Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.76K subscribers
49.4K photos
5.46K videos
24 files
8.28K links
Download Telegram
#Инсон_қадрини_улуғлаш

"Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" деб номланган жорий йилда кекса авлодни эъзозлаш, уларнинг ҳаётий тажрибаларидан самарали фойдаланиш, отахон ва онахонларимизнинг маданий ҳордиқ чиқаришларига ва жамиятда янада фаол бўлишларига шарт-шароит яратишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борада туманимизда истиқомат қилаётган отахон ва онахонларимизни турли саёҳатларга, зиёратларга, театр томошаларига олиб бориш тизимли йўлга қўйилган. Жумладан чилонзорлик нуронийларимизнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари учун ҳар ҳафтада бир марта туманда жойлашган “Муқумий” театрига махсус автобусда олиб борилмоқда.

Нуронийларимиз ташкил этилаётган бундай қулайликлар учун туман ҳокимлиги масъуллари ва театр маъмуриятидан мамнун бўлмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Инсон_қадрини_улуғлаш
#Янги_қарор

Етим болалар учун «Меҳр дафтари» жорий этилди

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлганларни қўллаб қувватлаш мақсадида «Меҳр дафтари» тизими жорий қилинди. Болалар ушбу дафтарга туман ёки шаҳар ҳокими қарори асосида киритилади ва ундан 25 ёшга тўлганда чиқарилади. Бунда дафтардан чиқарилаётган шахсларнинг бандлиги таъминланган ва уй-жойи мавжуд бўлиши шарт.

Ҳукуматнинг 17 январдаги [26-сон] қарори билан Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган «Меҳр дафтари» тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Низомга мувофиқ, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар туман (шаҳар) ҳокими қарори асосида «Меҳр дафтари»га киритилади ва ундан чиқарилади.
«Меҳр дафтари»га киритишнинг ахборот тизимидан фойдаланиш тартиби Миллий гвардия томонидан белгиланади. 2022 йил 1 февралгача мазкур ахборот тизими ишга туширилади.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар 25 ёшга тўлганда тегишли қарор асосида «Меҳр дафтари»дан чиқарилади. Бунда дафтардан чиқарилаётган шахсларнинг бандлиги таъминланган ва уй-жойи мавжуд бўлиши шарт. Бандлиги таъминланмаган ҳолатларда, «Меҳр дафтари» ҳисобида туриш муддати бандлиги таъминлангунгача, бироқ 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилади.

Ўқув-тарбия муассасалари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларининг Болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари «Меҳр дафтари»ни шакллантиришга масъул ҳисобланади.

ХТВ ўз тизимидаги Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчалари, Республика болалар ўқув-тарбия муассасалари ва Оилавий болалар уйлари, ССВ ўз тизимидаги Болалар уйлари, «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» ўзининг тарбияланувчилари ва битирувчилари, туман (шаҳар) ҳокимликларининг Болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари томонидан васийликка (ҳомийликка, патронатга) олинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотларни «Меҳр дафтари»га киритади.

«Меҳр дафтари»га киритилган болаларни қўллаб-қувватлаш ишлари Вазирлар Маҳкамасининг Болаларни ҳимоя қилиш масалалари шуъбаси ва Миллий гвардия, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибиятлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлигининг Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси томонидан мувофиқлаштирилади.

Бундан аввал, Ҳукумат қарори билан етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга 18 ёшга тўлганида кўп квартирали уй-жойлардан умумий майдони 25 квадрат метрдан кам бўлмаган 1 хонали, никоҳ тузилган ҳолларда эса, 50 квадрат метрдан кам бўлмаган 2 хонали квартиралар ажратилиши белгиланиб, уларга уй-жойга кўчиб кириш учун асос бўладиган ордер берилиши ҳам белгиланганди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Инсон_қадрини_улуғлаш
#Тиббий_кўрик

Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” да юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш ва уларнинг саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган давлат дастури асосида Чилонзор тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли оилавий поликлиникалар шифокор ва ҳамширалари томонидан аҳолини тиббий кўриклардан ўтказиш тизимли равишда олиб борилмоқда.

Жумладан, тиббиёт бирлашмаси раҳбари Раъно Носирова ҳам маҳаллаларга чиқиб, ногирон, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар хонадонига бориб уларни тиббий кўрикдан ўтказган ҳолда давлатимиз томонидан ажратилган бепул дори-дармонларни тарқатмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi