Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.27K subscribers
49.8K photos
5.5K videos
25 files
8.35K links
Download Telegram
#Бешта_муҳим_ташаббус

⚡️179-сонли умумтаълим мактабида “Қувноқ стартлар” мусобақаси ўтказилди

🏢Туманимиздаги 179-сонли умумтаълим мактабида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.

👫Хусусан, куни кеча мактаб ўқувчилари ўртасида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва уларни спортга жалб этиш мақсадида “Қувноқ стартлар” мусобақаси ўтказилди.

📸Юқорида беллашув жараёнларидан олинган ажойиб фотолавҳаларга гувоҳ бўлишингиз мумкин.

Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бешта_муҳим_ташаббус

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида Чилонзор тумани ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман спорт бўлими ва Республика Олимпия заҳиралари коллежи ҳамкорлигида тумандаги 4-сонли мактаб-интернат ўқувчилари учун қизиқарли тадбир ўтказилди.

Тадбирда ўқувчилар учун Бокс бўйича Жаҳон чемпионати совриндори, яқинда Болгарияда ўтказилган “Stranja Cup” халқаро турнири ғолиби Абдумалик Халаков билан мулоқот ташкил этилди.

Мулоқот жараёнида ёшларимизга бокс спорт тури ҳақида қизиқарли маълумотлар тақдим этилди. Спортчи ўзининг рингдаги жанглари ва муваффақиятлари ҳақида гапириб, ҳар бир соҳада муваффақият қозониш учун изчиллик билан машқ қилиш, ўқиш, ўрганишдан тўхтамаслик кераклигини қайта-қайта таъкидлаб ўтди.

Ёшларнинг бу борадаги саволларига батафсил жавоблар берди. Тадбир якунида ташкилотчилар томонидан ўқувчиларга турли совғалар тақдим этилди.

👉👉👉Лавҳамизда тадбир жараёнлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_етакчилари_фаолиятидан
#Бешта_муҳим_ташаббус_амалда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 2022 йил 28 январдаги “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони, 2021 йил 5 ноябрдаги “Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «workоut» спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Чилонзор туманидаги 55 та маҳаллада фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилари ва ҳамкор ташкилотлар томонидан тизимли равишда спорт тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Жумладан “Зарқўрғон” маҳалласида жойлашган 164-сонли умумтаълим мактабида “Бешта муҳим ташаббус” доирасида ўтказилган спорт мусобақалари ҳам маҳалла ёшлари учун чуқар таассуротларга бой бўлди.

👉👉👉Лавҳамизда тадбир жараёнлари