Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.78K subscribers
50.3K photos
5.53K videos
25 files
8.4K links
Download Telegram
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда “Халқлар дўстлиги” майдонидан “Бунёдкор” шоҳ кўчаси орқали Чилонзор туманига кириб келишда – Бўрижар канали устидан ўтган кўприк остидаги чорраҳада таъмирлаш ишлари чала ташлаб кетилгани, бу ерда пиёдалар учун зарур шароит яратилмагани, йўл белгилари ўрнатилмагани ЙТҲларга сабаб бўлаётгани танқид қилинган.

Бу борада туман ҳокимлиги қурилиш мажмуасига ва Тошкент шаҳар ЙҲХХ масъулларига мурожаатлар ҳавола этилди. Масъулларнинг маълумотига кўра, бу мурожаат ўрганилиб, тегишли ташкилотлар билан биргаликда бартараф этиш чоралари кўрилиши режалаштирилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор тумани Алгоритм мавзесидаги “Roison” корхонаси қаршисидаги кабел симлари ўтган канализация қудуғининг қопқоқлари мавжуд эмаслиги хабар қилинган.

Туман ҳокимлигининг тегишли масъулларидан олинган маълумотларга кўра, ушбу манзилда таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги боис, канализация қопқоқлари вақтинча очиқ қолдирилган. Тез кунларда қопқоқлар қўйилади. Бундан ташқари, масъулларнинг таъкидлашича канализация қопқоқлари бир неча марта қўйилган бўлса-да, номаълум фуқаролар томонидан тунги пайтда қопқоқлар олиниб, металлоломга топшириб юборилиш ҳолатлари ҳам учрамоқда.

Бу борада масъулларнинг маълумот беришича, туманнинг барча кўчаларига кузатув камералари ўрнатилиши юзасидан ишлар олиб борилмоқда. Бу жараёнлар учун етарли маблағ ажратилган ва ҳозир пудратчи фирмалар танланмоқда ва айтишимиз мумкинки, яқин вақтларда камералар ўрнатилади. Бу эса, тунги пайт умумхалқ мулки бўлган буюмларнинг ўғирлаб кетилиши ҳолатларининг олдини олади.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат
#Менинг_Конституциям

Чилонзор туманида турли ташкилот ва идораларда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳасининг муҳокамаси бўлиб ўтмоқда.

👉👉👉Ёшлар агентлиги Чилонзор тумани бўлими бошлиғи Баҳодир Зиёвуддиновнинг Конституциямизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақидаги фикрлари билан лавҳамиз орқали танишинг.
Масжидлардаги хавфсизлик ҳолатлари ўрганилмоқда

Барчамизга маълумки, яқин кунларда юртдошларимиз Қурбон ҳайити байрамини кенг нишонлайди. Ҳайит номозини ўқиш учун келган тумандошларимизга масжидларда барча шарт-шароитлар ва қулайликлар яратиш юзасидан ҳозирдан пухта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими мутахассислари томонидан барча масжидлардаги электр ускуналарининг ва электр ўтказгичларнинг ҳолати ўрганилиб, ҳар томонлама хавфсизликни таъминлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Тарғибот

Чилонзор тумани маҳаллаларида аҳоли ва ёшлар ўртасида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Шундай тадбирлардан бири “Ал Хоразмий” маҳалласи идорасида бўлиб ўтди. Маҳалла аҳолиси ва ёшлари иштирок этган мазкур тадбирда Чилонзор тумани Дин ишлари буйича бош мутахасиси Мирзаимом Мирзараҳмедов, МФЙ раиси Шарофиддин Аралов ва бошқа масъуллар аҳолига диний эътиқод эркинлиги, ислом динининг асосий ғоялари ҳақида тушунчалар берди.

Шунингдек, тадбирда иштирок этган маҳалла ёшларига жаҳолат сари етаклайдиган турли бузғинчи ғояларга эргашишнинг салбий оқибатлари батафсил тушунтирилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди коменданти, генерал-майор Рустам Жўраевнинг брифинги

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Инвестиция_дастури_Чилонзорда
Инвестиция дастури асосида Чилонзор туманидаги бир қатор объектларда қурилиш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов, Тошкент шаҳар прокурори Улуғбек Қосимов, Чилонзор тумани ҳокими ва сектор раҳбарлари биргаликда туманда Инвестиция дастури асосида қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган объектларни ўрганди.

Ўрганишлар жараёнида қурилиш ишларининг сифатига алоҳида эътибор қаратилди. Аниқланган айрим камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.

👉👉👉Лавҳамизда тадбир жараёнлари
#Кун_ҳикмати

☝️ Яхшилик изла, тўғрилик изла, гўзаллик изла, аммо айб излама.

Жалолиддин Румий
Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Чжао Лицзянь 4 июль куни бўлиб ўтган ХХР ТИВ брифингида хитойлик журналист саволига (Қорақалпоғистондаги воқеаларга Хитойнинг муносабати қандай?) жавоб тариқасида Хитой ҳукуматининг муносабатини қуйидаги баёнот билан изоҳлади:

Хитой томони бир неча кун аввал Ўзбекистонда бўлиб ўтган воқеалардан хабардор. Ўзбекистоннинг дўст қўшниси ва кенг қамровли стратегик ҳамкори сифатида Хитой Ўзбекистон Ҳукуматининг миллий осойишталикни таъминлаш борасидаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди. Хитой томони шунга аминки, Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистон мамлакатда осойишталик ва бирликни сақлашга қодирдир.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Бугун сизлар билан республикамиздаги ҳудудий газеталарда чоп этилган мақолалар шарҳи билан танишамиз

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд ҳуқуқ масалалари ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмиталарининг қўшма мажлиси ўтказилди.

📑 Унда Конституциявий қонун лойиҳасига келиб тушаётган таклифлар муҳокама қилинди.

🎥 Батафсил репортажда...

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
⚡️Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда кичик ёшли болани жисмоний оғритиб, тиббиёт талабларига мутлақо мос бўлмаган уқалаш муолажаси амалга оширилаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди.

Чилонзор туманидаги 38-оилавий поликлиникада тасвирга олингани айтилган бу хатти-ҳаракатлар жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан олиб борган дастлабки тезкор ўрганишлар натижасида қуйидагиларни маълум қилади.

Аввало, видеолавҳадаги уқалаш сеанси Чилонзор туманидаги 38-оилавий поликлиникада эмас, балки ушбу муассаса биносининг хусусий корхонага тегишли бўлган қисмидаги хоналардан бирида амалга оширилган.

Массаж муолажасини бажарган шахс Б.З. билан суҳбатда у мазкур фаолият билан шуғулланиш учун тегишли рухсатнома ва сертификатга, қолаверса, физиотерапия йўналишида диплом ва малака тоифасига эга эмаслигини маълум қилди.

Шу боис Соғлиқни сақлаш вазирлиги юқоридаги ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилди.

❗️Ўз навбатида, Б.З.нинг хатти-ҳаракатларига тиббий баҳо бериш мақсадида Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассисларининг хулосалари олинди.

Аҳрорбек Жўраев,
Болалар ортопедияси бўлими раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор:

“Болалар ортопедияси амалиётида уқалаш муолажалари кенг қўлланилади ва бунинг қатъий қоида ҳамда талаблари мавжуд. Мазкур жараёнда касаллик тури, боланинг ёши ва ҳолати ҳисобга олиниб, ҳар бир беморга индивидуал ёндашилиши зарур.

Аммо энг муҳим талаблардан бири уқалаш муолажаси чоғида кичик ёшли беморда қўрқув бўлмаслиги шарт! Аммо видеолавҳада бола стресс ҳолатида эканини кўрдик. Ҳатто ёнида яқини ўтирганига қарамай, тинимсиз йиғлаб, безовта бўлмоқда. Бу унинг нафақат жисмоний саломатлиги, балки руҳиятига ҳам жуда ёмон таъсир кўрсатади. Қисқа қилиб айтганда, тиббиётда бундай уқалаш муолажасига мутлақо йўл қўйиб бўлмайди.”

Искандер Ходжанов,
Болалар травматологияси бўлими мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор:

“Массаж муолажалари оҳиста бошланиб, юқори даражага кўтарилгач, яна оҳисталик билан тугаши керак. Лекин биз видеода бунинг бутунлай аксини кўрдик. Бундай ҳолатларда уқалаш муолажасидан сўнг пайлар жароҳатланиши ва ҳатто суяклар синиши кузатилиши мумкин.

Массаж жараёнида оғриқ синдроми пайдо бўлса, бу кучли қўрқувни келтириб чиқаради. Ушбу ҳолат эса кейинчалик зарарланган бўғимларнинг умрбод ишламай қолиши, яъни контрактура пайдо бўлишига олиб келади. Шундан келиб чиқиб, видеолавҳадаги муолажа усулини бугунги кун тиббиётига бутунлай ёт, деб ҳисоблайман.

Муратжан Салиев,
илмий ишлар буйича директор ўринбосари, тиббиёт фанлари номзоди:

“Уқалаш муолажаси билим, маҳорат ва тажриба талаб этади. Шу сабабли ота-оналар бундай даволаш сеанслари учун айнан шу соҳага ихтисослашган профессионал тиббиёт ходимларига мурожаат қилишлари лозим.

Видеолавҳадаги хатти-ҳаракатларга келсак, бу тиббий уқалаш муолажаси стандартларига мутлақо тўғри келмайди. Гап инсон, айниқса, жондан азиз фарзандларимиз саломатлиги ҳақида кетар экан, бу каби ҳолатларга асло кўз юмиб бўлмайди, деган фикрдаман”.

❗️Айни пайтда ҳолат юзасидан текширув ишлари давом эттирилмоқда ва уларнинг натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram