_ёшлари_олдинда

Чилонзорлик ўқувчи Республика
танловида 2-ўринни олди

Хабарингиз бор, юртимиз мактаблари ўқувчилари орасида “Санъатим сенга, обод юртим” ижодий кўрик танлови ўтказиб келинмоқда.

Кўрик танловнинг якунловчи босқичида Чилонзор тумани “Баркамол авлод” болалар мактаби “Рақс” дастасининг яккахон қўшиқчиси Озодахон Тошхўжаева фахрли 2-ўрин соҳибаси бўлиб ғолибликни қўлга киритди!

👏👏👏Озодахонни ғолиблик билан қутлаймиз ва келгуси ижодий фаолиятида зафарлар тилаймиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Танлов

📣📣📣"Йил аёли" кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилади

Жамиятимиз ҳаётида фаол иштирок этаётган, ҳар жиҳатдан ибратли хотин-қизлар орасида "Йил аёли" кўрик-танлови ўтказилади.

Танловнинг мақсади: Мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ўзларининг улкан ҳиссасини қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, оилада ва фарзанд тарбиясида ибрат бўлиш билан бирга ўзлари фаолият кўрсатаётган ташкилотлар нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган турли соҳа эгалари бўлган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш.

📣📣📣Кўрик-танловнинг Чилонзор тумани босқичи 15-октябр санасида ўтказилади.

Ҳудудий босқичда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

-шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси
-диплом ва сертификатлар нусхаси
-ташкилий қўмитага ариза
-иштирокчи тўлдирган махсус сўровнома
-ўз фаолияти акс этган маълумотлар, кўргазмали материаллар
-иш жойидан тавсифнома (уй бекаларига маҳалладан)

👉👉👉Ҳужжатларни туман ҳокимлиги Оила ва хотин қизлар бўлимига 13 -октябргача топширишингиз сўралади.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Танлов
#Алишер_Навоийнинг_582_йиллигига

📣📣📣Диққат, танловнинг биринчи саволи:

“Хусуматнинг зиёни шунчалик кўп ва ёмонки, бу зиён хусуматчининг ўзига ҳам теккани каби ўзи кабилардан яна ўнтасига ҳам тегади, деб фараз қилавер. Булар ичида ўрта табақадагиларнинг низолари ашаддийроқ бўлиб, буларнинг ноаҳиллигидан жуда кўп зарарлар юзага келади. Бу адоватлар натижасида кўп одамлар азобга қоладилар, кўпгина қадим хонадонлар бузилади. Биринчи ариқ тошиш даражасига борса, иккинчиси ёмғир селининг оқиндилари билан тўлиб қолади”.

Мазкур сатрлар Навоийнинг қайси асаридан олинган ва айни парчада келтирилган фикрларни шарҳлаб беринг.

👉👉👉Саволга жавобларингиз ва батафсил шарҳингизни телеграмм орқали @Bolliyeva7 манзилига жўнатишингиз мумкин.

👉👉👉Навоий бобомизнинг жавоҳир фикрларига дурлар билан безалган батафсил жавобларингизни кутиб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, мазкур саволга жавоблар бугун соат 12-00гача қабул қилинади.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
#Диққат_танлов “Навоийни англаш” деб номланган танлов ўтказилади 📣📣📣Ҳурматли тумандошлар! Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллигига бағишлаб Чилонзор тумани ҳокимлиги ва Халқ депутатлари туман кенгаши ҳамкорлигида ўтказиладиган ушбу викторинада Навоий асарларидан…
#Танлов
#Алишер_Навоийнинг_582_йиллигига

📣📣📣Диққат, танловнинг иккинчи саволи:

“Ҳунарни асрабон неткумдир охир,
Олиб тупроққаму кетгумдир охир”

Ушбу машҳур сатрлар Навоийнинг қайси асаридан олинган ва айни парчада келтирилган фикрларни шарҳлаб беринг.

👉👉👉Саволга жавобларингиз ва батафсил шарҳингизни телеграмм орқали @Bolliyeva7 манзилига жўнатишингиз мумкин.

👉👉👉Навоий бобомизнинг жавоҳир фикрларига дурлар билан безалган батафсил жавобларингизни кутиб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, мазкур саволга жавоблар бугун соат 12-00гача қабул қилинади.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi