Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.18K subscribers
49.8K photos
5.5K videos
25 files
8.35K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг
#Чилонзор_тумани

Чилонзор тумани Электр тармоқлари корхонаси бош муҳандиси Эркин Турдиев иштирокида об-ҳавонинг кескин совиши даврида туманда электр таъминотини яхшилаш юзасидан олиб борилган ишлар хусусидаги брифинги.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Hurmatli tadbirkorlar, hamshaharlar!

Yurtimizda kuzatilgan anomal sovuq ob-havo kunlari Toshkent shahar hokimligi tomonidan aholi xonadonlariga elektr energiyasi va gaz taʼminotini uzluksiz yetkazish maqsadida, shahardagi oziq-ovqat doʼkonlari va umumovqatlanish korxonalaridan tashqari barcha savdo va xizmat koʼrsatish shoxobchalari, koʼngilochar savdo markazlari va istirohat bogʼlari vaqtincha qisqartirilgan ish rejimiga oʼtkazish tavsiya etilgan edi.

Bugungi kunda havo harorati yaxshilanayotganligi va holat barqarorlashayotganligi bois yuqoridagi barcha korxonalar doimdagidek ish rejimida faoliyat olib borishlari mumkin.

Vaqtinchalik noqulayliklar uchun uzr soʼraymiz!

YouTube | Facebook | Instagram | Web-site
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда кичик бизнесни ривожлантиришга қўшимча шароитлар яратиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Facebook|Instagram|Twitter
#Тарғибот

Чилонзор тумани ҳокимлиги Дин ишлари бўйича маслаҳатчиси томонидан тумандаги барча ташкилотлар кесимида “Ёшларни ёт ғоялардан асраш” мавзусида, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти хусусида тарғибот тадбирлари тизимли ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси Чилонзор тумани бўлимида ўтказилган тарғибот тадбирида ҳам айни шу мавзуларда сўз юритилди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Аҳоли_мурожаатлари_эътиборда

Туманимизнинг 8-мавзеси аҳолиси томонидан кўпқаватли уйларнинг олдидаги йўлаклар, пиёдалар йўлакларида музламалар тозаланмаганлиги ва бу аҳолига ноқулайлик туғдираётгани ҳақида мурожаатлар бўлган эди.

Айни пайтда кўрсатилган манзилларда туман Ободонлаштириш бошқармаси ишчилари томонидан йўл ва йўлакларни музламалардан тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
📣 2023 йил 26 январда Марказий банк Бошқаруви асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Президент_қарори

Ички ишлар органлари халқчил тузилмага айлантирилади

Жорий йилнинг 20 январ куни давлатимиз раҳбари томонидан “Ички ишлар органларини халқчил тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор қабул қилинди.

Президент қарори ички ишлар органларини аҳолининг ишончли ҳимоячиси сифатида халқчил профессионал тузилмага айлантириш, уларнинг фуқаролар, жамоат ташкилотлари ҳамда кенг жамоатчилик билан яқин ҳамкорликда, ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатлик руҳида ишлашини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

Ҳужжат билан Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси тасдиқланган. Ҳар бир ходим мазкур кодексда белгиланган қоида ва талабларни билиши, уларга қатъий ва сўзсиз амал қилиши мажбурий этиб белгиланган. Кодекс қоида ва талабларига амал қилмаслик ёки уларни қўпол равишда бузиш ходимни ички ишлар органларидан хизматдан бўшатишгача бўлган интизомий жазо чорасини қўллаш учун аcoc бўлади.

Таъкидланишича, кодексда белгиланган қоида ва талаблар ички ишлар органларида содир этилиши мумкин бўлган ножўя хатти-ҳаракатлар, суиистеъмолчилик ва коррупция ҳолатларининг барвақт олдини олиш, ҳуқуқ-тартибот тизими обрўйига салбий таъсир кўрсатувчи низоли вазиятларни юзага келтирмасликка йўналтирилган. Ходимлар ишга қабул қилинган кундан, эгаллаб турган лавозими ҳамда бажарадиган ишининг хусусиятидан қатъи назар ушбу кодексга бирдай риоя этишга мажбурдир.

Бундан ташқари, ушбу президент қарори билан ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти тўғрисидаги низом, ички ишлар органларида кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларнинг Йўл харитаси тасдиқланган.

Давлат раҳбари томонидан “Ички ишлар органларини халқчил тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор қабул қилиниши ортидан президентнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши белгиланган.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор тумани 8-мавзесидаги кўп қаватли уйларнинг атрофи музламалардан тозаланмагани ва қор ёғиши оқибатида қулаган дарахт шох-шаббалари йиғиштирилмагани ҳақида эътирозлар чоп этилди.

Бу борада шуни маълум қиламизки, туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан айни манзилдаги шох-шаббалар йиғиштириб олинди ва йўллардаги музламалар ҳам тозаланиб, туз ва қум аралашмалари сепилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi