Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.24K subscribers
49.8K photos
5.5K videos
25 files
8.35K links
Download Telegram
БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг навбатдаги муҳим ташаббусини қўллаб-қувватлади. Ташкилотга аъзо барча давлатлар Ўзбекистон томонидан 40 та мамлакат ҳаммуаллифлигида ишлаб чиқилган Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги махсус резолюцияни бир овоздан маъқуллади.

Ушбу резолюцияни ишлаб чиқиш ва унда икки минтақа мулоқотининг умумий ёндашувлари, асосий принциплари ва йўналишларини мустаҳкамлаб қўйиш ташаббуси давлатимиз раҳбари томонидан 2021 йил июль ойида ўтказилган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги Тошкент конференциясида илгари сурилган эди.

Шунингдек, ҳужжатда Президентимизнинг 2022 йилни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасида "Ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш йили" деб эълон қилиш таклифи юқори баҳоланган.

Генеральная Ассамблея ООН поддержала очередную важную инициативу Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева. Все государства-члены организации единогласно одобрили специальную резолюцию об укреплении взаимосвязанности между Центральной и Южной Азией, разработанную Узбекистаном в соавторстве с 40 странами.

Инициативу о принятии этой резолюции и закреплении в ней общих подходов, основных принципов и направлений диалога между регионами Центральной и Южной Азии глава нашего государства выдвинул на Ташкентской конференции «Центральная и Южная Азия: региональная взаимосвязанность. Вызовы и возможности», состоявшейся в июле 2021 года.

В документе также дается высокая оценка инициативе Президента нашей страны о провозглашении 2022 года в рамках Организации экономического сотрудничества «Годом укрепления взаимосвязанности».

Facebook|Instagram|Twitter
#Бошқарув_сервис_компаниялари_фаолиятидан
Маълумки, ёз кунларида кўп қаватли уйларнинг ертўлаларида турли ҳашоротлар пайдо бўлиши мумкин. Шу боис, “Яшил макон стандарт” БСК томонидан “Кўтарма” маҳалласидаги кўпқаватли уйларнинг ертўлалари тозаланиб, тартибга келтирилиб, дезинфекция қилиб чиқилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Обод_маҳалла_Чилонзорда

Жорий йилда Чилонзор туманидаги “Қатортол” ва “Дўмбиробод” маҳаллалари “Обод маҳалла” давлат дастурига киритилган.

Ҳозирда “Қатортол” маҳалласида айни шу дастур доирасида ишлар бошлаб юборилган. МФЙ раиси Пардабой Эргашевнинг маълумот беришича, Кўча ёритиш ускуналари таъмирланмоқда, 3 та кўпқаватли уйнинг олди асфальтлашга тайёрланди. Бошқа йўналишларда ҳам ишлар олиб борилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Яшил_макон_Чилонзорда

“Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида Чилонзор тумани маҳаллалари ва катта кўчалар чеккаларига минглаб дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Ўтқазилган кўчатларни парвариш қилиш, айниқса, ҳозирги ёзнинг жазирама кунларида уларни ўз вақтида суғориш ишлари мунтаззам олиб борилиши керак.

Бу борада туман Ободонлаштириш бошқармаси ишчилари томонидан катта кўчалар юзларига ўтқазилган дарахт кўчатларини суғориш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, соҳа ходимлари Ал Хоразмий кўчаси чеккаларига экилган барча кўчатларни махсус сув ташиш машиналари ёрдамида суғориб чиқилди.

👉👉👉Кўчатларни парваришлаш ва суғориш ишлари бошқа манзилларда ҳам олиб борилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Инсон_қадри_учун
#Нуронийлар_доимо_эъзозда

Бугунги кунда Чилонзор туманида 27 минг 766 нафар кекса ёшли отахон ва онахонларимиз истиқомат қилишади. Туманимиз нуронийларини қўллаб-қувватлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 мартдаги "Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 167-сонли қарорига мувофиқ туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Хусусан, куни кеча Қурбон ҳайити муносабати билан туманимиз маҳаллаларида яшовчи 55 нафар нуроний онахонларимиз шаҳримиздаги ва Тошкент вилоятида жойлашган зиёратгоҳларга олиб борилди. Қулай ва замонавий автобусда шаҳримиз бўйлаб ва Тошкент вилоятига сайр қилган онахонларимиз “Хасти Имом”, “Минор” (Оқ масжид) ва “Занги ота” зиёратгоҳларига бориб зиёратлар қилишди. Сафар давомида онахонларимиз учун тушлик ҳам ташкил этилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi