Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.93K subscribers
50.1K photos
5.53K videos
25 files
8.38K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сайёр_қабул

Аҳолининг муаммоларини ўрганиш ва фуқароларни қийнаб турган барча муаммоларни ўз вақтида бартараф этиб, аҳолини рози қилиш мақсадида барча ташкилот ва идоралар мутасаддиларининг сайёр қабуллари ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, куни кеча Тошкент шаҳар прокуратураси мутасаддилари томонидан ўтказилган сайёр қабул жараёнида ҳам Чилонзор тумани “Новза” маҳалласи аҳолиси мурожаатлари ўрганилди ва аксарият мурожаатлардаги муаммоларга ечим топилди.

Сайёр қабулда туман прокурори, МФЙ раиси, туман ҳокимлиги масъул ходимлари ҳам иштирок этиб, ваколати доирасида аҳоли муаммоларини бартараф этиш чораларини кўрдилар.

👉👉👉Лавҳамизда қабул жараёнлари
Давлат хизматчиларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш

🔹 2022 йил 20 июнь куни Яшнобод туманидаги “Ишга марҳамат” мономарказида маҳаллаларда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари учун “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашишнинг устувор йўналишлари, давлат хизматчиларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни ва унга қарши курашиш бўйича ижобий хулқни шакллантириш” мавзусида семинар ўтказилди.

👉 Батафсил
———

Формирование бескомпромиссного отношения к коррупции у государственных служащих

🔹 20 июня 2022 года в моноцентре «Ишга мархамат» Яшнабадского района прошел семинар «Приоритеты противодействия коррупции в Республике Узбекистан, формирование бескомпромиссного отношения к коррупции и позитивного поведения в борьбе с коррупцией» для помощников хокимов, работающих в махаллях.

👉 Подробнее

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари тор доирада учрашув ўтказдилар.
Етакчилар Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги кўп қиррали стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш юзасидан фикр алмашдилар.
Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий вазият юзасидан ҳам фикр алмашиб, кўп томонлама тузилмалар доирасидаги фаол мулоқот ва ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш масалаларини муҳокама қилдилар.

В резиденции «Куксарой» Президенты Узбекистана Азербайджана провели встречу в узком формате.
Лидеры обменялись мнениями о дальнейшем расширении узбекско-азербайджанских многоплановых отношений стратегического партнерства.
Главы государств также обменялись мнениями по международной и региональной ситуации, обсудили вопросы продолжения интенсивного диалога и взаимной поддержки
в рамках многосторонних структур.

#Mirziyoyev #tashrif #Ozarbayjon #muzokaralar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Кун_ҳикмати


Қаҳрамонлар кетган пайтда майдонга масхарабозлар чиқади.


Генрих ГЕЙНЕ
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган Олмазор метро бекатига ўтиш йўлини сув босганлиги танқид қилинган эди.

Туман Ободонлаштириш бошқармаси масъулларининг маълумотига кўра, бу муаммо ўша куннинг ўзида бартараф этилган ва бундан кейин сув тўпланмаслиги учун зарурий чоралар кўрилган.


🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган Олмазор метро бекатига ўтиш йўлининг атрофида чиқиндилар тўпланиб қолгани ҳақида эътирозли фикрлар чоп этилган.


Туман Ободонлаштириш бошқармаси ва “Махсустранс” корхонаси масъулларининг маълумотига кўра, бу муаммо бартараф этилган ва белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш мумкин эмаслиги, белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаганлик учун маъмурий жавобгарлик борлиги ҳақида ушбу манзилда фаолият олиб бораётган тадбиркорларга тушунтиришлар берилган.


Шу ўринда тумандошларимиз ва туманимиз меҳмонларидан белгиланмаган жойларга турли чиқиндиларн6и ташламасликларини сўраб қолардик.


🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор тумани Е-мавзеси 13-14 уйларда яшовчи фуқароларнинг аҳоли фойдаланадиган автомобиль тураргоҳига фуқароларнинг қаршилиги ва норозилигига қарамай контейнер ўрнатилгани, ушбу контейнер тураргоҳнинг бир қисмини эгаллаганидан фуқаролар машиналарини қўёлмай қийналишаётгани таъкидланган.

Бу борада Чилонзор тумани ҳокими ўринбосари Камол Ҳамроевнинг маълумот беришича, Президентимизнинг 2021 йил 19 июндаги “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-5152-сон қарори, 2022 йил 21 мартда давлатимиз раҳбари ҳузурида ўтказилган 22-сонли “Тошкент шаҳрида бошқарув компаниялари фаолиятини тўлақонли ташкил этиш чора-тадбирлари, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича топшириқлар ижроси ҳамда кимё ва геология соҳаларида амалга оширилаётган лойихалар тўғрисида”ги тақдимот йиғилиши баёнига мувофиқ, тумандаги кўп қаватли уйларга бириктирилган бошқарув сервис компанияси фаолиятини тўлақонли ташкил этиш, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида, Новза маҳлалласи, Е-мавзе, 13,14-уйлар оралиғига “VAL BANDAJ” бошқарув сервис компанияси томонидан компания офиси ўрнида вақтинча фойдаланиш учун “MODEL DOM” (сэндвич панел) ўрнатилган.

👉👉👉Аҳоли мурожаатлари ўрганилганда шу маълум бўлдики, МФЙ раиси Мансур Сиддиқовнинг маълумот беришича, аҳолининг норозилиги эътиборга олиниб, Бошқарув сервис компаниясининг контейнери бошқа жойга кўчирилиши режалаштирилган ва тез кунларда кўчирилади.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор тумани 10 мавзедаги 28-, 29-, 30-ва 31-уйлар ёнида жойлашган болалар майдончаси ўрнида ўзбошимчалик билан қурилиш ишлари олиб борилаётгани юзасидан шикоят қилинган.

Бу борада Чилонзор тумани ҳокими ўринбосари Камол Ҳамроевнинг маълумот беришича, Президентимизнинг 2021 йил 19 июндаги “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-5152-сон қарори, 2022 йил 21 мартда давлатимиз раҳбари ҳузурида ўтказилган 22-сонли “Тошкент шаҳрида бошқарув компаниялари фаолиятини тўлақонли ташкил этиш чора-тадбирлари, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича топшириқлар ижроси ҳамда кимё ва геология соҳаларида амалга оширилаётган лойихалар тўғрисида”ги тақдимот йиғилиши баёнига мувофиқ, тумандаги кўп қаватли уйларга бириктирилган бошқарув сервис компанияси фаолиятини тўлақонли ташкил этиш, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида, “Кўтарма” маҳлалласи, 10-мавзедаги 28-, 29-, 30-ва 31-уйлар ёнида “Яшил макон” бошқарув сервис компанияси томонидан компания офиси ўрнида вақтинча фойдаланиш учун “MODEL DOM” (сэндвич панел) ўрнатилган.

Аҳоли мурожаатлари ўрганилганда шу маълум бўлдики, МФЙ раиси Гулнора Абдурахмонованинг маълумот беришича, аҳолининг норозилиги эътиборга олиниб, Бошқарув сервис компаниясининг контейнери бошқа жойга кўчирилиши юзасидан ҳокимлик ва БСК раҳбарлари билан музокаралар олиб борилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Тушунарли сабабларга кўра, бу одамларнинг юзини кўрсатмаймиз. Уларнинг орасида катталар ҳам, болалар ҳам бор. Тошкент шаҳри бўйлаб ўрнатилган замонавий лифтларда содир бўлаётган ишлар бузғунчиликдан бошқача изоҳлаб бўлмайди …

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Мы не будем, по понятным причинам, показывать лица этих людей. Среди них — и дети, и взрослые. О том, что происходит в новых современных лифтах, установленных в многоквартирных домах Ташкента — наше видео.

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Агар 48 соат ичида гумон тасдиқланмаса, шахс қўйиб юборилиши керак

Агарда шахснинг айбилигига оид гумон 48 соат ичида тасдиқланмаса, у дарҳол озод қилиниши керак. Шахсга унинг нима сабабдан ушланганлиги содда тилда тушунтирилиши керак. Чунки, у қўрқиб қолади.

Иномжон ҚУДРАТОВ
Қонунчилик палатаси депутати
#Эълон

Халқ депутатлари Чилонзор тумани кенгашининг 61-сессияси бўлиб ўтади

Халқ депутатлари Чилонзор туман кенгашининг олтмиш биринчи сессияси 2022 йил 29 июнь куни соат 11-00да бўлиб ўтади.

Сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилади:

👉 “Темир дафтар”га киритилган жарроҳлик амалиётига муҳтож ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам ажратиш ҳамда аҳволи яхшиланган оилаларни “Темир дафтар”дан чиқариш;

👉 Президентимизнинг 2018 йил 7 июндаги “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги ПҚ-3777-сонли қарорининг Чилонзор туманидаги ижроси;

👉 Чилонзор туманида 2022 йилнинг 1-чорак мобайнида инвестициялар ва ташқи савдо фаолиятида амалга оширилган ишлар;


👉 “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича Чилонзор туманида амалга оширилаётган чора тадбирлар;

👉 Оилавий ажримларни олдини олиш борасида Чилонзор туманида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар;

👉 Туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан жорий йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишлар хусусидаги масалалар муҳокама этилади.


🔵@chilonzor_tuman_hokimligi