Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.53K subscribers
56.7K photos
6.33K videos
27 files
9.25K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тадбиркорлар_учун_сайёр_қабул_Чилонзорда

Бугун Чилонзор туманидаги “Адиблар хиёбони”да туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва сектор раҳбарлари, тегишли мутасаддилар иштирокида туманда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар учун сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорларга алоҳида эътибор қаратилаётгани, тадбиркорлар учун ҳар томонлама қулайлик ва имтиёзлар яратилаётгани ҳақида кенг қамровли маълумотлар берилди.

Мурожаат қилган тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилди ва бу муаммолар қонун доирасида бартараф этилиши айтиб ўтилди. Шунингдек, туман ҳокими туманда “Тадбиркорлар кенгаши”ни тузиш таклифини билдирди. Бу таклиф тадбиркорлар томонидан маъқулланди.

Туман ҳокими тадбиркорлар билан самимий мулоқот қилиб, доимо уларни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Лавҳамизда тадбир жараёнлари
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Туман_ФВБ_фаолиятидан

Ҳа демай таълим ташкилотлари болажонларни ўз бағрига олиб, ўқув жараёнлари бошланади.

Лекин мактабларимизда фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳолат қандай?

Туман Фавқулотда вазиятлар бўлими ходимлари туман мактабларида бўлиб, бу борада вазиятни ўрганди.

Ўрганишлар жараёнида тумандаги 195-, 164-, 114-, 138-, 103-, 90-сонли мактабдаги ҳолатлар кўздан кечирилди.

Ўрганишлар жараёнида мактабларда сигнализация ишламаслиги, ПКда сув чиқмаслиги, том қисми конструкцияларига ишлов берилмаганлиги, электр узатгич симлардаги камчиликлар аниқланди ва бу ҳолатларни бартараф этиш юзасидан мактаблар маъмуриятига тушунтириш ва огоҳлантиришлар берилди.

Шу ўринда, туманимизда жойлашган барча ўқув муассасадари мутасаддилари, МФЙ раисларидан мактабларнинг ўқув йилига ҳар томонлама тайёргарлигини ўрганишларини, аниқланган камчиликларни эса тегишли ташкилотларга мурожаат қилиб тез фурсатларда ҳал қилиш
чораларини кўришларини сўраб қоламиз. Чунки фарзандларимиз таълим олиши учун хавфсиз ва қулай шароит яратиш барчамиз учун муҳим.

Туман ФВБ эса бошқа мактабларда ҳам ўрганишларни давом эттирмоқда.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ва вилоятида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишади. Хусусан, ахборот-коммуникация инфратузилмаси объектлари ва IT-паркда янги барпо этилган бинолар, аҳоли дам олиши учун яратилаётган шароитларни кўздан кечириш режалаштирилган.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев ознакомится с созидательной работой, проводимой в городе Ташкенте и столичной области. В частности, предусматривается посещение объектов информационно-коммуникационной инфраструктуры и новых зданий IT-парка, осмотр условий, создаваемых для отдыха населения.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Зангиота туманида қурилган “Электрон ҳукумат” тизими маълумотларини сақлаш ва қайта ишлаш ягона маркази билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил единый центр хранения и обработки данных системы «Электронное правительство», построенный в Зангиатинском районе.

#Mirziyoyev #tanishuv #markaz #raqamlashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter