Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.86K subscribers
50.1K photos
5.53K videos
25 files
8.38K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Қурбон_ҳайити_Чилонзорда

Мусулмон аҳлининг улуғ айёмларидан бири бўлган Қурбон ҳайити юртимиз бўйлаб катта хурсандчиликлар билан нишонланмоқда.

Жумладан, Чилонзор туманида ҳам бу айём хайрия ишлари, бетобларнинг ҳолидан хабар олиш, эҳтиёжманд оилаларга кўмаклар бериш тадбирлари билан давом этмоқда.

Шунингдек, куни кеча туман ҳокимлиги томонидан мавжуд 55 та маҳалла кесимида ҳар бир маҳалладан 5 тадан эҳтиёжманд оилаларга 18 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси тарқатилди.

Ёғ, шакар, ун, тухум, турли сабзавот ва мевалардан иборат озиқ-овқат жамланмалари МФЙ раислари ва ҳоким ёрдамчилари томонидан хонадонларга етказиб берилди.

Бундан ташқари, секторлар масъуллари, МФЙ раислари ҳомийлар томонидан байрам муносабати билан берилаётган озиқ-овқат жамланмаларини маҳаллалардаги кам таъминланган оилаларга етказиб беришмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- 12 минг ватандошимизга насиб этаётган Ҳаж қувончи ва бахти;
- Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида бўлиб ўтган воқеалар таҳлили;
- Президент раислигида архитектура, қурилиш ва шаҳарсозлик бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди;
- Ижтимоий ҳимоя давлатнинг халқ олдидаги асосий вазифаси
.

Кўрсатувни бугун, 9 июль куни соат 20:00 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 10 июль куни соат 12:20 ва 17:20 да ҳам такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|Twitter
#Кун_ҳикмати

Агарда сен ҳам ақлли кишиларнинг сафида бўлишни истасанг, ҳар куни бир марта, ё ҳафтада бир марта, ҳеч бўлмаса ойда бир марта ўзингга ўзинг ҳисоб бер!

Абай
БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг навбатдаги муҳим ташаббусини қўллаб-қувватлади. Ташкилотга аъзо барча давлатлар Ўзбекистон томонидан 40 та мамлакат ҳаммуаллифлигида ишлаб чиқилган Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги махсус резолюцияни бир овоздан маъқуллади.

Ушбу резолюцияни ишлаб чиқиш ва унда икки минтақа мулоқотининг умумий ёндашувлари, асосий принциплари ва йўналишларини мустаҳкамлаб қўйиш ташаббуси давлатимиз раҳбари томонидан 2021 йил июль ойида ўтказилган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги Тошкент конференциясида илгари сурилган эди.

Шунингдек, ҳужжатда Президентимизнинг 2022 йилни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасида "Ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш йили" деб эълон қилиш таклифи юқори баҳоланган.

Генеральная Ассамблея ООН поддержала очередную важную инициативу Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева. Все государства-члены организации единогласно одобрили специальную резолюцию об укреплении взаимосвязанности между Центральной и Южной Азией, разработанную Узбекистаном в соавторстве с 40 странами.

Инициативу о принятии этой резолюции и закреплении в ней общих подходов, основных принципов и направлений диалога между регионами Центральной и Южной Азии глава нашего государства выдвинул на Ташкентской конференции «Центральная и Южная Азия: региональная взаимосвязанность. Вызовы и возможности», состоявшейся в июле 2021 года.

В документе также дается высокая оценка инициативе Президента нашей страны о провозглашении 2022 года в рамках Организации экономического сотрудничества «Годом укрепления взаимосвязанности».

Facebook|Instagram|Twitter
#Бошқарув_сервис_компаниялари_фаолиятидан
Маълумки, ёз кунларида кўп қаватли уйларнинг ертўлаларида турли ҳашоротлар пайдо бўлиши мумкин. Шу боис, “Яшил макон стандарт” БСК томонидан “Кўтарма” маҳалласидаги кўпқаватли уйларнинг ертўлалари тозаланиб, тартибга келтирилиб, дезинфекция қилиб чиқилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Обод_маҳалла_Чилонзорда

Жорий йилда Чилонзор туманидаги “Қатортол” ва “Дўмбиробод” маҳаллалари “Обод маҳалла” давлат дастурига киритилган.

Ҳозирда “Қатортол” маҳалласида айни шу дастур доирасида ишлар бошлаб юборилган. МФЙ раиси Пардабой Эргашевнинг маълумот беришича, Кўча ёритиш ускуналари таъмирланмоқда, 3 та кўпқаватли уйнинг олди асфальтлашга тайёрланди. Бошқа йўналишларда ҳам ишлар олиб борилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi